Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:38

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

21:31 9.3.2023

Запорижья АЭС Россиянинг ракета ҳужуми оқибатида электр тармоғидан узилган

Россиянинг пайшанба кунги ракета ҳужумлари Европадаги энг йирик атом станциясини электр таъминотидан узиб қўйди.

Украинанинг атом энергетикаси давлат компанияси “Энергоатом” баёнотида айтилишича, Европадаги энг йирик Запорижья атом электр станцияси Россиянинг ракета ҳужуми оқибатида мамлакат электр тармоғидан узилган ва станция ҳозирда 18 та дизел генераторида ишламоқда.

“Энергоатом” станциянинг бешинчи ва олтинчи реакторлари тўхтатилгани ва станциянинг ишини таъминловчи дизел генераторлари атиги 10 кунга етарли ёқилғига эга эканлигини билдирди.

Станция Россия назорати остида, лекин украиналик техник ходимлар томонидан бошқарилади. Запорожье вилоятининг Москва томонидан ишғол қилинган қисмида Россия томонидан ўрнатилган расмийлар воқеани Украина томонидан қилинган “провокация” деб баҳолади.

Россия пайшанба кунги ҳужумларни Брянск вилояти учун жавоб зарбаси деб атади.

Украина ҳарбийларига кўра, Россия ҳар хил турдаги 81 та ракетани учирган, ҳаво мудофааси 48 та қанотли ракетадан 34 тасини ва 8 та Шаҳиддан 4 тасини уриб туширган.

Россия зарбаларининг янги тўлқини Украина кучлари бир неча ойлардан бери шарқдаги Донецк шаҳрини назорат қилиш учун шиддатли жанг давом этаётган Бахмутда босим кучайиб бораётган бир пайтда юз берди.

Украина ҳимоячилари ҳудуддаги 110 дан ортиқ ҳужумни қайтарди, дея хабар беради Қуролли кучлар Бош штаби ўзининг кундалик бюллетенида.

Урушдан олдин 70 минг аҳолига эга бўлган, аммо тинч аҳоли жанглардан қочиб кетгани сабабли, ҳозирда асосан ташлаб кетилган шаҳар учун жангда ҳар икки томон ҳам катта йўқотишларга учраган.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 8 март куни Россия кучлари жиддий йўқотишларга қарамай, Бахмутни қўлга киритиш арафасида турган бўлиши мумкинлигини айтди.

Ҳарбий экспертларнинг таъкидлашича, Бахмутнинг Россия учун стратегик аҳамияти йўқ, у сўнгги бир неча ой ичида бир неча бор муваффақиятсизликка учраганидан сўнг жуда зарур бўлган рамзий ғалабага эришмоқчи.

Мудофаа вазири ўринбосари Ханна Маляр 8 март куни Украинанинг Бахмутдаги узоқ йиллик қаршиликларини “ғалаба” деб ҳисоблаш кераклигини айтди.

17:11 9.3.2023

Россия Киевни "Кинжал" ракеталари билан ҳужумга тутди

9 март эрта тонгда Россия Украинани йирик ракета ҳужумига тутди. Киев, Харьков, Днепропетровск, Одесса, Львов ва кўплаб вилоятларда портлашлар содир бўлди.

Бу сўнгги бир ой ичидаги Россиянинг Украина шаҳарларига йирик ҳужуми бўлди.

Расмий маълумотларга кўра, Львов вилоятида беш киши, Днепропетровск вилоятида бир киши, Херсонда уч киши ҳалок бўлган. Киевда уч киши жароҳатланган.

Ҳужум туфайли Запорожье атом электр станциясида узилиш бўлди.

Киев мери Виталий Кличко пойтахтнинг жануби-ғарбий қисмида портлашлар содир бўлгани, шаҳар аҳолисининг 40 фоизи электр энергиясиз қолганини айтди.

Украина президенти ёрдамчиси Михайло Подолякнинг айтишича, россиялик ҳарбийлар ҳужумларни тунда, одамлар ухлаб ётган пайтда бошлаган.

Шунингдек, Украинанинг бошқа шаҳарларида ҳам портлашлар рўй берди.

Днепропетровск вилоятида бир киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди, деб хабар берди губернатор Сергей Лисак.

Украина расмийларига кўра, пайшанба куни Херсон ҳам Россиянинг ракета ҳужумига тутилган. Бу ерда камида уч киши ҳалок бўлган.

Львов вилояти губернатори Максим Козицкий Золочив туманида аҳоли уйлари устига ракета урилиши оқибатида беш киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Житомир ҳам тунда Эронда ишлаб чиқарилган Шаҳед камикадзе дронлари галасига тутилди, деди шаҳар мери Сергей Сухомлин.

Сухомлиннинг айтишича, қурбонлар йўқ, бироқ коммунал хизматларда узилиш рўй берган.

Тунги ҳужумлардан кейин шаҳар сув ва электрсиз қолган.

Россия зарбалари Одесса ва Харков вилоятларини ҳам нишонга олди, маҳаллий ҳукумат хабарига кўра, электр таъминотида узилишлар ва темир йўл инфратузилмасига зарар етган.

Украина президенти Владимир Зеленский 10 та ҳудуддаги муҳим инфратузилма ва турар-жой биноларига зарар етганини билдирди.

Украина расмийларига кўра, Москва ўзининг олтита гипертовушли “Кинжал” ракетасини учирган, Украинада уларни уриб туширишнинг имкони йўқ.

Россия раҳбари Владимир Путин “Кинжал” ракеталарини НАТО жавоб бера олмайдиган қурол сифатида ўз чиқишларида таъкидлаб келади.

Россиянинг пайшанба кунги ракета ҳужумлари Европадаги энг йирик атом станциясини электр таъминотидан узиб қўйди.

Украинанинг атом энергетикаси давлат компанияси “Энергоатом” баёнотида айтилишича, Европадаги энг йирик Запорижья атом электр станцияси Россиянинг ракета ҳужуми оқибатида мамлакат электр тармоғидан узилган ва станция ҳозирда 18 та дизел генераторида ишламоқда.

“Энергоатом” станциянинг бешинчи ва олтинчи реакторлари тўхтатилгани ва станциянинг ишини таъминловчи дизел генераторлари атиги 10 кунга етарли ёқилғига эга эканлигини билдирди.

Станция Россия назорати остида, лекин украиналик техник ходимлар томонидан бошқарилади. Запорожье вилоятининг Москва томонидан ишғол қилинган қисмида Россия томонидан ўрнатилган расмийлар воқеани Украина томонидан қилинган “провокация” деб баҳолади.

Украина ҳарбийларига кўра, Россия ҳар хил турдаги 81 та ракетани учирган, ҳаво мудофааси 48 та қанотли ракетадан 34 тасини ва 8 та Шаҳиддан 4 тасини уриб туширган.

02:33 9.3.2023

Йенс Столтенберг: Бахмут келаётган кунларда қулаши эҳтимолдан ҳоли эмас

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Россия кучлари яқин кунларда Бахмутни қўлга киритишини истисно қилмайди. Бу ҳақда у Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг Стокгольмда ўтаётган учрашувида баёнот берди.

"Россия сифат жиҳатидан ўзига етишмаётган нарсани сон билан қўлга киритмоқчи. Улар кўп талафот берди... Бу Россияни кичик кўрмаслигимиз кераклигини яна бир бор таъкидлайди. Биз Украинани қўллаб-қувватлашимиз керак", деб айтди Столтенберг. Унинг сўзларига кўра, Украина кучларининг Бахмутда мағлубиятга учраши урушнинг бурилиш нуқтаси бўлмайди.

Сешанба куни президент Зеленский Бахмутда мудофаани ушлаб туриш қарори "тактик қарор" эканини айтган эди.

19:51 8.3.2023

Европа Иттифоқи суди тадбиркор Евгений Пригожиннинг онасига нисбатан санкцияларни бекор қилди

Европа Иттифоқи суди бизнесмен ва Вагнер ХҲШ асосчиси Евгений Пригожиннинг онаси Виолетта Пригожинага нисбатан чеклов чораларини бекор қилди. Бу ҳақда суд қарорида айтилган.

Европа Иттифоқининг Виолетта Пригожинага қарши санкциялари Россиянинг Украинага кенг кўламли босқинидан сўнг киритилган. Бунинг мантиқий сабаби унинг Concord Management and Consulting ва ўғли билан боғлиқ бўлган бошқа бизнесларнинг эгаси эканлиги, шунингдек, Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказадиган сиёсатни қўллаб-қувватлаши эди.

Виолетта Пригожина Европа Иттифоқи судига унга нисбатан санкциялар қўллаш қарорини бекор қилишни сўраб мурожаат қилди. Тақдим этилган материалларга кўра, Пригожина 2017 йилдан бери Concord Management and Consulting компаниясининг эгаси эмас. Шунингдек, Пригожинга нисбатан санксиялар жорий этилган пайтда унга алоқадор бошқа компанияларга эгалиги ҳам исботланмаган.

Суд Пригожинани санкциялар рўйхатига киритиш тўғрисидаги қарор фақат уларнинг муносабатларига асослангани, унинг ўғли Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказадиган ҳаракатлар учун жавобгар бўлса ҳам, уни санкциялар рўйхатига киритишни асослаш учун етарли эмас, деб ҳисоблади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG