Линклар

Шошилинч хабар
07 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:38

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:38 28.3.2023

Россия Киев, Днепр ва Херсонни Эронда ишлаб чиқарилган дронлардан ҳужумга тутди

Украина ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари уларнинг деярли барчасини уриб туширган. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Шарқда эса Бахмут учун жанглар давом этмоқда. Украина Бош штаби Донецк вилоятида бир неча жабҳада сўнгги 24 соат ичида украин кучлари 62 та ҳужумни қайтарганини маълум қилди.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Россия кучлари Украинага жами 15 та “Шаҳед-136” ҳудкуш дронларни учиргани, улардан 14 таси йўқ қилинганини маълум қилди.

“Украинанинг бутун ҳудудида навбатдаги ракета ва ҳаво зарбаларини бериш эҳтимоли юқорилигича қолмоқда”, — дея огоҳлантирди Бош штаб.

Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попконинг маълум қилишича, Украина пойтахти яқинида бир кечада 12 та дрон уриб туширилган.

Киев мери Виталий Кличко пойтахтнинг Оболон ва Святошин туманларида портлашлар содир бўлганини маълум қилди.

Святошин туманидаги дўконда ёнғин рўй берган ва тезда ўчирилган. Ёнғинга уриб туширилган учувчисиз учоқ қолдиқлари сабаб бўлган.

Россия кучлари Херсонни оғир тўплардан ҳужумга тутган. Бомбалаш оқибатида вилоят касалхонаси биноси вайрон бўлган.

Шарқда эса жанглар давом этмоқда. Украина Бош штаби Донецк вилоятида бир неча жабҳада сўнгги 24 соат ичида украин кучлари 62 та ҳужумни қайтарганини маълум қилди.

Россия кучлари сўнгги ойларда Москванинг асосий нишонига айланган кончилар шаҳри Бахмутга ҳужум қилишда давом этмоқда.

15:43 25.3.2023

"Дрон овчилари": украин чегарачилари "ҳудкуш дрон"ларни автоматлар ёрдамида уриб тушириш маҳоратини оширмоқда

Россия кучлари бу дронлардан Украина бўйлаб, жумладан турар-жой бинолари ва фуқаролик инфратузилмасига қарши ҳужумлар уюштиришда фойдаланади.

Украина ҳарбийлари эса дронларни уриб туширишда муваффақият қозонмоқда.

“Ўтган йили биринчи бор дронлар ишга туширилганда, биз улар қарши қандай курашишни билмасдик. Аммо бироз машқ ва машғулотлардан сўнг дронларни йўқ қила бошладик. Биз улардан энди қўрқмаймиз”, - Денис исмли украин чегарачиси "Настояшее время" мухбири билан суҳбатда.

Денис яқинда қўлидаги автомати билан дронни уриб туширганини айтади.

“150 метр баландликда учиб кетаётган эди. Отиш масофаси тахминан 200 метрни ташкил этганди”.

Уриб туширилган дронлар украиналик мутахассислар тарфаидан текширилади.

“Шаҳед” камикадзе дрони мана шундай кўринишга эга. Бу “Шаҳед-131”. Ана униси “Шаҳед-136”. Бу дронлар Украинанинг турли минтақаларида уриб туширилган. Украина ҳарбийлари уларнинг ичида нима борлигини текширмоқда”, - дейди Андрей Кузаков, “Настоящее время” мухбири.

Санкцияларга қарамай Эрон ғарб технологиялари асосида шундай қуролларни ясашни уддаламоқда. Дронларнинг баъзи қисмлари ғарбники.

“Аксарият қисмлар Япония, Хитой, АҚШдан олиб келинган. Биз уларни чет эллик ҳамкорларимизга топширдик, Улар бу ускуналарни Эронга экспорт қилишни тақиқласинларки, улар бизга қарши ишлатилмасин”, - дейди исми очиқланишини истамаган украин ҳарбийси.

Чоршанба куни Россия Украина шаҳарларини Эронда ишлаб чиқарилган дронлардан ҳужумга тутди. Киев вилоятида ҳужум оқибатида камида 9 киши нобуд бўлди.

Украина ҳарбийларига кўра, чоршанба куни учирилган 21 та дрондан 16 таси уриб туширилган.

15:35 25.3.2023

Зеленский: Украина учун курашнинг ҳал қилувчи босқичида турибмиз

Бахмут яқинидаги Украина Қуролли кучларининг снарядлари тугаяпти, дейди фронтдаги жангчилар. Ва айни пайтда Евгений Пригожин ўзининг "Вагнер" ёлланма жангчилари қамал хавфи остида қолганини айтиб чиқди.

Урушни ўрганиш институти хулосасига кўра, Россия қўшинларининг Бахмут йўналишидаги ҳужумлари камайган, аммо фронтнинг бошқа йўналишида вазият кескинлашмоқда.

Хусусан, рус қўшинлари Угледар ва Авдиивка атрофида ҳужум шиддатини оширмоқда, Авдиивка ярим қамалга олингани, шаҳар тўлиқ қамалга олиниши хавфи мавжуд.

Аҳоли шаҳардан эвакуация қилинмоқда.

Бир кун аввал Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони Валерий Залужний Бахмут йўналишидаги вазият энг қийин бўлиб қолаётгани, бироқ украиналик ҳарбийларнинг “мардонавор саъй-ҳаракатлари” туфайли “вазиятни барқарорлаштириш”нинг уддасидан чиқилганини айтди.

Украина президенти Владимир Зеленский шу ҳафта Бахмут яқинидаги ҳарбийларга ташриф буюрганди.

Украина президенти Владимир Зеленский: "Биз халқимизнинг турли авлодлари ҳаётининг мазмунига айланган, асрлардан бери давом этиб келаётган Украина учун курашнинг ҳал қилувчи босқичида турибмиз", деди.

Бу ҳақда президент Зеленский Киевдаги Миллий гвадия институтида офицерларга диплом топшириш маросимида таъкидлади.

07:13 25.3.2023

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси: Бахмут атрофида 10 мингга яқин аҳоли танг аҳволда қолган

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси қамалда қолган Бахмут шаҳри ва унинг атрофида 10 мингга яқин украиналик тинч аҳоли, кўпчилиги кексалар ва ногиронлар даҳшатли шароитларда кун кечираётгани ҳақда маълум қилди.

Россия кучлари Иккинчи жаҳон урушидан буёнги Европадаги энг қонли пиёда жангида шаҳарни бир неча ойдан бери эгаллашга уриниб келмоқда.

Бир неча минглаб одам шаҳарнинг ўзида қолгани тахмин қилинмоқда, деди сўнгги кунларда уларга ёрдам бериб келаётган Халқаро Қизил Хоч қўмитаси раҳбарларидан бири Умар Хон.

"Одамлар жуда оғир шароитларда яшаб, деярли бутун кунни ер ости бошпаналарда ўтказишган мажбур", дейди Умар Хон Днепрдан видео алоқа орқали Женевадаги матбуот брифингида.

Хон ўзи гувоҳ бўлган вайронагарчилик кўламидан ҳайратда қолганини айтади.

“Ҳарбий отишмада уйлар вайрон бўлди, кўп қаватли уйлар ўпириб ётибди. . . ва баъзи одамлар ҳали ҳам бошпаналарда яшаб, бу шиддатли жанговар ҳаракатлардан омон қолишга ҳаракат қилмоқда”, дейди Умар Хон.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG