Линклар

Шошилинч хабар
07 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:34

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:23 24.3.2023

АҚШ президенти Жо Байден Канадага икки кунлик ташриф билан борди

Байден Канада бош вазири Жастин Трюдо билан миграция, Украинага ёрдам, хавфсизлик ва энергия масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Жо Байден ва АҚШ биринчи хоними Жилл Байден Райдо коттежида Трюдо ва унинг рафиқаси билан учрашди. Рейтерсга кўра, учрашув арафасида АҚШ ва Канада мигрантларнинг қуруқлик чегараси орқали ноқонуний кириб келишини тўхтатиш борасида келишувга эришган.

Бундан сал аввал, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен, Конгресс аъзоларига Украинага ажратилиши маъқулланган миллиардлаб долларлик ёрдам жорий йилнинг катта қисмига етишини айтди. Конгресс ўтган йилнинг декабрь ойида Украинага 45 миллиард долларлик фавқулодда ёрдам пакети тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилган эди.

Блинкен Вакиллар палатасига давлат ҳаражатлари тўғрисида ҳисобот бераркан, қачон қўшимча маблағга эҳтиёж бўлишига аниқлик киритмади, бироқ ажратилган ёрдам «йилнинг асосий қисмига етади» деди.

Ҳисоб палатаси йиғилишида АҚШ давлат департаментининг 2024 йилга мўлжалланган буджет лойиҳаси кўриб чиқилди. Мазкур буджет лойиҳасида ҳаражатлар жорий йилга нисбатан 11 фоизга кўп.

19:21 24.3.2023

Қозоғистонда иккиламчи санкцияга қарши чора режаланмоқда

Қозоғистон 1 апрелдан мамлакатга учинчи мамлакатга реэкспорт қилиш учун келтириладиган товарларни онлайн тартибида кузатиш тизимини ишга туширади. Бу ҳақда юқори мартабали мулозимларга таянган ҳолда Financial Times хабар қилмоқда.

“Биз иккиламчи санкциялар билан боғлиқ барча хавф-хатарни тушунамиз, шу боис ҳам барча ҳамкорлар билан ўзаро савдо алоқаларимизни диққат билан кузатяпмиз”, деган нашр суҳбатдошларидан бири. Унинг айтишича, Қозоғистон реэкспортдан бўлажак хавфларни камайтириш устида мунтазам иш олиб бормоқда.

Financial Times ҳавола берган Қозоғистон Миллий статистика бюроси маълумотига кўра, 2022 йилда Қозоистондан Россияга товарлар экспорт қилиш 25 фоизга кўпайган.

АҚШ ва Евроиттифоқ Қозоғистонни санкцияларни четлаб ўтишда Россияга кўмаклашаётганликда гумон қилмоқда. Қозоғистон ҳукумати Россияга Ғарб санкцияларига чап беришда ёрдамлашмаслигини бир неча марта таъкидлаган. Аввалроқ Bloomberg агентлиги юқори мартабали европалик дипломатга таянган ҳолда, Россия ҳарбий саноат учун жуда зарур айрим товарлар, хусусан, микрочипларни чет элдан Қозоғистон орқали келтираётгани ҳақида ёзган.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен март ойи бошларида Қозоғистонга келганида санкциялар Россияга қўшни мамлакатларга қандай таъсир этаётганини Қўшма Штатлар “диққат билан” кузатаётганини айтаркан, қозоқ ширкатларини Россия бизнеси билан ҳар қандай алоқалардан воз кечишга чақирган эди. Қозоғистон ТИВ раҳбари эса бунга жавобан икки мамлакат ўртасидаги савдо жараёнларини бошқариш ниҳоятда қийинлигини таъкидлаган.

Евростат қайдларига кўра, санкциялар жорий этилганидан сўнг, 2022 йилнинг март–ноябрь даврида Европадан Россияга экспорт 2021 йилнинг шу даврига қиёсан 47 фоизга камайиб, 36.3 миллиард еврони ташкил этган. Бироқ, айни чоғда Европа товарларининг Россияга қўшни бўлмиш Беларусь, Арманистон, Қозоғистон, Грузия, Ўзбекистон ва Қирғизистонга экспорти худди шу даврда 48 фоизга ўсиб, пул қийматида 20,3 млрд еврони ташкил қилган.

19:20 24.3.2023

Урушга боришни хоҳламаган федерал хизмат майори 6 ярим йилга қамалди

Россияда, Барнаул гарнизони ҳарбий суди Украинага урушга жўнатишларидан қўрқиб, Қозоғистонга қочган Федерал қўриқлаш хизмати майори Михаил Жилинни 6.5 йил муддатга озодликдан маҳрум этди.

Маълум бўлишича, ўтган йили сентябрда Жилин, ўз раҳбарияти уни Донбассга, гўёки “хизмат сафари”га жўнатмоқчи эканидан хабар топади. Сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг, 27 сентябрда у хотини ва болаларини қонуний йўллар билан Қозоғистонга жўнатади. Ўзи эса Россия чегарачилари уни мамлакатдан чиқармаслигидан қўрқиб, ўрмонлар орқали юради ва Қозоғистон чегарачилари томонидан қўлга олинади. Эндиликда уни суд 6 ярим йилга қамашга қарор қилди.

Ўтган йилнинг сентябрида Россияда ҳарбий қисмлар ёки хизматни ўташ жойларини ўзбошимчалик билан тарк этганлик учун жазо чоралари кучайтирилган эди.

Ўшандан бери “қисман сафарбарлик” бўйича ҳарбий хизматдан бўйин товлаган ва Украина ҳудудида ҳарбий ҳаракатларда қатнашишдан бош тортган россиялик ҳарбий хизматчиларга нисбатан юзлаб жиноят иши очилиб, бу ишлар юзасидан ҳозиргача ўнлаб ҳукмлар ўқилди.

19:18 24.3.2023

Қримдан қайтарилган болалар

Ўн етти нафар украин боласи, аннексия қилинган Қримдан Украинага қайтарилди: улар ишғол этилган ҳудудлардан “ёзги оромгоҳларга”, деб олиб чиқиб кетилган ва ярим йил Қримда қолиб кетган.

Болаларнинг айтишича, Қримда уларни Россия гимнини куйлашга мажбур қилишган, ёнларидан топилган сариқ-кўк байроқни ёқиб юборишган. Украинани қўллаб-қувватлашини яширмаган ўқувчиларни калтаклашган.

Болаларнинг сўзларига кўра, оромгоҳда уларга математика, рус тили ва инглиз тилидан дарс ўтишган. Ҳар тонгда уларга Россия гимни садолари остида бадантарбия қилдиришган.

“Бир қиз хонасида Украина байроғини яширинча сақларди. Хавфсизлик бўйича бошлиқ, Астахов дегани уни топиб олди ва ташқарида ҳаммамизни йиғиб, кўз олдимизда ёқди.

“Мамлакатингиз қандай ёнишини томоша қилинглар”, деди. Ҳар куни бизга: “Украина бу террорчилар юрти. Улар одамларни болаларни ўлдиришяпти. Сизлар Украинага керак эмассизлар”, дея қулоғимизга қуйишарди”. , дейди болалардан бири Қримда кечирган кунларини эсларкан. “Украина тарафидаман, деб айтган болани калтаклашарди. Қачон, ким сўрамасин: “Мен Россияни қўллаб-қувватлайман”, деб жавоб бериш керак эди”, дея қўшимча қилади у.

Болаларни қайтаришда ота-оналарга Save Ukraine фонди ёрдам берди.

“Болаларга “Сизларни эвакуация қиляпмиз, ҳаётингизни қутқариб қолдик”, дейишган. Ота-оналар оромгоҳга қўнғироқ қила бошлаганида эса, истасангиз, келиб, болангизни олиб кетинг, деганлар. Чунки бунинг имкони йўқлигини, ҳеч ким фронт чизиғидан ўта олмаслигини билганлар. Фақат битта йўли бор эди: Польша, Беларусь ва Россия орқали Қримга бориш. Қарийб 5 минг километр – бир тарафга. Халқаро жиноят судининг қарори бутун дунёга мужда бўлди. Путин – жиноятчи. Унинг қилган иши ҳарбий жиноят. Бу эвакуация эмас. Бу депортация”, дейди Save Ukraine фонди асосчиси Николай Кулеба.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG