Линклар

Шошилинч хабар
09 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:25

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:23 15.3.2023

Ҳажвчи Данила Поперечний Тошкентдаги концертида Путин ва уруш ҳақида гап бошлаганида микрофон узиб қўйилди

Стендап-комик Данила Поперечний Тошкентда долзарб мавзуларда ҳазил-мутойиба қила бошлаганида ҳуқуқ-тартибот идоралари буйруғи билан микрофони ўчириб қўйилганини айтди. Бу ҳақда у “Инстаграм”даги саҳифасида ёзган.

“Бу ерда Тошкентда бир ярим минг киши билан нақадар ажойиб концерт ўтказганим ҳақидаги матн бўлиши мумкин эди, бироқ ҳақиқат шуки, жаҳонда юз бераётган воқеаларга у ёки бу даражада алоқадор барча материаллар концертимдан қирқиб олинди. Ҳар гал ҳазилларим ёки мавзу лоақал билвосита долзарб масалаларга текканида саҳнада чиқиш қилиб турганимга қарамай микрофонни шартта узиб қўйишди. Улар ҳатто оддийгина “Россия” деган сўз борлиги учун концерт бошидаги ҳазилимни мендан сўрамай, ўзларича кесиб олишибди”, дея маълум қилди Поперечний.

Унинг айтишича, охир-оқибат “камида 50 дақиқалик материал маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари кўрсатмасига биноан кесиб ташланган”. “Ўзимни худди уйдагидек ҳис қилдим”, дея қўшимча қилади россиялик ҳажвчи.

Astra телеграм-канали Поперечний концертидан бир парча видео эълон қилди. Унда комик Украинадаги уруш, Россия президенти Владимир Путин ёки Россиядаги сафарбарлик ҳақида гап бошлагани заҳоти микрофон ўчириб қўйилгани акс этган.

Поперечний Украинага босқин бошланганидан сўнг Россияни тарк этган эди. Ҳозирда у 23 февраль куни Дубайда старт олган “Қувноқ ҳаёт” ижодий сафари доирасида шаҳарларни айланиб юрибди. Ташкилотчиларга кўра, унинг иштирокидаги концертлардан тушган пулнинг бир қисми хайрияга сарфланади.

2022 йилнинг июлида Россия полицияси Данила Поперечнийнинг ижтимоий тармоқлардаги постларини “армияни обрўсизлантирувчи” маълумотлар бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида текширган эди. Baza телеграм-каналига кўра, Максим Васильев деган шахс Поперечний Украинадаги уруш ҳақида “Инстаграм”да салбий фикр билдиргани ҳақида полицияга шикоят қилган.

18:49 14.3.2023

Россия қўшинлари Краматорск марказига зарба берди

Украина ҳукумати сешанба (14 март) куни мамлакат шарқидаги Краматорск шаҳрига Россия томонидан ракеталар билан зарба берилиши оқибатида бир нафар тинч фуқаро ўлиб, яна уч киши яраланганини маълум қилди.

Президент Владимир Зеленский Telegram’нинг хабарлар алмашиш иловасида видео жойлаб, шаҳарда тўртта кўпқават уй шикастланганини қўшимча қилди:

“Ёвузлик салтанати тинч аҳолига қарши урушини давом эттирмоқда. Одамлар ҳаётини маҳв этиб, инсонийликдан ҳеч вақо қолдиришмаяпти. Маъсумларни ҳаётдан олиб кетувчи ҳар бир зарба қотиллик учун жазо белгиловчи қонуний ва адолатли ҳукмга элтмоғи лозим. Ва шундай бўлади ҳам”, деб ёзди у.

Reuters ёйинлаган видеода қутқарувчилар қаттиқ шикастланган уй зинапояларидан занбилда жасадни олиб тушиб, тез ёрдам машинасига юклаётгани акс этган.

Турар-жой биносининг бир секциясида балконлар ўпирилиб, кўп дераза ойналари тўкилганини кўриш мумкин.

Ушбу зарбадан олдинроқ Зеленский Украинанинг келажаги шарқда, жумладан Бахмут шаҳри ва атрофида кечаётган жанглар натижасига боғлиқлигини айтган эди.

Бахмут Россия босқини маркази бўлиб турибди, ушбу бир неча ойлик жанг – Европада Иккинчи жаҳон уруши давридан кейин бўлган энг қонли пиёдалар жанги, деб аталмоқда.

18:47 14.3.2023

Зеленский: Украинанинг келажаги шарқий фронтдаги натижага боғлиқ

Украина президенти Владимир Зеленский Украинанинг келажаги мамлакат шарқидаги асосий жанглар натижасига боғлиқлигини таъкидлади.

«Шарқий фронтда вазият жуда оғир. Биз душманнинг у ердаги ҳарбий кучини йўқ қилишимиз керак ва шундай қиляпмиз ҳам. Билоҳоривка ва Маринка, Авдиивка ва Бахмут, Угледар ва Камянкадаги жанглар натижаси келажагимизни белгилаб беради. У ерда барча украиналикларнинг келажаги учун кураш олиб борилмоқда», - деди Зеленский ўзининг тунги видеомурожаатида.

Ҳозирда Бахмут шиддатли жанглар маркази бўлиб қолмоқда. Москва шаҳарни қўлга киритиш Донецк вилоятининг қолган қисмини эгаллашга йўл очишини айтиб, ҳужумларга зўр берган.

Бахмут учун кечаётган жанглар Иккинчи жаҳон урушидан кейинги Европадаги энг қонли урушга айланди.

18:45 14.3.2023

Украина десантчилари рус қўшинлари яқинида ҳаракатланмоқда

Украина ҳарбийлари кеча ўз десантчиларининг фронт чизиғи яқинида ҳаракатланаётгани акс этган тасвирларни эълон қилди.

Видеода 95-ҳаво ҳужуми бригадаси аскарлари зирҳли транспортёрлардан окопларга қараб югуриб келаётгани акс этган.

Ҳарбий хизматчилардан бири Владиславнинг айтишича, десант бўлинмасининг асосий вазифаси Россиянинг зирҳли бўлинмалари жойлашувини аниқлаш:

«Биз фронт чизиғидан бир километрдан камроқ масофада турибмиз. Асосий вазифамиз душманнинг зирҳли бўлинмаларини, биз томонга юборилаётган душман гуруҳларини аниқлаш».

Россия Бахмутни эгаллашга зўр берар экан, Украина шарқи қайноқ уруш зонаси бўлиб қолмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG