Линклар

Шошилинч хабар
05 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:45

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:00 13.4.2023

Алла Пугачёва Украина ҳарбийларини молиялашда гумонланмоқда

Россия ҳукуматига оид “Хавфсизлик бўйича ва коррупцияга қарши кураш федерал лойиҳаси” раҳбари Виталий Бородин Бош прокуратурага мурожаат қилиб, таниқлик хонанда Алла Пугачёва Украина Қуролли кучларини молиялашда иштирок этган-этмаганини текширишни сўради.

ТАСС хабарига кўра, Бородин ўз аризасида Исроилда яшаётган Пугачёванинг гўёки “ Ғарб разведкаси билан алоқаларини” аниқлаганини ёзган.

Аввал ҳам Бородиннинг чақув хатлари ортидан бир қанча таниқли шахслар “хорижий агентлар” рўйхатига тиркалган.

Алла Пугачёва Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг турмуш ўртоғи Максим Галкин ва фарзандлари билан мамлакатни тарк этган. Кремлнинг босқинчилик урушини қоралагани ортидан телебошловчи Максим Галкин ўтган йилнинг сентябрида “хорижий агент”лар рўйхатига киритилган эди. Шундан сўнг Алла Пугачёва “Инстаграм”да “Адлия вазирлигига мурожаат” эълон қилиб, эри билан ҳамфикрлиги сабабли уни ҳам рўйхатга қўшишни сўраган.

18:56 13.4.2023

Пейсли «Same here» қўшиғини Киевда куйлади

Таниқли мусиқа юлдузи Бред Пейсли «Same here» номли қўшиғини Киевдаги Авлиё Майкл майдонида туриб куйлади.

Пейсли Украинани қайта қуриш дастури- UNITED24 нинг глобал элчиси сифатида Украинага биринчи марта келди. У ташриф давомида Владимир Зеленский билан учрашди.

Зеленский иштирокидаги «Same here» қўшиғи шу йилнинг 24 февралида чиқди. Унда Украина ҳақида сўз бормасада, қўшиқ Пейсли ва Зеленскийнинг телефондаги суҳбати билан якунланади.

Пейсли қўшиқдан тушган маблағ украиналикларга уй-жой қуришда кўмак бериш учун сарфланишини айтган.

18:54 13.4.2023

New York Times: Россия урушда 110 минг аскаридан айрилди

Россия Федерал хавфсизлик хизматига кўра, Россиянинг Украинада ҳалок бўлган ва яраланган аскарлари сони қарийб 110 минг кишини ташкил қилади.

The New York Times ёзишича, ушбу маълумот яқинда интернетга сиздирилган АҚШ разведкасига оид махфий ҳужжатларда қайд этилган.

Куни кеча Reuters агентлиги ҳам сиздирилган ҳужжатларга ҳавола берган ҳолда, АҚШ ҳарбийлари ҳисоб-китобига кўра, Россия урушда 189,5 мингдан 223 мингтагача аскар йўқотгани ва шундан 35,5-43 минг нафари ҳалок бўлганлар экани ҳақида хабар тарқатган эди.

Аввалроқ “Медиазона” ҳамда “BBC News рус хизмати” волонтёрлар кўмагида Россия талафотларини мустақил ҳисоблаб чиққан. Улар очиқ маълумотларга таяниб, 2023 йилнинг апрель ойи бошларига қадар Украинага қарши урушда ҳалок бўлган 19 688 нафар россиялик ҳарбий исмларини аниқлаганлар.

Россия Мудофаа вазирлиги талафотлар бўйича сўнгги бор 2022 йил 21 сентябрда – сафарбарлик эълон қилинган куни маълумот берган. Ўшанда мудофаа вазири Сергей Шойгу Украинада Россиянинг 5937 нафар ҳарбий хизматчиси ўлганини айтган эди.

Пентагон ҳужжатлари сиздирилганидан жамоатчилик 5 апрель куни хабар топди, ўша куни Россияга оид қатор телеграм-каналлар деярли бир вақтда Украинадаги урушга доир маълумотлар мавжуд файлларни эълон қилди. Washington Post ёзишича, маълумотлар сиздирилишида АҚШ ҳарбий базаларидан бирида ишлаши тахмин қилинаётган бир эркакнинг қўли бор.

18:40 13.4.2023

“Оҳангаронцемент” заводи санкциялар остида қолди

Оҳангаронцемент бош офиси.
Оҳангаронцемент бош офиси.

АҚШ ва Британия асли ўзбекистонлик олигарх Алишер Усмоновнинг USM холдинги ва унга алоқадор ширкатларга санкциялар жорий этди. Ўзбекистондаги “Оҳангаронцемент”ни 98,6 фоиз улушини 2022 йил бошида USM холдинги томонидан таъсис этилган Akkermann Cement CA сотиб олган эди. АҚШ ва Британия жорий этган чекловлар “Оҳангаронцемент”га ҳам тегишли бўлади.

Бу уруш бошланганидан бери санкцияга тушган Ўзбекистондаги илк ширкатдир.

АҚШ Молия вазирлигига кўра, санкцияга тушган корхоналар, жумладан, Akkermann Cement CA билан барча операциялар 11 июлгача тўхтатилиши лозим.

Олтмиш йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган “Оҳангаронцемент” Ўзбекистонда катталиги жиҳатидан иккинчи йирик цемент заводи ҳисобланади.

АҚШ Алишер Усмоновга қарашли “Металлоинвест”, USM Telecom ва “Мегафон” ширкатларини ҳам санкциялар рўйхатига киритган.

Уруш бошланганидан бери Алишер Усмонов АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британиянинг санкция рўйхатига бир неча бор киритилган.

Financial Times ёзишича, Ўзбекистон ЕИдан россиялик миллиардер Усмоновдан санкцияларни олиб ташлашни сўраган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG