Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:34

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

11:57 22.4.2023

Украина армияси "Абрамс"ларни ўзлаштиришни бошлайди

Яқин ҳафталарда Қўшма Штатлар украиналик ҳарбийларни "Абрамс" танкларида ўқитишни бошлайди. Бу ҳақда Америка армияси вакиллари "Рамштейн"даги мудофаа вазирлари йиғилишида айтиб ўтди.

Тренинг Германиядаги "Графенвоҳр" ҳарбий базасида бўлиб ўтади ва 10 ҳафта давом этади. АҚШ май ойи охиригача базага 31 та Абрамсни топшириш ниятида.

Украинага топшириш учун мўлжалланган 31 та танк ҳозирда АҚШда Украина шартларига мувофиқ қайта жиҳозланмоқда. Америка Қўшма Штатларида танкларни қайта тайёрлаш ва Украина қўшинларини Германияда ўқитиш бир вақтнинг ўзида амалга оширилади, шунинг учун Абрамс Украинага топширилгунга қадар танк экипажлари уларни жанг майдонида ишлатишга дарҳол тайёр бўлади.

11:54 22.4.2023

Украина, Германия ва Польша "Леопард" танклари марказини очади

Ғарб ҳамкорлари Украинага ўтказаётган Полшада Германияда ишлаб чиқарилган Леопард танкларига хизмат кўрсатиш маркази пайдо бўлади.

Бу ҳақда Украина мудофаа вазири Олексий Резников немис ва полшалик ҳамкасблари – Борис Писториус ва Мариуш Блашак билан музокаралар якунлари бўйича маълум қилди.

Оғир техника, биринчи навбатда, танклар (немис "Леопард", Британия "Чалленжер" ва АҚШ "Абрамс") етказиб бериш тўғрисида қарор шу йилнинг бошида Ғарб давлатлари томонидан қабул қилинган.

Германия леопардлар билан қуролланган НАТОдаги ҳамкорларига уларни Украинага топширишга рухсат берди. Украина танкерлари турли мамлакатларда, биринчи навбатда Полшада, ушбу транспорт воситаларини бошқариш бўйича ўқув курсларида.

11:47 22.4.2023

Украина бир руҳонийини 28 маҳбусга алмаштирди

Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Малюк “Интерфакс-Украина” агентлигига берган интервюсида Украина православ черкови (Москва Патриархати) руҳонийларига нисбатан босқинчи ҳокимият билан ҳамкорлик қилиш ва Россия агрессиясини маъқуллаганликда гумон қилиниб, 61 жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

19 нафар руҳоний учун Украина фуқаролиги тўхтатилди.

Малюкнинг сўзларига кўра, Россия билан ҳамкорликда айбланган бир руҳоний 28 нафар украиналик ҳарбий асирга алмаштирилган. СБУ раҳбари бу шахснинг исмини айтмади.

11:45 22.4.2023

Столтенберг Украина муваффақиятига ишонади

Украинага ташриф буюрган НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия қўшинларига қарши эҳтимолий ҳужум бошланиши учун вақт жадвалини белгилаш Киевнинг ихтиёрида эканини айтди.

Столтенберг "Озодлик" радиосининг Украина хизмати ва "Настояшее время" телеканалига берган интервюсида у бутун дунё Украина ҳарбийларининг жасорати ва уларнинг аввал душман томонидан босиб олинган ҳудудни озод қилиш қобилиятига ишонч ҳосил қилганини таъкидлади.

НАТО бош котибига кўра, Украина иттифоқчилари сўнгги ойларда Киевга ҳарбий юк етказиб бериш ҳажмини сезиларли даражада оширган. Бу биринчи навбатда танклар, бошқа зирҳли транспорт воситалари, артиллерия ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига тегишли. “Ишончим комилки, Украина ўз ҳудудларини озод қилиш бўйича янги операция бошлашга қарор қилса, у муваффақиятга эришади”, — деди Йенс Столтенберг.

Украинанинг НАТОга қўшилиш истиқболлари масаласида Столтенберг Киевда аввал айтган сўзларини такрорлади: Алянс Украина аъзо бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Бироқ, унинг таъкидлашича, биринчи навбатда тажовузкор Россия устидан ғалаба қозониш керак, "чунки бизга Украина суверен ва мустақил Европа давлати сифатида керак. Бусиз аъзолик ҳақидаги ҳар қандай гапнинг маъноси йўқ", деди НАТО Бош котиби.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG