Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:21

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:27 18.4.2023

Иркутск яқинида Украинада ўлган аскарларнинг янги мозори топилди

Гап Иркутск шаҳри яқинидаги “Вагнер” ХҲШ ва Россия ҳарбийларининг қабрлари ҳақида бормоқда, лекин улардан бир туркуми аввал жамоатчиликка маълум эмасди, деб ёзади “Люди Байкала” нашри.

Барча қабрлар шаҳардан 11 чақирим нарида жойлашган Александр қабристонида жойлашган.

Улардан 13 таси ҳарбийлар ва кўнгиллилар дафн қилинадиган “Қаҳрамонлар хиёбони”да бўлса, “Вагнер” ХҲШнинг 53 нафар ёлланма аскари кўмилган 53 та янги гўр – қабристоннинг нариги чеккасида, дея хабар қилишмоқда журналистлар.

Мақолада айтилишича, ўтган йили кузда қабристон теварагидаги ўрмоннинг бир қисми кесилиб, янги қабрларга жой ҳозирланган экан, аммо журналистлар бундан яқинда хабар топишган.

Ўлганларнинг 43 нафари маҳкумлар бўлгани айтилмоқда: улардан 17 нафари одам ўлдиргани учун, қолганлари эса ўғирлик ва наркотикка доир ишлар бўйича қамалган. Журналистлар 10 кишининг судланганини тасдиқлай олмаганлар.

18:26 18.4.2023

Москвада ҳарбий хизматга чақирув учун видеокузатув мосламаларини қўлланмоқда

Москвада ҳарбий хизматга чақириладиганлар яшаш манзилини аниқлашда видеокузатув тизими қўлланмоқда.

“Чақириқ ёшидаги шахсларнинг яшаш манзиллари Москва шаҳри видеокузатув тизими орқали аниқланмоқда, шаҳар мэри фармойишига мувофиқ, ҳарбий хизматга чақириладиганлар ишлайдиган корхона-ташкилотлар ҳарбий комиссариатга улар ҳақида маълумот беряпти”, дейдм шаҳар ҳарбий комиссари Максим Локтев ТАСС агентлигига.

Комиссарга кўра, россияликлар ҳарбий комиссариатга бормаётганининг асосий сабаби – кўпчилик ўзи рўйхатдан ўтган манзилда яшамаслиги билан боғлиқ бўлиб, натижада уларга чақирув қоғозини топшириш имкони бўлмаётир. Яъни, баёнотларга кўра, расмийлар фуқароларнинг бу урушга бормаслик истагини инобатга олмаётир.

Ҳарбий комиссарга кўра, баҳорги кампания доирасида 5 мингдан зиёд киши ҳарбий хизматга чақирилади.

18:26 18.4.2023

“Катта еттилик гуруҳи” Россиянинг Беларусдаги ҳаракатини қоралади

“Катта еттилик гуруҳи” вазирлари Хитойнинг Тайванга босимини ва Россиянинг Беларусда ядро қуролини жойлаштираётганини танқид қилди.

«Афсуски, Россиянинг босқини давом этмоқда. Бунга имкон қадар тезроқ барҳам бериш учун, БМТ Бош Ассамблеясида 140 дан ортиқ давлат овоз берган резолюцияда кўрсатилганидек, Россия ўз қўшинларини зудлик билан Украинадан олиб чиқиб кетиши керак. Шунингдек, ўзини ноқонуний босқиндан ҳимоя қилаётган Украинани қўллаб-қувватлаш ва Россияга қарши санкцияларни давом эттириш муҳим деб ҳисоблаймиз», деди Япония ташқи ишлар вазири Ёшимаса Хаяши.

Россиянинг Украинага босқини ва Хитойнинг Тайванга қарши шунга ўхшаш ҳаракатларидан хавотирлар 3 кунлик учрашувнинг диққат марказида бўлади.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Россия Украина донига муҳтож давлатларга берган ваъдаларини бузмоқда, деб баёнот берди.

Блинкен Япониянинг Каруизава шаҳрида бўлиб ўтган ”Катта еттилик” гуруҳи ташқи ишлар вазирлари йиғилишидан сўнг интервью берди:

“Сўнгги бир неча кун ичида Украинадан бирорта ҳам кема чиқмади, Дон ортиш учун келган 50 дан ортиқ кемалар эса Украинага киритилмаяпти. Дунё бўйлаб бир қанча мамлакатлар бу донга муҳтож. Россия яна Украина ғалласининг дунё давлатларига етиб боришига тўсқинлик қилиб, озиқ-овқат нархини ошишига сабаб бўлмоқда. Сўнгги бир неча кун ичида Украинадан бирорта ҳам кема чиқмади, юк ортиш учун келган 50 дан ортиқ кемаларнинг киришига тўсиқ қўйилди. Дунё бўйлаб бир қанча мамлакатлар бу донга муҳтож. Россия уларга берган ваъдаларини бузмоқда".

18:26 18.4.2023

Кремль танқидчиси Владимир Кара-Мурза 25 йилга ҳукм қилинди

Кремль танқидчиси Владимир Кара-Мурзанинг рафиқаси эрига тайинланган 25 йиллик қамоқ жазоси ҳукумат «ундан жуда қўрқишини» кўрсатади деб айтди.

Кара-Мурза давлатга хиёнат ва бошқа жиноятларда айбдор деб топилган, бироқ у барча айбловларни рад этган.

«Россия ҳукумати Россияни агрессор давлатга айлантирди. Биласизми, полиневопатия фалажга олиб келиши мумкин, бунинг белгилари тарқалмоқда. Унга 25 йил тугул, беш йил ҳам жазо берилмаслиги керак. Унга нисбатан очилган жиноий иш бошиданоқ адолатсиз эди. Жиноий иш мутлақо ноқонуний қўзғатилган, ноқонуний текширилган. Суд мажлислари ҳам бутунлай ноқонуний бўлди, чунки суд ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди», деди Евгения Кара-Мурза.

41 ёшли Кара-Мурза, Россия ва Британия паспортларига эга мухолиф сиёсатчи, йиллар давомида президент Владимир Путинни танқид қилиб келади.

У Ғарб ҳукуматларини Россияга ва айрим россияликларга инсон ҳуқуқларини бузганлиги учун санкциялар киритишга чақирган.

Владимир Кара-Мурза ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган суд жараёнини Иосиф Сталиннинг 1930 йиллардаги қатағон сиёсатига қиёслади. У барча айтганларидан афсусланмаслигини айтиб, оқлашни сўрашдан бош тортди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG