Линклар

Шошилинч хабар
06 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:39

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:55 9.4.2023

Россия мусулмон ҳарбий асирларни алмаштиришдан бош тортди

Рамазон ойи муносабати билан Украина Россияга ислом динига эътиқод қилувчи ҳарбий асирларни “барчани барчага” принципи бўйича айирбошлаш таклифи билан чиққан, аммо Россия таклифдан бош тортган.

Бу ҳақда “Америка овози” билан интервьюсида Украина президенти офиси раҳбарининг коммуникациялар бўйича маслаҳатчиси Дарья Заривна сўзлаб берди.

“Биз ислом маданияти ва анъаналарига ҳурмат белгиси бўлсин учун қўлимиздаги мусулмон асирларни сонидан қатъий назар “барчани барчага” принципи бўйича алмашишни таклиф қилгандик. Афсуски, Россия таклифга рўйхушлик бермади”, деган Заривна.

Россия Украина президенти офиси вакилининг сўзларига изоҳ бергани йўқ.

17:51 9.4.2023

Украина аскарлари Ғарбдан келган қуроллар русларга қарши курашда қўл келаётганини айтмоқда

Ғарбдан қурол-яроғлар келгач, Россия ҳужумларига қарши туриш бирмунча осонлашди, дейди украин ҳарбийлари.

Украина ғарб танклари, зирҳли техникалари устунлик беришига, об-ҳавонинг яхшиланиши эса олдинга силжишига имкон беришига умид қилмоқда.

«Биз Ғарбдан кўп қурол олдик. Баҳор мени хурсанд қиляпти. Умид қиламанки, ҳаммаси тез орада тугайди», дейди украин ҳарбийси Олександр.

Бўлинма зобити Олексей душман Украина кучларининг кучли қаршилигига дуч келганидан кейин ҳужумга ўтишга чўчиб қолганини айтади:

«Ҳужум бошлашса, бунга муносиб жавоб олишяпти, бу жуда яхши».

Украин аскарлари Россиянинг артиллерия ва ҳаво ҳужумлари камайганини билдирди.

«Русларнинг артиллерия ва ҳаво ҳужумлари аста-секин камаймоқда. Бу эса уларда ўқ-дори захираси камайиб бораётганини кўрсатади”, — дейди Андрей исмли украин аскари.

17:47 9.4.2023

Украина артиллерия бўлинмаси Донецкда Россия қўшинларини нишонга олмоқда

Украина Донецк вилоятидаги фронт чизиғига артиллерия бўлинмаларини жойлаштирди..

Кеча Украина аскарлари Россия позицияларига Град ракеталари билан зарба берди.

«Ҳозир вазият кескин, аммо бизнинг кучлар барқарор ушлаб турибди. Душман олдинга силжишга уринмоқда. Лекин биз бор эканмиз, бундай бўлмайди, Биз душманни даф қиламиз”, дейди Украина аскари "Ворон".

Донецк вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Павло Кириленконинг маълум қилишича, бир кун аввал Донецк вилоятида бир фуқаро ҳалок бўлган, яна бир одам яраланган.

"Бу тажовузкорларни ўз ҳудудларига олиб бориб, бутунлай тор-мор этиш керак. Аммо буни биз қиламизми йўқ, билмайман. Чунки уларда аллақачон ички сиёсий ўзгаришлар бошланган. Балки уларнинг мамлакати қулаши мумкин. Аммо, шуниси аниқки, русларни ҳудудимиздан бутунлай ҳайдаб чиқариш лозим”, дейди украин аскари Богдан.

17:45 9.4.2023

Зеленский: Польша Украинага 200 та БТР етказиб беради

Польша Украинага “Росомаха” русумли 200 та бронетранспортёр беради, шундан 100 таси тез орада етказилади. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.

Зеленский бир неча кун олдин расмий ташриф билан Варшавада бўлган эди. Айтишича, ташриф чоғида Польша расмийлари 100 та БТР тезда етказилишини билдирганлар. Қолган 100 та машинанинг етказилиш муддати очиқланмаган.

Украина президенти Польша Киевга ҳарбий ёрдам тариқасида “Леопард” танклари, МиГ-29 учоқлари ва бошқа қуроллар бериш тўғрисидаги ваъдаларини тўлиқ бажарганини урғулади.

Украина жанговар машиналарни АҚШ ҳамда ЕИ тақдим этган маблағлар ҳисобига харид қилиши тахмин қилинмоқда.

Би-би-си рус хизматига кўра, “Росомаха” – PatriaAMV русумли зирҳли жанговар машинасининг лицензияланган версиясидир.

Унинг шассиси универсал бўлиб, жанговар модулларни алмаштириш йўли билан ундан турли тоифадаги машиналар, жумладан БТРлар, БМПлар, ўзиюрар миномётлар, инженер ва санитарлар машиналарини ишлаб чиқариш мумкин.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG