Россияда урушга қарши акциялар бўлиб ўтди
Украинага қилинган тажовузнинг 1 йиллиги муносабати билан Россиянинг ўзида урушга қарши аксиялар бўлиб ўтди.
Уларда Россиянинг 14 шаҳридан камида 54 киши ҳибсга олинди.
Биринчи "Leopard II"лар Украинада
Полша Украинага ўзининг биринчи “Леопард” танкларини етказиб берди, деб хабар қилди мамлакат президенти Анжей Дуда ва мудофаа вазири жума куни Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишида.
Мудофаа вазири Мариуш Блашчак кейинроқ танклар Украинага етиб борганини тасдиқлади.
Варшаванинг мажбурияти Европа иттифоқчиларини Украинага оғир қуроллар, жумладан, бир қанча давлатлар, жумладан, Берлин ҳам қарши бўлган танклар беришга кўндиришда муҳим рол ўйнади.
Полша Леопард 2 танкларида украиналик аскарларни тайёрлаш вақтини беш ҳафтагача қисқартириш ниятини билдирган эди.
АҚШ Молия вазирлиги ҳам Россияга қарши санкцияларнинг янги туркумини эълон қилди
Вазирлик матбуот хизматига кўра, бу гал Россиянинг 22 фуқароси ва 83 ширкатига, шунингдек учинчи мамлакатларнинг санкцияларни четлаб ўтишда Россияга ёрдам бераётган 30 ширкатига нисбатан чекловлар қўлланган.
Санкция солинганлар орасида Россия бош вазири ўринбосари ва президент администрацияси раҳбари ўринбосари Магомедсалам Магомедов дохил 9 нафар юқори мартабали мулозим ҳамда “Россия 1” телеканали бошловчиси Ольга Скабеевалар бор.
Юридик шахслардан “Сколково” технопарки ва унга алоқадор ширкатлар, “Московский кредитний банк”, МТС Банк, “Левобережний” банки, “Санкт-Петербург” банки, “Приморье” банки, “СДМ-Банк”, “Уральский банк реконструкции и развития", Уралсиб, “Зенит” банки ва бошқа молия муассасалари “қора рўйхат”га тиркалди.
Бундан ташқари, АҚШ Россия активларини бошқарувчи ҳарбий-саноат комплекси ва аэрокосмик соҳага оид бир неча корхона ҳамда микроэлектроника ишлаб чиқарувчиларни ҳам санкцияларга тортди. Шунингдек, 2023 йил 10 мартдан АҚШда Россиядан импорт қилинадиган алюминий маҳсулотларига 200 фоизлик бож белгиланмоқда.
Украина замонавий комплексларни бошқарувчи курсантларни ёлламоқда
Украина Қуролли Кучлари Ҳарбий-ҳаво бўлинмаси Ғарбий ҳаво мудофаа тизимларидан фойдаланиш бўйича машғулотлар учун курсантларни ёллаш ҳақида эълон қилди.
Украина Қуролли Кучлари Қуролли кучлари қайд этишича, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари аллақачон дунёдаги энг замонавий зенит-ракета комплекслари – IRIS-T, NASAMS, Crotale, Aspid, Avenger, Cheetah ва бошқаларни олган. Кейинги навбат Patriot и SAMP/Tларга.
Бўлажак курсантлар Иван Кожедуб номидаги Харков миллий ҳаво кучлари университетида таҳсил олади.