Линклар

Шошилинч хабар
08 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:46

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

20:30 21.3.2023

Путин душанба куни Си Цзинпинни Кремлда илиқ кутиб олди

Си Цзинпиннинг уч кунлик ташрифи Ғарб етакчиларига Украинадаги жанглар туфайли Москвани яккалаб қўйиш ҳаракатлари муваффақиятсизликка учрагани ҳақида кучли мужда беради.

Бу Си Цзинпиннинг шу ой бошида қайта сайланганидан кейинги биринчи ва Кремл раҳбари Украина билан боғлиқ уруш жиноятларида айбланиб, халқаро ҳибсга олиш тўғрисидаги Ҳаага суди қароридан кейин бир неча кун ўтиб қилинган хорижга сафаридир. Бу ташриф Путинга сиёсий далда бергани айтилмоқда.

20:26 21.3.2023

Қримда яна портлашдар содир бўлди

Аннексия қилинган Қримнинг Жанкой шаҳрида 20 март оқшомида бир нечта кучли портлашлар содир бўлди. Маҳаллий телеграм-каналлар хабарига кўра, портлашлар ҳарбий аэродром ҳудудида бўлган, шаҳарга украин дронлари ҳужум қилгани тахмин қилинмоқда.

Ўз навбатида Украина Мудофаа вазирлигининг Разведка бош бошқармаси Жанкойда Россиянинг темир йўл орқали жўнатишга ҳозирланаётган “Калибр” қанотли ракеталари йўқ қилинганини билдирди.

Сирли “пақиллаш”лар Россиянинг демилитаризация жараёнини давом эттириб, Украинага тегишли Қрим яриморолининг озод этилишига замин яратмоқда”, дейилади украин разведкаси хабарномасида.

Россия Қримга раҳбар қилиб тайинлаган Сергей Аксёнов эса Жанкой ҳудудида Ҳаво мудофаа тизими ишга тушгани, уриб туширилган нишонларнинг бўлаклари турар жой ва дўконга шикаст етказиб, бир киши яраланганини маълум қилди.

Шифокорлар маълумотига кўра, 33 ёшли турғун ўртача жароҳат билан касалхонага ётқизилган.

Айни чоғда ASTRA телеграм-канали аниқлик киритишича, портлашлар Жанкой локомотив депосига, вокзал қўриқлаш хизмати биносига, товар-маҳсулот ва ёқилғи омборларига шикаст етказган. Станцияга ҳужум натижасида локомотив депосининг электр таъминотида узилишлар бўлмоқда.

20:22 21.3.2023

Русларнинг 2 та Ту-95МС стратегик ракета ташувчиси Япон денгизи узра парвоз қилди.

Жанубий Корея телевидениеси учоқлар парвози ҳақида хабар бермоқда
Жанубий Корея телевидениеси учоқлар парвози ҳақида хабар бермоқда

Россия Мудофаа вазирлиги 21-март, сешанба куни иккита Ту-95МС стратегик ракета ташувчиси Япон денгизи узра режали парвозни амалга оширганини маълум қилди.

Су-30СМ ва Су-35С қирувчилари бомбардимончи самолётларни етти соатлик жанговар парвоз давомида кузатиб борди.

Парвозлар АҚШнинг Ҳинд-Тинч океани қўмондонлиги ва Япония Мудофаа кучлари Япония денгизи узра икки томонлама ҳарбий ҳаво машғулотларини ўтказганидан икки кун ўтиб ўтказилди. Шу куниёқ Япония бош вазири Фумио Кисиданинг Киевга ва Хитой раҳбари Си Цзинпиннинг Москвага ташрифлари амалга оширилди.

Экспертлар бу ҳаракатлар халқаро вазиятнинг янада таранглашишига олиб келишидан хавотир билдирмоқда.

19:52 20.3.2023

ЕИ Украинага 2 миллиард евролик ўқ-дори беришни режаламоқда

Россия кучлари ўтган сутка давомида Бахмут, Авдивка, Лиман, Маринка ва Шахтёрск шаҳарларига 69 та ҳужум уюштирган.

Украина томонига кўра, Россия кучлари Донецк ва Запороже вилоятларида тинч аҳоли пунктларини ўққа тутмоқда, тинч аҳоли орасида қурбонлар бор.

Бош штабнинг қайд этишича, Херсон вилоятининг ишғол қилинган қисмида Россия кучлари тинч аҳолини Россия паспортини олиш учун зўравонлик қилмоқда.

Озодлик уруш шароитида бундай маълумотларни мустақил манбалардан тезкор текшириш имконига эга бўлмаётир.

Европа Иттифоқи ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари эса Брюсселда, Украинага 2 миллиард евролик ўқ-дори ва артиллерия снарядларини етказиб беришни муҳокама қилиш учун йиғилди.

«Вақт тиғиз. Кўпроқ артиллерия ўқларини етказиб беришимиз керак», дея таъкидлади иттифоқнинг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеп Боррел.

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба йиғилишда виртуал иштирок этиб, фронтдаги жорий вазият ҳақида маълумот берди.

Вазир, Киев Россиянинг шарқий фронтда ҳужумини тўхтатиш ва шу баҳорда қарши ҳужумга ҳозирлик кўриш учун ҳар ой 350 минг снаряд керак, деди. Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Россиянинг босқини бошланганидан то ҳозиргача Украинага 13 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатди.

Бу учрашув давомида иттифоқ ташқи ишлар вазирлари украиналик болаларни Россияга мажбуран депортация қилгани учун Москвани жавобгарликка тортиш ҳамда Украина экспортини осонлаштириш чораларини кўриши ҳам айтилган.

17 март куни Гаага Халқаро жиноий суди Россия президенти Владимир Путин ва Россиянинг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Лвова-Беловани ҳибсга олишга ордер берди.

Россия президенти ХЖСнинг ордери ҳақида изоҳ бермади, бироқ унинг матбуот котиби бу қарорни қонуний аҳамиятга эга эмас, деб баҳолади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG