Линклар

Шошилинч хабар
06 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:23

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:34 11.4.2023

The Washington Post: Миср Россияга яширинча 40 мингта реактив снаряд бермоқчи

The Washington Post хабарига кўра, Миср Россияга яширинча 40 мингта реактив снаряд етказиб беришни режалаган.

Нашр аниқлашича, АҚШнинг Яқин Шарқдаги энг яқин иттифоқчиларидан бири ва АҚШдан кўп ёрдам олувчи мамлакат бўлмиш Миср президенти Абдул Фаттоҳ Ас-Сиси яқинда ўз тобеларига Россияга махфий равишда жўнатиш учун 40 мингта ракета тайёрлаб қўйишни буюрган.

The Washington Post Пентагондан “сиздирилган” ҳужжатларга таянганини ёзган.

Айни пайтда Миср ташқи ишлар вазири Аҳмад Абу Зайд журналистлар саволларига жавоб бераркан, Миср ушбу можарода бетараф қолаётганини ва Россия билан Украинани ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақираётганини урғулаган.

18:23 11.4.2023

Пушилин: Бахмутнинг 75 фоизи бизнинг назоратида

Бахмут шаҳри ҳозирда энг қонли жанглар майдонига айланган. Ҳар икки томон берган катта инсоний йўқотишлар биринчи жаҳон урушидаги талофатларга қиёсланмоқда.

Украина расмийлари АҚШ махфий ҳужжатлари сизиши ортидан Киев қарши ҳужум режаларига ўзгартириш киритаётгани тўғрисидаги хабарларни рад этар экан, Россия кучлари кеча ҳам Украина шарқидаги шаҳарларга ҳужум уюштирди.

Рус қўшинлари Украинанинг Бахмутдаги позицияларига ҳамда бошқа шаҳар қишлоқларни ҳаво ва артиллериядан ўққа тутди, дея хабар берди Киев.

Вагнер гуруҳи нафақат Бахмут, балки бутун Украинадаги урушда муҳим роль ўйнамоқда. Вагнер ҳарбий ширкати Африка ва Суриядаги ҳарбий жиноятларда айбланган.

«Вагнер гуруҳи олдинга силжимоқда. Ҳозир эса аниқ айта оламанки, шаҳарнинг 75 фоиздан ортиғи бизнинг ҳарбийларимиз назоратида. Бугун биз вайронагарчилик кўламини баҳолаш имконига эгамиз», Донецк вилоятининг Россия назоратидаги ҳудуди раҳбари Денис Пушилин.

Донецк вилоятининг Россия назоратидаги ҳудуди раҳбари Денис Пушилин бу гапни Бахмутда туриб айтганини таъкидлади.

Пушилин гўёки, Бахмутда юргани акс этган видеони Телеграм каналига жойлади.

Уруш шароитда Пушилинннинг бу иддаосини Озодлик мустақил текшириш имконига эга эмас.

Россия учун Бахмутни эгаллаш бутун Украина бўйлаб ҳужум қилиш имконини беради. Киев ва Ғарб эса Бахмут рамзий аҳамиятга эга эканлигини айтган.

18:16 11.4.2023

Лукашенко: Россия Беларусни ҳимоя қилишига кафолат керак

Украинага босқинда Путинни яқиндан қўллаётган Александр Лукашенко Белорус ҳужумга учраган тақдирда Россия ёрдамга келиши борасида Кремлдан кафолат сўради.

Лукашенко бу ҳақида Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан Минскдаги учрашувда суҳбатлашган.

Лукашенконинг сўзларига кўра, бу масалани аввалроқ Россия президенти Владимир Путин билан ҳам муҳокама қилган. У Путин билан хавфсизлик кафолатлари зарурлиги ва уни расмийлаштириш зарурати ҳақида келишиб олган.

"Агар Беларусга ҳужум бўлса, Россия Беларусни ўз ҳудуди каби ҳимоя қилади. Бизга шундай кафолат керак. Аслида, 90 йилларда бу масала озми кўпми муҳокама қилинган эди. Ғарбнинг ҳатти-ҳаракатларидан кейин бу ҳақида унутилган. Хўш, Америка бизга қандай хавфсизлик кафолатларини бериши мумкин? Ҳеч қандай. Бизга нисбатан провокация қўзғатишдан ташқари. Биз Россиядаги биродарларимиздан тўлиқ хавфсизлик кафолатига муҳтожмиз”.

Ҳозирда рус кучлари контингентини ўзида сақлаётган Беларус Россияга Украинадаги ҳарбий кампанияси давомида ёрдам таклиф қилган.

Минск Россияга урушнинг илк даврида Киевга ҳужум учун ўз ҳудудидан фойдаланишга рухсат берган эди.

Кўплаб қўшма ҳарбий машғулотлар ва юқори даражадаги рус расмийларининг ташрифлари Беларуснинг Украинага қарши янги ҳужумга расман қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларни келтириб чиқарди.

Лукашенко эса буни рад этар экан, бироқ Беларус ўз ҳудудига ташқи тажовуз бўлган тақдирда бунга жавоб беришини таъкидлаб келади.

18:11 11.4.2023

БМТ Украинадаги урушнинг касалхоналар фаолиятига таъсиридан хавотир билдирди

БМТ Украинадаги урушнинг касалхоналар ва тиббиёт ходимлари фаолиятига таъсиридан хавотир билдирди.

«Кенг миқёсли уруш бошланганидан бери Украина фронт чизиғининг ҳар икки томонида соғлиқни сақлаш муассасалари вайрон бўлган ёки зарар кўрган. ЖССТ маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки уч ойида соғлиқни сақлаш тизимига камида 24 та ҳужум бўлган. 2022 йилда бутун дунё бўйлаб тиббиёт ходимларига қилинган ҳужумларнинг қарийб 70 фоизи Украинада содир бўлган», деди БМТ матбуот котиби Стефан Дюжаррик.

Дюжаррик тиббиёт ходимлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари халқаро гуманитар ҳуқуқ доирасида ҳимоя қилиниши зарурлигини таъкидлади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG