Линклар

Шошилинч хабар
05 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:35

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:55 14.4.2023

HRW рус аскарларининг Херсондаги жиноятларини очиқлади

Херсондаги қийноқ камераларидан бири
Херсондаги қийноқ камераларидан бири

Human Rights Watch рус аскарларининг Херсондаги ҳарбий жиноятларига оид ҳисобот ёйинлади. Ҳисоботга кўра, Россия қўшинлари ишғол пайтида Херсон шаҳри ва атрофида яшаган аҳоли вакилларини ноқонуний ушлаб туришган ва қийноққа солишган.

Ушбу хулосалар қийноқ қурбонлари ва уларнинг яқинлари билан суҳбатларга асосланган. Уларга кўра, россиялик ҳарбийлар қуйидаги тартибда қўлга олишларни амалга оширишган: даставвал улар қўполлик билан тинтув ўтказишган, кейин эса қўлга олинганлар бошига қоп кийдирилиб, 20 та ҳибсда тутиб туриш жойларидан бирига олиб кетилган.

Ҳисоботга мувофиқ, қўлга олинганлар ёғоч ва резина таёқлар билан калтакланган, ток бериб, қийноққа солинган, уларга ўлдириш билан таҳдид қилинган ҳамда тиббий ёрдам кўрсатилмаган.

Россиялик қўриқчилар қўлга олинганларни Россияни улуғловчи шиорларни қичқириб айтишга, Россия мадҳияси ва ватанпарварлик руҳидаги қўшиқларни тинглаш ва айтишга, дўппослаш таҳдиди остида қўшиқ ижрочиларини олқишлашга мажбурлашиб, уларни мунтазам таҳқирлаб келишган.

17:49 14.4.2023

Норвегия 15 рус дипломатини персона нон грата деб эълон қилди

Норвегия Ташқи ишлар вазирлиги аниқлик киритишича, гап “дипломат ниқоби остида иш кўрган 15 рус жосуси” ҳақида бормоқда.

Мамлакат ташқи ишлар вазири Анникен Хюитфелдт ҳукумат мазкур қарорни “Европада хавфсизлик соҳасида вазият ўзгариши натижасида Россия тарафидан жосуслик хавфи ортганига жавоб ўлароқ” қабул қилинганини айтди.

Вазирга кўра, Россия жосуслари фаолияти Норвегия учун жуда катта таҳдид манбаига айланган. Айни чоғда у мамлакатнинг Россия дипломатик миссиясига ҳеч бир эътирози йўқлигини урғулади.

17:47 14.4.2023

Украиналикларга Россия ва Беларус спортчилари билан бир мусобақада иштирок этиш тақиқланди

Украина Ёшлар ва спорт вазирлиги махсус буйруқ билан Украина миллий терма жамоалари Беларус ёки Россия атлетлари қатнашадиган бўлса, халқаро мусобақаларда иштирок этишни ман этди.

Мазкур чеклов Олимпия ва Параолимпия дастурларига кириши ёки кирмаслигидан қатъий назар барча спорт турларига тааллуқли.

Халқаро Олимпия қўмитаси Россия ва Беларуснинг урушни ёқламайдиган, кучишлатар идораларга алоқаси бўлмаган ва нейтрал байроқ остида иштирок этишга тайёр спортчиларига мусобақаларда иштирок этишга рухсат беришни таклиф қилиши ортидан Украина ҳукумати 2023 йилнинг март ойи охирида шунақа тақиқ жорий этишини маълум қилган эди.

19:03 13.4.2023

Украин снайперлари: Узилган ҳар бир ўқ олтинга тенг

Владимир ва Сергей снайперлардир. Улар Украина Қуролли Кучларининг 80-десант-штурм бригадасида хизмат қилишади.

Иккови ҳам бир неча йилдан бери уруш ичида юриб, дийдаси қотган: гап-сўзлари босиқ, вазмин – деярли ҳиссиётсиз. Улар ҳар куни душманни прицел орқали кўрадилар, ҳар куни Донбасснинг энг қайноқ нуқталарида бўладилар. Эгниларидан – зирҳли нимча, шарф ва аскарча ниқоб, қўлларидан – мерганлар милтиғи тушмайди сира.

Украин снайперлари ҳикояси
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:22 0:00

Аскарлар айтишича, Бахмутдаги бинолар баъзан бир кунда бир неча марта қўлдан-қўлга ўтар экан. Жанглар кўп бўлади, узилган ҳар бир ўқ олтинга тенг, дейди снайпер йигитлар.

Снайперлар ўз ишларини прицелга ўрнатилган махсус камерага қайд қилиб қўйишади – бу ҳисобот учун керак.

Ҳў, анави ёқда душманнинг чамаси саккиз чоғли аскари бор эди. Кейин бизникилар бориб, жасадларни санаб кўришди. Улардан иккитасини биз йўқ қилдик. Бири иккинчисининг мурдасини судраб кетмоқчи бўлганида асфаласофинга жўнатилди”, дейди стайпер йигит.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG