Линклар

Шошилинч хабар
06 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:29

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

16:15 8.4.2023

Донбас шимолида Украина гаубицалардан ўт очмоқда

Украина армияси Лиман яқинидаги ўрмондан туриб душман позицияларини гаубицалардан ўққа тутди.

Лиман шаҳри 2022 йил октабр ойида Украинанинг йирик қарши ҳужуми чоғида Украина қайтариб олинган эди.

27 ёшли ҳарбий командир Виктор ғарб гаубицаларидан фойдаланиш қулай экани, тезкор маневрларни қлишга имкон беришини айтади.

«Бу ўзини ўзи бошқарадиган гаубица, ажойиб машина. Биз тезда ўз позициямизни эгаллаб, нишонга олишимиз ва ўт очишимиз сўнгра эса душман зарба бермасидан олдин дарҳол ортга қайтишимиз мумкин».

Бошқа бир ҳарбий, Александр эса украин ҳарбий хизматчиларнинг жанговар руҳи янги сафарбар этилган аскарларникидан юқорироқ эканини айтди.

«Бу дивизия рус армиясини ўлдирадиган профессионал жангчилардан иборат. Бу профессионал армия, улар замонавий қуроллар билан жиҳозланган. Улар бошқаларга қараганда кўпроқ ҳаракат қилишмоқда. Янги сафарбар қилинган аскарлар окопда туриб жанг қилса, бу йигитлар ҳафтада етти кун, 24 соат ҳужум қилишга қодир. Улар кутиб ўтириб кутишмайди, улар доим жангга шай».

Унинг қўшимча қилишича, сўнгги кунларда руслар Лиманга артиллерия зарбаларини кучайтирган.

Украина яқин ҳафталар ёки ойлар ичида қарши ҳужум бошлашга умид қилмоқда.

16:09 8.4.2023

Зеленский мусулмон аскарлари учун ифтор берди

Кеча Украина президенти Киевда бир қанча мусулмон ҳарбийларга ифторлик ташкил қилди.

Зеленский ҳарбийларни медаллар билан тақдирлаганидан сўнг, уларни ифторлик дастурхонига таклиф қилди.

Украина Қуролли кучларида хизмат қилаётган, Россия босқинидан Украинани ҳимоя қилаётган аскарлар ва зобитлар билан Зеленский ифторлик дастурхони атрофида очиқ ва самимий суҳбатлашди.

Зеленский Украинада биринчи марта расмий даражада ифторлик ўтказилаётганини айтди:

«Бугун биз Украина учун янги анъанани бошладик. Мусулмон жангчиларимиз, қаҳрамонларимиз учун расмий даражада ифторлик дастурхонини ёздик. Буни Қрим-татар ташкилоти ва миллати вакиллари ҳамда Украинадаги бутун мусулмон жамияти билан биргаликда ташкил қилдик. Бу билан биз Украина ҳар бир инсонни, ҳар бир жамиятни қадрлашини кўрсатяпмиз”.

У, шунингдек, Россия томонидан босиб олинган Қримдаги вазиятга изоҳ берди, чунки Украина яқин ҳафталар ёки ойлар ичида босиб олинган ҳудудларни қайтариб олиш учун қарши ҳужум бошлаши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.

«Афсуски, Қрим замини рус истибдоди остида. У ерда ёвузлик ҳукм сурмоқда. Хўрлик, қатағон, қотиллик, уруш. Аммо, ишончим комил ёвузлик йўли бошланган жойда бизни ғалаба кутмоқда. Нафақат Украина учун, балки бутун дунё учун Қримни ғалаба билан деоккупация қилишдан бошқа йўл йўқ».

Қрим татарлари раҳбари Мустафа Жамилов Қримнинг озод бўлишига умид билдирди:

«Мусулмонлар қанчалик фаол эзгулик ва адолат тарафида бўлса, исломнинг халқаро мавқеи шунчалик юқори бўлади. Биз душманлар томонидан босиб олинган барча ҳудудларимизни албатта озод қиламиз, Қрим ҳам озод бўлишига ишонаман».

19:55 6.4.2023

Жонини хавфга қўяётган ҳарбий шифокорлар

Бу – Бахмут фронтининг жанубий қаноти. Александр ва Данил - ҳарбий шифокорлар. Улар ҳаётини хавф остига қўйиб, навбатчиликка кетяпти.

“Йўлда тез-тез хатарга дуч келамиз. Бир куни эвакуацияга чиққандик, бизни тепадан дрон орқали кузатишибди. Тўхтаб, ярадорларни бошқа машинага олишимиз билан 2-3 дақиқада тикка устимизга снарядлар учиб келди”, дейди Украина ҚК 28-бригадаси батальонининг тиббиёт пункти бошлиғи Александр.

Ўша дрон ҳужумида шифокорлар машинасидан айрилган, аммо ўзлари тирик қолган. Улар ўқ ёмғири остида ишлашга ўрганиб қолишган. Унча-мунча хавфни писанд ҳам қилишмайди.

Улар ишлаётган ҳудуд фронт чизиғига жуда яқин, шу сабабли бу ерда доим ҳарбий тиббиётчилардан навбатчи туриши лозим. Чунки кимдир ярадор бўлади – уни зудликда эвакуация қилиш керак.

Машина тиббий ёрдам машинаси бўлса-да, кузовдаги барча хоч тасвирлари ниқобловчи тўр билан яширилган. Ҳарбий медиклар айтишича, қизил хоч тасвири Россия ҳарбийлари учун нишон каби бўлиб, кўришлари билан ўт очишар экан.

19:52 6.4.2023

Путин Украинадаги можарода АҚШни айблади

5 апрель куни Владимир Путин Кремлда 17та давлатнинг янги элчиларини қабул қилди. Ушбу маросимда Путин АҚШнинг янги элчиси Лин Трейсига АҚШнинг 2014 йилда Украинадаги инқилобни қўллаб-қувватлагани ортидан Россия ва Украина ўртасида ҳозирги можаро келиб чиққанини иддао қилди:

“Ҳурматли элчи хоним, биламан, сиз бунга қўшилмаслигингиз мумкин, аммо Қўшма Штатлар «рангли инқилоб»ларни ишга солиб келмоқда. 2014 йилда Киевдаги давлат тўнтаришини қўллаб-қувватлагани бунга яққол мисол. Бу эса якунда бугунги Украина инқирозига олиб келди".

Украинада 2014 йилдаги давлат тўнтаришида руспараст президент ағдарилганидан кейин Россия бунга жавобан Қрим ярим оролини Украинадан тортиб олди ва Украина шарқидаги айирмачиларни қўллаб-қувватлай бошлади.

Путин Россия ҳар бир давлат билан конструктив ҳамкорлик қилишга очиқлигини, дунёдаги мураккаб вазиятга қарамай, ўзини изоляция қилмаслигини урғулади.

Россия ва Ғарб ўртасидаги шундоғам совуқ муносабатлар Украинада уруш бошланганидан кейин янада кескинлашди.

Россия ўз хавфсизлигига таҳдид солаётган Ғарб ҳаракатларини тўхтатиш учун Украинага киришга мажбур бўлганини айтиб келади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG