Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:53

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:36 7.3.2023

Украина шарқида яшаётган украиналиклар тинчлик қайтишини орзу қилмоқда

Жануби-шарқий фронтдан икки километр узоқликдаги ташландиқ мактаб ертўласида жон сақлаб келаётган одамларнинг фақат биргина орзуси бор: у ҳам бўлса тинчлик.

Донецкнинг Украина назоратидаги Велика Новосилка шаҳри доимий бомбардимонлар остида қолмоқда. Юзга яқин маҳаллий аҳоли иккита ертўлада яшаб келмоқда.

Мактаб ертўласида яшаб келаётган 73 ёшли нафақахўр Мария ҳаммасидан чарчагани, урушдан олдинги ҳаёти қайтиши, яна яқинлари қуршовида бўлишни хоҳлаётганини айтади.

«Мен эркакларимиз, ўғилларимиз ўлишини хоҳламайман... Болалар ва неваралар билан бир дастурхон атрофида тўпланиб, бирга овқатланишни хоҳлайман. Фақат тинчлик бўлишини истайман», дейди қария.

Мактаб ертўласида на сув, на электр бор. Велика Новосилка инфратузилмасининг катта қисми деярли 13 ойлик уруш давомида буткул вайрон бўлган.

«Уруш бошланганидан бери деярли барча бинолар вайрон бўлди. Кўп одамлар шаҳардан кетди, лекин ҳали ҳам бу ерда қолганлар бор», дея таъкидлади 46 ёшли Ирина Бабкина.

Бабкина ертўлада яшашдан чарчаганини айтди. У қолган ҳаётини қўрқувларсиз ўтказишни хоҳлайди.

"Мен тинчлик бўлишини ва уруш тугашини хоҳлайман. Тинч осмон остида яшашни истайман. Кўчага чиқиш жуда қўрқинчли. Тез орада вазият яхшиланишига, албатта Украина учун яхшиланишига умид қиламиз”, деди Ирина.

19:31 7.3.2023

Шойгу: Бахмутни эгаллаш кейинги ҳужумларга имкон беради

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Бахмутни эгаллаш Москва қўшинларига кейинги ҳужум операцияларини ўтказишга имкон беришини айтди.

Россия кучлари ўтган ёздан бери кичик шаҳар Бахмут устидан назоратни қўлга киритиш учун бир неча ойдирки жанг олиб бормоқда.

Шойгу, шунингдек, Ғарбнинг Украинага ҳарбий ёрдамни ошириши жанг майдонидаги вазиятни ўзгартирмаслигига қатъий ишонч билдирди.

«Артёмовскни озод қилиш давом этмоқда. Шаҳар Донбасдаги Украина қўшинлари учун муҳим марказ ҳисобланади. Уни назоратга олиш кейинги ҳужум ҳаракатларида, жумладан Украина мудофаа чизиғига чуқур кириб бориш имконини беради», - деди Шойгу.

Россия Донецк ва Луганскни ўз ичига олувчи Донбасс минтақасини ўз ҳудуди дея даъво қилади.

19:29 7.3.2023

Украина қўшинлари Бахмутда «мудофаани ушлаб турибди»

Бахмут яқинида жанг қилаётган Украина ҳарбий бригадаси вакили украин кучлари шаҳарни ҳимоя қилишда давом этаётганини таъкидлади.

Никита Шандиба ўз интервьюсида рус қўшинлари ҳужумларни кучайтирганини маълум қилди.

"Душман бизнинг позицияларимизни эгаллашга ҳаракат қилиб, кичик гуруҳларда ҳужум уюштирмоқда. Аммо сўнгги бир неча кун ичида улар кўпчилик бўлиб ҳужум қиляпти. Ўттиз кишидан иборат бўлинма мудофаа чизиғимизни ёриб ўтишга ҳаракат қилди, аммо муваффақиятсизликка учради”, деди у.

Украина қўшинлари Бахмут ғарбидаги позицияларини мустаҳкамлаш учун чекинишга тайёрланётгандек, аммо ҳозирча шаҳардан чиқиб кетмоқчи эмас.

Бахмут Россия ҳужумларига қарамай ҳамон тик турибди, дейди украиналик чегарачи:

"Бу биринчи чегара қисми. Шаҳардаги вазият оғир. Душман бизнинг позицияларимизга бостириб кирмоқда, аммо муваффақият қозонмаяпти ва катта йўқотишларга дучор бўлмоқда. Иккита кўприкни портлатиб юборишгани ҳам уларга фойда бермади. Бизга керакли бўлган ҳамма нарсани оляпмиз. Шаҳар тик турибди, чунки Бахмут Украина бўлган ва шундай бўлиб қолади! Алоқада бўламиз!”.

Рейтерс видеода кўрсатилган, ҳудуднинг фотосуратига мос келадиган белги ва бинодан жойлашувни текширишга муваффақ бўлди. Рейтерс агентлиги видео олинган санани тасдиқлай олмади.

Москва Бахмутни қўлга киритиш Донбас ҳудудини тўлиқ эгаллаш учун зарурлигини айтади.

Киевга кўра, Россиянинг Бахмут учун жанглардаги улкан йўқотишлари ҳал қилувчи жанглар олдидан урушнинг келгуси йўналишини белгилаб бериши мумкин.

19:26 7.3.2023

Зеленский: қўмондонлар Бахмутни ҳимоя қилишга ваъда берди

Украина президенти Владимир Зеленский Бахмут борасида кейинги қадамлар қандай бўлиши ҳақидаги саволга украин ҳарбий қўмондонлари шаҳарни ҳимоя қилишда давом этишга ваъда берганини билдирди.

«Иккала генерал ҳам чекинишни эмас, балки мудофаамизни кучайтиришни таклиф қилди», деди Зеленский ўзининг тунги мурожаатида.

Зеленский ўз мурожаати давомида украиналик ҳарбий асирнинг отиб ўлдирилгани акс этган видеога ҳам тўхталди:

“Бугун босқинчилар олдида «Украинага шон-шарафлар!» деб айтган аскар шафқатсизларча ўлдирилгани акс этган видео тарқалди. Унинг сўнгги ҳайқириғига барчамиз бирдамлик билан жавоб беришимизни истайман: Қаҳрамонга шон-шарафлар! Қаҳрамонларга шон-шарафлар! Қотилларни эса албатта топамиз”

Украина бош прокурори воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилганини билдирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG