Линклар

Шошилинч хабар
08 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:42

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

20:42 21.3.2023

Украина Қуролли кучлари фронтда бир марталик картон дронлардан фойдаланмоқда

Ҳар ой Австралиядан қарийб 100 та шунақа дрон келтирилади.

Дрон корпуси намиқиб қолмаслиги учун пишиқ картон устидан мум сурилган.

Қурилма 3-5 килограммгача юкни кўтара олади, юк билан 1-3 соат учади, парвоз узунлиги эса 40 дан 120 километргача. Улар асосан ўқ-дори, овқат ва дори-дармон етказиб беришда қўлланмоқда.

Шунингдек, бу дронлардан разведкада ва душман устига портловчи мосламаларни ташлашда ҳам фойдаланиш мумкин.

20:40 21.3.2023

Рус артиллерияси вайрон қилган Украинанинг Богоявленка қишлоғи

20:39 21.3.2023

БМТ: уруш бошидан буён Украинада 8 мингдан ортиқ тинч аҳоли нобуд бўлди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси Россия босқини бошланганидан буён Украина тинч аҳолисидан 8 319 киши ўлганини ва 13 892 киши яраланганини қайд этди, дейилади ташкилотнинг ҳафталик ҳисоботида.

“Бошқарма ҳақиқий рақамлар сезиларли даражада катта деб ҳисоблайди, чунки қизғин жанг ҳаракатлари бўлаётган айрим ҳудудлардан маълумот кеч етиб келмоқда, баъзи маълумотлар эса ҳозирча тасдиқлангани йўқ. Чунончи, Мариуполь (Донецк вилояти), Лисичанск, Попасной ва Северодонецк (Луганск вилояти)да тинч аҳоли орасида қурбонлар жуда кўплиги ҳақида хабарлар бор”, дея урғуланади ҳисоботда.

Март ойи бошидан бери Россия зарбаларидан Украинанинг 113 фуқароси ҳалок бўлиб, 356 киши жароҳат олгани қайд этилди.

20:36 21.3.2023

Россия Халқаро суд ҳақамларини судламоқчи

В.Путин ва М.Лвова-Белова.
В.Путин ва М.Лвова-Белова.

Россия Тергов қўмитаси Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Аҳмад Хон ҳамда судьялар Томоко Аканэ, Розарио Сальваторе Айтали ва Серхио Херардо Угальде Годинесга қарши жиноят иши қўзғатди. Аввалроқ улар Россия президенти Владимир Путин ва болалар омбудсмени Мария Львова-Беловани ҳибсга олиш учун ордер берган эдилар. Халқаро жиноят суди Путин ва Львова-Беловани ҳарбий жиноятларни содир этганликда – Украинанинг ишғол этилган ҳудудидан болалар дохил аҳолини мажбуран кўчирганлик ва куч билан депортация қилганликда гумонламоқда.

Россия Тергов қўмитаси қарашига кўра, Путин ва Львова-Белованинг жиноий таъқиб қилиниши “жиноий жавобгарликка тортиш учун асос йўқлиги сабабли ноқонунийдир”.

Қўмита хабарномасида қайд этилишича, Карим Аҳмад Хон айбсиз шахс, яъни Путинни жиноий жавобгарликка тортмоқчи бўлган ва уни оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганликда ноқонуний айблаган. Иддаога кўра, суд “халқаро алоқаларни мураккаблаштириш мақсадида халқаро муҳофазада бўлган хорижий давлат вакилига ҳужум ҳозирлиги кўрилган”.

Тергов қўмитасининг билдиришича, давлат раҳбарлари хорижий давлатлар юрисдикциясига нисбатан мутлақ дахлсизлик”ка эга. .Амалда эса гап ҳарбий жиноятлар тергови ва улар учун жиноий таъқиб ҳақида борса, Халқаро жиноят суди давлат раҳбарлари дахлсизлигини тан олишмайди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG