Линклар

Шошилинч хабар
06 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:41

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:43 9.4.2023

Пентагондан янги сиздирмалар: “Вагнер” ХҲШ Туркиядан қурол сотиб олишга уринган

8 апрель, шанба куни Пентагон ва МРБ (Марказий разведка бошқармаси – ЦРУ)нинг Украина ва Россия мудофаа салоҳиятига доир янги махфий ҳужжатлар сиздирилди.

Ҳужжатларда АҚШ махфий хизматларининг ушбу икки мамлакат устидан олиб бораётган кузатув кўлами ҳам акс этгани айтилмоқда. Сиздирилган маълумотларни АҚШнинг The New York Times ва Washington Post газеталари ўрганиб чиқди.

Ҳужжатларга кўра, февраль ойи бошларида “Вагнер” ХҲШ вакиллари Украина ҳамда Малида бўлаётган ҳарбий ҳаракатларда қўллаш учун қурол харид қилиш бўйича музокара олиб борганлар. Томонлар тил топиша олганми, йўқми – номаълум.

Бироқ Туркиянинг НАТО аъзоси бўлатуриб, альянсдан яширинча Россияга оид қуролли тузилма билан қурол-аслаҳа савдоси бўйича музокара юритиши унинг обрў-эътиборига катта зарба бўлиши мумкин, дея урғулайди Washington Post.

Газетанинг икки манбаси жума куни Пентагон олий раҳбарияти разведка маълумотларидан фойдаланишни чеклаб қўйганини билдирган.

Манбалардан бири жорий этилган чораларни фавқулодда кескин деб таърифлаб, бу “Пентагон раҳбарлари орасида саросима борлигидан дарак” эканини айтган.

АҚШ Адлия вазирлиги махфий маълумотлар сиздирилиши факти юзасидан суриштирув бошланганини эълон қилди.

16:25 8.4.2023

The Times: Украина аскарлари АЭСни озод қилишга уриниб кўрди

The Times газетаси Украина “спецнази” Запорожье АЭСни Россия ҳарбийларидан озод этишга уриниб кўргани ҳақида ёзди

2022 йил 19 октябрга ўтар кечаси 600 га яқин украин аскари 30 та катерда Днепр дарёсидан ўтишга ҳаракат қилади, бироқ Россия қўшинлари мудофаада қаттиқ туради.

“Қирғоққа яқинлашиб қолганимизда улар бизни танклар ва артиллериядан ўққа тутишди”, деган ўша операцияда қатнашган украин жангчиси Британия нашри мухбирига.

“Спецназ” катерлари Днепрдан сузиб ўтаётган пайтда украин ҳарбийлари россияликларнинг позицияларини HIMARS ва бошқа қуроллардан ўққа тутишга киришади.

“Натижада украин аскарларининг кичик бир гуруҳигина соҳилга етиб бора олди. Улар ҳам, Энергодар чеккасида Россия армияси бўлинмалари билан бўлган уч соатлик отишмадан сўнг чекинишга мажбур бўлишди”, дея жангчидан иқтибос келтирган The Times.

16:22 8.4.2023

“Медиазона” ва “Би-би-си” рус хизмати қарийб 20 минг россиялик аскар ўлимини тасдиқлади

Россия Украинага қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан бери фронтда камида 19 688 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлган – “Медиазона” ва “Би-би-си” рус хизмати журналистлари айнан шунча ўлган аскарнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлганлар.

Журналист ва волонтёрлар очиқ манбалар (ОАВдаги таъзияномалар, ўлган аскарларнинг қариндошлари ижтимоий тармоқларда қолдирган хабарлар ва ҳкз.)дан олинган маълумотлар асосида сўнгги икки ҳафтада Россия ҳарбийларининг Украинадаги талафотлари 1665 кишини ташкил қилганини аниқлашди.

Талафотнинг энг катта қисми маҳкумлар ва “Вагнер” ХҲШ ёлланма жангчилари ҳиссасига тўғри келмоқда: журналистлар сўнгги икки ҳафтада Бахмут остонасида 1100 “вагнерчи” ўлганини қайд этишди.

Шунингдек, суриштирув сафарбарлик бўйича аскарликка олинганлар орасида йўқотишлар сони ошганини кўрсатмоқда:

2023 йил 24 март ҳолатига 1617 нафар сафарбар қилинган аскар ўлими аниқланган бўлса, 7 мартга қадар улар сони 1783 кишига ошган.

ОАВлар томонидан тасдиқланган ўлимлар сони бўйича Россия ҳудудлари орасида Краснодар ўлкаси (800 киши ўлган), Свердлов (782 киши) ва Челябинск (649 киши) вилоятлари етакчилик қилмоқда. Айни чоғда Москвадан 120 ва Санкт-Петербургдан 173 киши ҳалок бўлгани маълум.

Ўлганларнинг ҳақиқий сони, суриштирувчиларга кўра, бир неча баравар кўп бўлиши мумкин. Қолаверса, бедарак йўқолганлар ва асирга тушганлар сони ҳам номаълум.

“130 мингдан 270 минггача одам ўлган ва ҳалок бўлган. Бу фақат ҳарбийлар”, дейди Conflict Intelligence Team аъзоси Руслан Левиев Россиянинг Украина урушидаги талафотлари ҳақида гапирар экан.

16:20 8.4.2023

Эрдўғон Анқарада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди

Учрашув олдидан журналистларга интервью берган Лавров агар ғалла ва ўғит экспорти йўлидаги тўсиқлар бартараф этилмаса, Украина ғалласини қуруқлик орқали экспорт қилишга мажбур бўлиши, Москва эса БМТ воситачилигидаги дон келишувидан чиқиши ҳақида огоҳлантирди.

Россия, Украина, Туркия ва БМТ томонидан имзоланган ва икки марта узайтирилган келишув Украинанинг Қора денгиздаги порт шаҳарлари Одесса, Черноморск, Южний/Пивденнийдан озиқ-овқат ва ўғитлар, жумладан аммиакни экспорт қилишга имкон беради.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG