Линклар

Шошилинч хабар
06 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:52

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:06 11.4.2023

Кара-Мурза: Россияликларни Кремл режими хавфлилигига ишонтира олмаганимдан афсусланаман

Украинага уруш бошланганидан икки ой ўтиб ҳибсга олинган россиялик мухолифатчи Владимир Кара-Мурза 10 апрель куни судда сўнгги сўзини айтди.

Давлатга хиёнатда ва Россия армияси тўғрисида фейк маълумотларни тарқатганликда айбланаётган мухолифатчи Владимир Кара-Мурза суддаги чиқишида қилган ишидан фахрланишини таъкидлади. Кара-Мурзанинг суддаги нутқи тўлиғича унинг твиттер саҳифасида эълон қилинди. Суд ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди.

Кара-Мурза Россиядаги ҳуқуқий вазият Сталин қатағонлари амалга оширилган 1930 йиллардаги вазиятни эсга солаётганини айтди.

У нутқида сиёсий фаолияти давомида россияликларни Кремл режими нақадар хавфли эканига етарли даражада ишонтира олмаганидан афсусланишини билдирди.

Владимир Кара-Мурза 2022 йилнинг апрелидан бери ҳибсда сақланмоқда. Унга нисбатан давлатга хиёнат, рус армияси тўғрисида фейк хабарлар тарқатиш ва исталмаган нодавлат ташкилоти фаолиятида иштирок этиш бўйича учта жиноят иши очилган. 6 апрель куни давлат қораловчиси суддан мухолифатчини 25 йилга қамашни сўраган.

Мустақил журналистлар ва ҳуқуқ фаоллари Кремлни Владимир Кара-Мурзага нисбатан таъқибни тўхтатишга ва уни қамоқдан озод қилишга чақириб келади.

18:01 11.4.2023

Сахалинда урушга қарши варақа тарқатган аёл жаримага тортилди

Россиянинг Сахалин вилояти Невельск шаҳрида маҳаллий турғун аёллардан бири урушга қарши қўлёзма варақалар тарқатганлик учун суд ҳукми билан 30 минг рубль жаримага тортилди.

Тергов версиясига кўра, 2022 йил декабридан буён судланувчи аёл шаҳардаги уйларнинг почта қутиларига ўзи тайёрлаган варақаларни тарқатиб келган. Шу пайтгача у Украинадаги уруш ҳақида 64 та варақа тарқатишга муваффақ бўлган.

Суд аёлнинг бу қилмишини “Россия армиясини обрўсизлантириш” деб топган. Россия судлари урушга қарши ҳар қанақа чиқишни ёки Россия қўшинларининг ҳарбий жиноятлардаги иштирокига оид хабарларнинг ҳаммасини “армияни обрўсизлантириш” ўлароқ тан олиб келмоқда.

17:55 11.4.2023

Асир алмашинув: 200 жангчи ватанига қайтарилди

10 апрель куни иккала томон 200 дан ортиқ рус ва украин асирларини ўзаро алмашди.

«Бугун яна 100 нафар ҳимоячимизни, жумладан 80 нафар эркак ва 20 нафар аёлни уйга қайтаришга муваффақ бўлдик. Улар чегарачилар, ҳарбий денгиз пиёда аскарлари, миллий гвардиячилар. Қолаверса, улар орасида Азовстал ҳимоячилари ҳам бор. Пасха байрами арафасида улар билан юзлаб оилаларга чинакам қувонч ҳам кириб боради. Биз бутун халқимизни рус истибдодидан озод қилиш йўлида давом этамиз. Ҳеч кимни унутмаймиз ва ортга қайтарамиз!», деди Украина президенти Владимир Зеленский.

Асир алмашинув доирасида Россияга 106 нафар жангчи қайтарилган.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 106 нафар ҳарбий асир Москвада вазирликнинг тиббий муассасаларида муолажа ва реабилитациядан ўтишади.

Украина расмийларига кўра, қайтарилган жангчилар орасида Қуролли кучлар хизматчилари, денгизчилар, чегарачилар ва Миллий Гвардия ходимлари бўлиб, уларнинг айримлари яраланган ва турли хасталикларга чалинган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилади.

Февраль ойи бошида Украинадаги ҳарбий асирлар ҳуқуқлари бўйича омбудсман Алёна Вербицкая Россияда уч мингдан зиёд украиналик асирликда эканини билдирган. Бундан ташқари, 15 мингдан ортиқ фуқаровий шахс бедарак кетган, деб ҳисобланади. Россия томони ўз асирлари тўғрисидаги расмий маълумотларни очиқлаган эмас.

19:31 10.4.2023

Россия кучлари Донецк вилоятидаги икки шаҳарга ҳужумни кучайтирмоқда

Украина ҳарбийларига кўра, якшанба куни улар душманнинг 40 дан ортиқ ҳужумини қайтарган. Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, Авдиивка ва Бахмутда аёвсиз жанглар кетмоқда. Рус қўшинлари Бахмутни бир неча ойдан бери эгаллашга уриниб келади.

Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг тунги видеомурожаатида Россия православларининг якшанба кунги байрамида ҳам ҳаводан ҳужум уюштирганини қоралади.

“Ҳар бир насроний байрами бизга ёвузлик ҳеч қачон ғолиб бўлмаслигига ишонишни ўргатади. Бунга ишонишимиз керак ва ишонамиз ҳам. Биз ёвузликнинг мағлубиятини яқинлаштиришимиз керак ва буни яқинлаштиряпмиз”, деди Зеленский.

Православ христианлар бир ҳафтадан кейин Пасха байрамини нишонлайди. Украина аҳолисининг катта қисми православ христианлардир.

Россия Мудофаа вазирлиги якшанба куни Запорожье яқинидаги 70 минг тонна ёнилғи сақланаётган омбор йўқ қилинганини маълум қилди.

Украина президенти Владимир Зеленский, шунингдек кечаги нутқида Запорожьега бўлган ҳужумни ҳам қоралади:

“Кеча тунда Россия армияси Запорожье шаҳрига С-300 ракеталари билан ҳужум қилди. Турар-жой биноси вайрон бўлди. Ичкарида уч киши бўлган: бир эркак, бир аёл ва уларнинг Ирина исмли ўсмир ёшидаги қизи. Бу йил у қизалоқ 11 ёшга тўлган бўларди. Лекин у ҳалок бўлди. Эркак ҳам вафот этди. Аёлнинг аҳволи оғир, ҳозир касалхонада. Террорчи давлат православ пальма якшанбасини шундай ўтказмоқда. Бу орқали Россия ўзини дунёдан ва инсониятдан янада кўпроқ изоляция қилади".

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG