Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:25

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

20:09 19.4.2023

Россияда урушга қарши баннерлар пайдо бўлди

Россиянинг 3 шаҳридаги реклама баннерларида Украинадаги урушга оид асл манзарани акс эттирган ёзувлар пайдо бўлди.

Екатеринбург, Ростов-Дон ва Ульяновскдаги баннерларда қисқа муддат кўринган ёзувларда Украинага урушга мобилизация орқали юборилган аскарлар ва уларнинг ҳикоялари акс этган.

Бу ҳикояларда урушга йўлланганлар ҳаато бошланғич тайёргарликдан ўтмагани, шунга қарамай “замбарак ўқи” қилиб олд чизиққа ўлимга ташлангани айтилган.

Екатеринбург ҳокимияти буни хакерлик ҳужуми, деб изоҳлади ва полиция айбдоларни қидираётганини айтди.

20:08 19.4.2023

Германиядан бошпана излаган россияликлар кўпайди

Германиядан бошпана излаётган россияликлар сони кескин ошиб кетди. Шу йилнинг январь-март ойларида 2400 россиялик бошпана сўраган.

Бу эса 2022 йил давомида берилган аризалар сонидан кўпдир. Ариза топшираётганлар асосан 19 - 30 ёшлар оралиғидаги эркаклардир.

Table.Media ахборот хизматининг Германия қочқинлар ва мигрантлар билан ишлаш федерал бошқармасига таяниб хабар қилишича, бошқарма экспертлари буни Россияда урушга янги мобилизация тўлқини билан боғламоқда.

Бошқара вакилларининг бирининг Table.Mediaга айтишича, Путин Украинада бошлаган урушда қатнашишни истамаганлар Германияга бошпана сўраб, мурожаат қилиши мумкин ва бу ҳолда улар халқаро ҳимоя билан таъминланадилар.

20:08 19.4.2023

Польша Россия билан чегарасига элтекрон тўсиқлар ўрнатмоқда

200-километрлик электрон тўсиқлар Россиянинг Калининград области билан чегарада ўрнатила бошлади.

Бу тўсиқ кузатув камералари ва ҳаракатни сезувчи датчиклар билан жиҳозланган. Умумий тўсиқ 12 бўлимдан иборат бўлади, унда жами 3 мингта камера ўрнатилади.

Бундай тўсиқни ўрнатишдан мақсад - Польша расмийларига кўра, Россиянинг агрессив сиёсатидан туғилган таҳдид олдини олишдир.

Польша ички ишлар вазири Мариуш Каминьский, “Бу Европа иттифоқидаги энг ҳимояланган чегара бўлади” деди.

18:28 18.4.2023

Президент Путин Херсон ва Луганск вилоятларига борди

Луганск ўққа тутиларкан, Кремль Владимир Путиннинг қисман Россия назоратида бўлган Луганск ва Херсонга борганини хабар қилди.

Ҳозирча Кремль эълон қилган кадрларни мустақил равишда тасдиқлашнинг имкони бўлмади.

Путин Херсон вилоятидаги штабда ҳаво-десант кучлари ва «Днепр» армия гуруҳи қўмондонлари ҳамда бошқа юқори мартабали офицерлардан Херсон ва Запорожедаги вазият борасидаги ҳисоботларини тинглаган.

Хабарларга кўра, Россия қўшинлари Украинанинг қарши ҳужуми олдидан Днепр дарёси қирғоғидаги позицияларини мустаҳкамламоқда.

Украина ҚК Бош штабининг кундалик ҳисоботида айтилишича, Украина ҳарбийлари ўтган 24 соат ичида Бахмут ва Маринкада душманнинг 70 дан ортиқ ҳужумини қайтарган.

Қўшни Луганск вилоятининг ўққа тутилиши оқибатида бир неча тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди ва инфратузилмага жиддий зарар етди, дея хабар берди минтақа расмийлари.

Озодлик уруш шароитида томонлар бераётган маълумотларни мутстақил манбалардаг тезкор текшириш имконига эга эмас.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG