Линклар

Шошилинч хабар
07 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:37

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:37 4.4.2023

Британия қироли украиналик қочқинлар билан учрашди

30 март куни Буюк Британия қироли Чарлз III Берлиндаги собиқ Тегел аэропортида украиналик қочқинларни кутиб олиш марказига ташриф буюрди.

Чарлз Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаер билан биргаликда марказда қочқинлар билан учрашди, кўнгиллилар билан суҳбатлашди. Унга Берлин мери Франсиска Гиффи ва Германия ички ишлар вазири Ненси Фазер ҳамроҳлик қилди.

Чарлз III Германия парламентида чиқиш қилиб, Британия-Германия муносабатларининг муҳимлигини таъкидлади ҳамда Германиянинг Украинага кўрсатаётган ёрдамини олқишлади.

18:28 4.4.2023

Бахмутликлар зирҳли машиналарда эвакуация қилинмоқда

Бахмутлик Людмила кеча ярим тунда эвакуация қилинганлардан бири. У сўнгги дақиқагача шаҳардан кетишни истамади, бироқ кечаси унинг уйи ҳужум натижасида ёниб кетгач, бунга мажбур бўлди.

Бахмутда унинг қизи ва ўғли қолган. Людмиланинг болалари шаҳарнинг бошқа қисмида бўлгани учун уларни олиб чиқишнинг имкони бўлмаган.

“Зирҳли машинада келарканман, йўл бўйи йиғлаб келдим. Мен кетганим учун болаларимдан кечирим сўрайман, улар қолиб кетишди", дейди бахмутлик Людмила.

Охирги бир ой давомида 50 га яқин одам Бахмутдан олиб чиқилган, аммо ҳозирда эвакуация қилиш деярли имконсиз. Украиналик ҳарбийлар Бахмутдан аҳолини зирҳли машиналарда ярим тунда олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда.

“Украин аскарлари ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб, одамларни асосан тунда олиб чиқиб кетишади. Чунки кундузи жуда кучли отишма бўлади. Душман ҳеч нарсани кўздан қочирмайди, тинч аҳоли ва ҳарбийларни тинимсиз ўққа тутади", дейди бахмутлик Татяна Шербак.

Константинивкадаги кўнгиллиларнинг аксарияти Бахмутдан келган.

Февраль ойи охирида «Stay Safe» ташкилоти кўнгиллилар билан биргаликда Бахмутдан эвакуация қилинган аҳоли учун бошпаналар ташкил қилди.

20:30 3.4.2023

"Уруш Украинани дунёдаги энг катта миналанган майдонга айлантирди!"

Украина расмийларига кўра, уруш Украинани дунёдаги энг катта миналанган майдонга айлантирган.

Миналар, қоида тариқасида, фронторти шароитларида портлаш орқали йўқ қилинади. Аммо ҳаво ҳужуми бўлинмаларининг сапёрлари кўпинча душман позициялари олдида ишлайди.

Бош вазир Денис Шмигал йил бошида 250 минг квадрат километр майдонда портловчи моддалар борлигини айтганди. Журналистларнинг таъкидлашича, бу Буюк Британия, Руминия ёки бутун Корея ярим ороли ҳудудидан кўпроқ.

20:27 3.4.2023

Финляндия 4 апрел куни НАТОга қабул қилинади

Финляндия эртага, 4 апрел куни НАТОга киради. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Енс Столтенберг Брюсселда НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғилишида қилган чиқишида маълум қилди, деб ёзади “Новая Газета Европа”.

"Бу тарихий ҳафта. Эртага биз Финляндияни Шимолий Атлантика алянси аъзолари қаторида олқишлаймиз. Биз бу ерда, НАТО штаб-квартирасида биринчи марта Финляндия байроғини кўтарамиз. Бу Финляндия хавфсизлиги, Шимолий Европа мамлакатлари ва умуман НАТО хавфсизлиги учун яхши кун бўлади", деди Столтенберг Европа Ташқи ишлар вазирлари билан Брюсселдаги учрашуви чоғида.

Охирги икки давлат - Венгрия ва Туркия март ойи охирида Финляндиянинг НАТОга кириши ҳақидаги протоколни ратификация қилишди. Қўшниси билан бирга ариза берган Швеция бу давлатлардан ҳали розилик ололмаган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG