Линклар

Шошилинч хабар
07 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:03

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:58 28.3.2023

Таниқли инглиз актёри Орландо Блум Киевга сафар қилди

Бу актёрнинг 2016 йилдан бери Украинага биринчи сафари. "Мен бу ерда оҳирги марта бўлганимдан бери уруш бутун мамлакат бўйлаб авж олишини тасаввур ҳам қилмаганман. Аммо бугун мен ЮНИСЕФ томонидан қўллаб-қувватланадиган "Спилно" марказида болаларнинг ўйнаши, ўрганиши ва билим олиши учун хавфсиз жойда болаларнинг кулгисини эшитиш бахтига муяссар бўлдим", деб ёзди Блум Инстаграмда.

Орландо Блум “Узуклар ҳукмдори”, “Қариб қароқчилари” каби филмлардаги роллари орқали танилган. У Украина президенти Владимир Зеленский билан ҳам учрашди.

"ЮНИСЕФнинг яхши ният элчиси Орландо Блум Украинага, бизнинг Донбасга кенг кўламли урушдан олдин ҳам ташриф буюрган эди. У бу тажовуз қандай кулфатлар олиб келганини, уни тўхтатиш, урушдан кейин Украинани қайта тиклаш учун дунёнинг саъй-ҳаракатлари қанчалик кенг кўламли бўлиши кераклигини билади”, - деди Украина президенти Владимир Зеленский актёр билан учрашув сўнгида.

Актёр Орландо Блум ЮНИСЕФнинг яхши ният элчисидир. Ташкилотга кўра, бутун Украина бўйлаб ташкил этилган "Спилно" марказлари кўчирилган болалар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлайди, ўтган йили бу масканлар ярим миллиондан ортиқ болани бағрига олди.

Украина Бош прокуратурасига кўра, Россия Украинага қарши бошлаган ва қайриб 13 ойдан бери давом этаётган урушда 26 март холатига кўра, камида 465 нафар бола ҳалок бўлган.

17:49 28.3.2023

Германия ва Британиянинг “Леопард”ва "Челленжер" танклари Украинада

Германия Украинага 18 та “Леопард-2” танкини етказиб берди ва яна кўпроқ танк беришга тайёрланмоқда, деди Олаф Шолц Нидерландияга ташрифи чоғида.

Германия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, мақсад ёзгача дастлабки 25 та танкни, йил охиригача 80 тага яқин танкни ва 2024 йил давомида камида 100 та “Леопард” танкини тақдим этишдир.

Январ ойи охирида келишувга эришилгунга қадар Ғарб давлатлари Украинага танк етказиб бериш масаласида бир неча ҳафтадан бери тортишиб келган эди.

Канцлер Шолц, агар Германия Украинага “Леопард 2” танкларини юборса, АҚШ ҳам “Абрамс” асосий жанговар танкларини етказиб беришини таъкидлади. Энди бу кузда содир бўлади.

Украина мудофаа вазири Олексий Резников сешанба куни Украинага “яқинда етиб келган” Британиянинг “Чэлленжер 2” жанговар танклари тасвирини эълон қилди.

Резников ўзининг Твиттердаги саҳифасида танклардан бирига ўтиргани ва Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес ва Буюк Британияга танклар учун миннатдорчилик билдирган видеосини жойлаштирди.

"Украинадан Буюк Британияга катта раҳмат", дейди Резников видеода.

У ўз твитида танклар "тез орада жанговар вазифани бажаришга жалб этилиши" ҳақида ёзди.

Британия Киевнинг кутилаётган қарши ҳужуми олдидан 14 та танк юборишга ваъда берган.

Украина қуруқликдаги кучлари қўмондони ўтган ҳафта тез орада қарши ҳужум бошланишини айтганди.

Германия мудофаа вазирлиги Украинага 18 та “Леопард 2” жанговар танки ва 40 та “Мардер” пиёда жанговар машинаси етиб келганини маълум қилди.

17:43 28.3.2023

Украина президенти Владимир Зеленский кутилмаганда Запорожья вилоятидаги жабҳа чизиғига борди

У ерда Киев раҳбари БМТ Атом энергияси агентлиги раҳбари Рафаел Гросси билан учрашиб, Европадаги энг йирик атом электр станциясини ҳимоялаш масаласини муҳокама қилди.

Зеленский Атом энергияси бўйича халқаро агентлик раҳбарига заводда хавфсизликни тиклаш имкони йўқлиги, объект ҳали ҳам Россия назоратида эканлигини айтди.

“Бугун Запорожьедаги рус ракеталари турар-жой биноларига урилган жойга бордим. Оддий уйлар. Афсуски, куйган, қисман вайрон қилинган. Россиянинг бу ақлдан озган зарбасидан ўнлаб одам жароҳат олди. Террорчилар "Смерч" каби фаолкатли ракеталарини қаерга қаратаётганини аниқ билишган. Яқинларини йўқотганларга ҳамдардлик билдираман. 400 дан ортиқ одам ёрдам сўраб мурожаат қилди”, - деди Зеленский.

Зеленский, шунингдек Запорожье вилоятидаги “олд жабҳа”га бориб у ерда жанг қилаётган украин аскарлари билан ҳам учрашган.

Киев раҳбарининг фронт чизиғига ташрифи Германия канцлери Олаф Шолцнинг Германия Украинага ваъда қилган 18 та илғор “Леопард” жанговар танкларини етказиб берганини айтган пайтга тўғри келди.

17:41 28.3.2023

Генерал Сирский: Мақсадимиз Бахмутда рус босқинчиларини тор-мор қилиш

Украина Бахмут шаҳрини эгаллашга уринаётган рус қўшинларини тор-мор қилишни мақсад қилган, дейди Украина қуруқликдаги кучлари қўмондони Александр Сирский сешанба куни Телеграмда эълон қилинган видеода.

Йирик саноат омборида аскарларга қарата мурожаати Генерал Сирский Россия бир неча ойлик жанглардан сўнг Бахмут ҳудудига диққатини қаратишда давом этаётганини таъкидлайди.

Москва Бахмутни қўлга олишни Украина шарқидаги Донбас саноат ҳудуди устидан тўлиқ назорат ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун муҳим деб билади.

Сирский видеода аскарларга мақсад имкон қадар кўпроқ Россия кучларини “йўқ қилиш” ва “аксил-ҳужум ҳаракатларини бошлаш учун шароит яратиш”, дейди.

Генерал чекинишдан кўра Бахмутни ушлаб туриш истагини яна бир бор таъкидлади.

Бахмут урушдан олдин 70 000 га яқин аҳолига эга эди, аммо саккиз ойлик шиддатли жангларда шаҳар деярли вайронага айланди.

Донецк шаҳри чеккасидаги, Украина назоратидаги Мариинка ва Авдиивка шаҳарлари ҳам тинимсиз ҳужумга тутилмоқда.

Авдиивкада Россия ҳужуми оқибатида барча коммунал хизматлар тўхтатилган ва шаҳар ишчилари эвакуация қилинган.

Урушдан олдин 30 мингга яқин аҳолиси бўлган бу шаҳарда фақат 2 мингга яқин тинч аҳоли қолган.

Авдиивка ҳарбий маъмурияти бошлиғи Виталий Барабашнинг айтишича, Россиянинг доимий бомбардимонлари шаҳарчани вайронага айлантирган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG