Линклар

Шошилинч хабар
06 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:27

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:50 5.4.2023

FLD: Украинадаги урушда 50 журналист ва ҳуқуқбон ҳалок бўлди

Россиянинг бир йилдан бери давом этаётган кенг кўламли босқини мобайнида Украинада камида 50 нафар ҳуқуқбон, журналист ва гуманитар волонтёрлар ўлдирилган. Бу рақам Front Line Defenders халқаро лойиҳаси ҳисоботида қайд қилинган.

Ҳисоботда Россия уруш аввалидан бошлаб украин ҳуқуқбонларини жисмонан йўқ қилишга интилгани урғуланади. Сабаби, ҳуқуқ фаоллари Россия ҳарбийларининг қилмишларини ҳужжатлаштириш ва далиллар йиғиш билан шуғулланадилар, бу далиллар келгусида бўладиган маҳкама жараёнлари учун зарур.

Лойиҳа маълумотига кўра, 2022 йилда Украина ҳуқуқбонлар ва журналистлар ўлими бўйича дунёда иккинчи ўринга чиққан, биринчи ўринни эса 186 қурбон билан Колумбия эгаллаб турибди.

Front Line Defenders ўтган уч йилда Украинада ҳуқуқ фаоллари ва журналистлар ўлимини қайд этмаганди. 2018 йилда экофаол Николай Бичко ўрмонда осилган ҳолда топилган эди: бу ўз жонига қасд қилиш ниқоби остида содир этилган қотиллик, деган тахмин бор.

Аввалроқ Украинанинг Zmina инсон ҳуқуқлари ташкилоти Россия камида 386 нафар ҳуқуқбон, журналист ва волонтёрларни ўғирлаб кетгани ёки ноқонуний ушлаб турганини билдирган эди. Ташкилот маълумотига кўра, улардан кўпчилиги Россия тутқунлигида бўлган чоғида қийноққа солинганини айтган.

18:47 5.4.2023

НАТО мудофаа ҳаражатларини муҳокама қилмоқда

НАТО мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари мудофаа харажатларини муҳокама қилиш учун йиғилди.

2014 йилда Уэлсда ўтган саммитда НАТО етакчилари ўн йил ичида ялпи ички маҳсулотининг камида 2 фоизини мудофаа учун сарфлашга келишиб олган эди.

НАТОнинг бу қарори Россия Украинанинг Қрим яриморолини аннекция қилганига жавобан қабул қилинган.

Уэлсдаги саммитга деярли 10 йил тўлди. НАТО мудофаа вазирлари жорий йиғилишда харажатлар йўналишини мослаштиришни муҳокама қилади.

НАТОнинг июль ойида Литвада бўлиб ўтадиган саммитида тегишли якуний қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

18:45 5.4.2023

Британия Ўзбекистонда ўтадиган бокс бўйича ЖЧни бойкот қилди

Буюк Британия Бокс федерацияси Россия ва Беларусь спортчиларига ўз мамлакатлари байроғи остида иштирок этишга рухсат этилгани учун Ўзбекистонда эркаклар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида қатнашмасликка қарор қилди. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинган.

“Мазкур қарор бокснинг Олимпия дастуридаги бўлғуси ўрни ҳамда Халқаро бокс ассоциацияси (IBA)нинг Халқаро Олимпия қўмитаси позициясига зид равишда Россия ва Беларусь спортчиларига ўз миллий байроқлари остида қатнашишга рухсат бериш қарори билан боғлиқ хавотирларни акс эттиради”, дейилади ташкилот баёнотида.

Федерация Россиянинг Украинага босқинини қоралаб, Украина халқи, боксчилари, мураббийлари ва давлат расмийлари билан бирдамлигини изҳор қилган.

Эркаклар ўртасида бокс бўйича жаҳон чемпионати 30 апрель – 14 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.

Бойкотлар муносабат билдирган Ўзбекистон Бокс федерацияси баёнот бериб, мамлакат турнирга мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритганида бунақа чекловлар бўлмаганини эслатди. “Ўзбекистон “спорт – сиёсатдан холи” деган тамойилни қўллаб-қувватлайди”, дея урғулаган федерация.

18:40 5.4.2023

Мария Львова-Белова: ХЖС айбловлари «беъманилик»

Россиянинг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Львова-Белова ўзига нисбатан Халқаро жиноий суд томонидан қўйилган айбловлар «беъманилик» дея атади:

«Халқаро жиноий суднинг айбловларига келсак, улар жуда мавҳум. Бизга ҳеч қандай ҳужжат келмади. Бизни нимада айблашаётганини тушунмаяпмиз. Барча айбловлар жуда оддийдек кўринади «гўёки болаларни депортация қилишда қатнашган» эмишман. Мен ҳам болалигимда жуда кўп қўрқинчли ҳикояларни айтганман. Бизга факт келтиринг, улар билан шуғулланамиз. Ҳозирча эса ҳамма айбловлар беъманилик, ноаниқ ва тушунарсиз».

Март ойида Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди Россия президенти Владимир Путинни ҳамда Мария Львова-Беловани ҳибсга олишга ордер берди. Бу иккиси ҳарбий жиноятларда, аниқроғи Украинанинг оккупация қилинган ҳудудларидан аҳолини, хусусан, болаларни мажбурий депортация қилиш ва кўчиришда гумонланмоқда. Халқаро ҳуқуқ ушбу жиноятларни геноцид деб баҳолаши мумкин.

Львова-Белова ўзи раҳбарлик қилаётган комиссия Украина шарқидаги болалар ўз оилаларидан ажралгани борасида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини таъкидлаб, Россия 2022 йил февралидан бери Донбасс вилоятидан беш миллиондан ортиқ қочқинни қабул қилганини қўшимча қилди. Улардан 730 минг нафари болалар.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG