Линклар

Шошилинч хабар
09 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:34

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:47 15.3.2023

Россиянинг Су-24 бомбардимончи учоғи Бахмут яқинида уриб туширилди

Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак учоқ ерга қулаб портлаши акс этган видеони эълон қилди.

Украина Қуролли Кучларининг қуруқликдаги 93-алоҳида механизациялашган "Холодний яр" бригадаси матбуот котиби Ирина Рибакова журналистларга учоқ ҳақиқатан ҳам уриб туширилганини тасдиқлади.

Россия ҳарбий учоғининг қулаши ҳақидаги маълумотга ҳозирча изоҳ бермади.

19:40 15.3.2023

Зеленский: Бахмутни ҳимоя қилишни барча бир овоздан маъқуллади

Украина олий ҳарбий қўмондонлиги бир овоздан Бахмут шаҳрини ҳимоя қилиш ва душманга максимал талофатлар етказиш тарафдори, деди президент Владимир Зеленский:

«Бугун мен бош қўмондонлик билан йиғилиш ўтказдим. Қуролли кучлар Бош қўмондони, разведка бўлимининг ҳисоботларини тингладим. Асосий эътибор Хортитса ва Бахмут ҳимоя қилиш мавзусига қаратилди. Бутун қўмондонлик якдил позицияда эканини кўрсатди: Шарқий фронт чизиғини мустаҳкамлаш ва босқинчиларга максимал даражада талофат етказиш»

Зеленский, шунингдек, Fox News телеканалининг икки журналисти Киевда ҳалок бўлганининг бир йиллиги муносабати билан телеканал раҳбари Руперт Мердок билан суҳбатлашганини ҳам билдирди.

«Умуман олганда, бир йилдан сал кўпроқ вақт ичида ўнлаб оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳалок бўлди ва яраланди. Биз уларнинг ҳар бирини қадрлаймиз ва унутмаймиз ».

19:34 15.3.2023

Reuters: Украина Бош прокуратураси Россия аскарини тўрт ёшли қизча ва унинг онасини жинсий зўрлашда айблади

Тергов маълумотига кўра, 2022 йил 13 март куни Россия аскарлари Броварида (Киев вилояти) бир уйга кириб, хонадон эгасини дўппослашади ва унинг кўз ўнгида хотинини жинсий зўрлашади. Сўнгра икки аскар уларнинг тўрт яшар қизчаси номусига тажовуз қилади.

Ҳарбийлар ушбу жиноятларни мастлик ҳолатида содир этгани тахмин қилинмоқда. Терговчилар жинсий зўравонликда 15-махсус мотоўқчилар бригадасининг 12 ҳарбий хизматчисини айблашди.

Қизалоқни зўрлашда айбланаётганлар 28 ва 32 ёшли снайперлар бўлган. Прокуратурага фақат биринчисининг исмини очиқлади – Евгений Чернокнижний, у Россияга қайтиб кетган.

Иккинчи эркак ўлган. Reuters мухбири Чернокнижнийнинг телефон рақамини топган, аммо қўнғироққа ўзини унинг укаси деб таништирган одам жавоб бериб, акаси ҳалок бўлганини айтган. Евгенийнинг ўлими ҳақида ўтган йили апрелда Orenday нашрида хабар чиққан.

Прокуратура Россия аскарлари Киевни ишғол этишга уринишлари барбод бўлганидан сўнг маҳаллий аҳолини қўрқитишга ўтганини таъкидламоқда.

Хусусан, тергов органига кўра, ўша куни 15-мотоўқчилар бригадаси аскарлари қўшни уйда кекса эркак ва аёлни уришган, 41 ёшли ҳомиладор аёлни ва 17 ёшли қизни жинсий зўрлашган, кейин эса 15 ёшли қиз ва унинг онасини гуруҳ бўлиб зўрлаганлар.

Аскарлар талончилик билан ҳам шуғулланганига оид маълумотлар бор.

Озодлик уруш шароитида Reuters ва Украина Бош прокуратураси маълумотларини тезкор текшириш имконига эга эмас.

19:29 15.3.2023

ЕИ Украина учун ўқ-дори харид қилишга кўмаклашаётган фондга қўшимча 2 млрд евро ажратишга қарор қилди

“Европа тинчлик фонди эндиликда ЕИнинг бутун дунёда тинчлик ва хавфсизликка ёрдам саъй-ҳаракатларининг ажралмас қисмига айланди. Бугунги қарор Европа тинчлик фонди маблағларининг энг юқори суммасини 7,9 млрд долларга оширади.

Фонднинг молиявий барқарорлиги нафақат Украинани, балки Европа, Африка ҳамда Яқин Шарқдаги бошқа ҳамкорларимизни қўллаб-қувватлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга, зеро эҳтиёжлар пайдо бўлишда давом этмоқда”, Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель.

Мазкур режа ҳақида 8 март куни маълум қилинган эди. Ўшанда Боррель Украинага мавжуд захиралардан ўқ-дори жўнатиш учун бир миллиард ва 155 мм калибрли снарядларни биргаликда сотиб олиш учун яна бир миллиард евро ажратишни таклиф қилган эди.

Украинага ўқ-дори етказиб беришга доир қарор ЕИ мамлакатлари мудофаа ва ташқи ишлар вазирларининг 20 мартда бўлажак учрашувида тасдиқланиши керак.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG