Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:35

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:47 8.3.2023
Dmitriy Ivanov
Dmitriy Ivanov

Россия суди Украинадаги урушга қарши бўлган фаолни 8,5 йилга қамади

Москва суди ижтимоий тармоқлар орқали Украинадаги урушни қоралаган россиялик Дмитрий Иванов армия ҳақида ёлғон маълумот тарқатишда айблаб, саккиз ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Дмитрий Иванов Москва давлат университети талабаларидан иборат телеграм каналда урушни қоралаб келган. У қонунбузарлик содир этганини рад этди.

«Бир нарсани тушунишингиз керак, Россия президенти Владимир Путин эмас. Биз уни сайлаганимиз йўқ. У биздан Украина уруш бошлаш борасида ҳисоблашмади. Россияда ўн миллионлаб одам бу жиноий урушга қарши. Кўпчилигимизнинг Украинада дўстларимиз ва қариндошларимиз бор ва уларнинг ичидан ўтаётган нарсаларни ҳис қиляпмиз », дея таъкидлади Иванов Сота Телеграм каналидаги видеода.

Унинг адвокати Мария Эйсмонт Иванов жазони умумий тартибли колонияда ўташини маълум қилди.

Урушдан ва ҳарбий сафарбарликдан норози юз минглаб россияликлар мамлакатни тарк этди. Россияда урушни танқид қилганлар армияни обрўсизлантириш айби билан қамоққа олинади.

19:46 8.3.2023

Жорий ҳафтада Украина Польшадан яна 10 та “Леопард” олади

Польша мудофаа вазири Мариуш Блашчак ушбу ҳафтада Украинага Германияда ишлаб чиқарилган 10 та Leopard 2 танклари келишини маълум қилди.

Польша Киевга бунақа танклардан жами 14 та ваъда қилган бўлиб, тўрттаси аллақачон Украинага етказилган.

Январь ойида Германия “Леопард” танкларига эга мамлакатларга уларни Украинага беришга рухсат этганди. Бундан ташқари, Варшава Киевга ўзи ишлаб чиқарган PT-91 русумли танклардан 60 та жўнатмоқчи.

19:45 8.3.2023

Евроиттифоқ жинсий зўравонлиги учун россиялик икки ҳарбийга қарши санкция жорий этди

Улар – 90-гвардия танк дивизияси командири Рамил Ибатуллин ҳамда генерал-майор Николай Кузнецовлардир. ЕИ ҳужжатида улар украин аҳолисига нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатларига алоқадорлиги айтилган.

Кузнецов 2021 йилнинг июлида Россия миллий гвардияси қўшинларининг Ф.Дзержинский номидаги Тезкор вазифаларни бажарувчи махсус дивизиясига командир этиб тайинланган эди.

Озодликнинг рус хизмати ҳамда “Схеми” лойиҳасининг суриштируви қаҳрамони бўлмиш Роман Биковский худди шу дивизияда хизмат қилган.

Биковский Украинада эканида хотини Ольга унга қўнғироқ қилиб, “украин аёлларини жинсий зўрлашга рухсат” берган эди.

Украинада Ольга Биковская уруш даври қонунларини бузишда айбланиб, халқаро қидирувга берилган.

19:42 8.3.2023

Жанубий Корея Польшанинг Украинага “Краб” гаубицаларини беришига рухсат этди

Россия суди Украинадаги урушга қарши бўлган фаолни 8,5 йилга қамади

Жанубий Корея ҳукумати ўтган йили Польшага Жанубий Корея бутловчи қисмлари қўлланган “Краб” гаубицаларини Украинага экспорт қилишга рухсат берган, деб ёзади Reuters.

Бу Сеул Жанубий Корея компонентларига эга қуролларнинг Украинага берилиши маъқулланишининг биринчи расмий тасдиғидир, дея урғулайди агентлик.

Жанубий Кореянинг Мудофаа харидлари дастури (DAPA) маъмурияти вакили Ким Хен Чхол барча ҳужжатлар ва муҳтамал муаммолар кўриб чиқилганидан сўнг Польшага рухсат беришга қарор қилинганини билдирди.

“Краб” гаубицаларини Польшанинг Huta Stalowa Wola ширкати ишлаб чиқаради. Унга зарур бутловчи қисмлар эса бир неча мамлакатдан келади: масалан, K9 Thunder шассиларини – Жанубий Корея, 155-мм калибрли Nexter Systems тўпларини эса французлар етказиб беришади.

Польша 2022 йилнинг майида Украинага 18 та “Краб” ўзиюрар гаубицаларини берган, аммо шундан кейин Киевга янги машиналар юбора олмаган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG