Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:18

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

15:31 23.4.2023

Часив Яр аҳолиси шаҳардаги отишмалар кетаётганига қарамай, эвакуациядан бош тортмоқда

Кўнгиллилар Часив Яр шаҳрига гуманитар ёрдам тарқатиш ва аҳолини эвакуация қилиш учун келди.

«Бозорда дала ошхонаси бор. Аскарлар ўша ерда овқатланади. Улардан қолган нарсалар бизга тегади. Шу тариқа кун ўтказяпмиз. Агар улар кетишса, нима қиламиз билмаймиз. Консервадан иборат гуманитар ёрдам етарли эмас. Кимдир шўрва егиси келади. Кунига уч марта дори ичаман шу учун ҳам уч маҳал овқат ейишим керак. Мен ҳеч қаерга бормайман. Танишларим мени таклиф қилишди. Ижарага тўлашга пулим йўқ», дейди маҳаллий турғун Надия.

«Улар бутун умри давомида шу ерда яшаган. Ҳар бир сотиб олган уй жиҳозлари улар учун қадрли. Кетишса, ҳамма нарсадан айрилишларини, қайтадан ҳаёт бошлашлари кераклигини билишади», дейди кўнгиллилардан бири Олександра.

Кўнгиллилар кўп нарсани ўзлари билан олишга рухсат берса ҳам, ҳеч ким эвакуация таклифини қабул қилмади.

15:17 23.4.2023

Украинанинг Харков шаҳри, унинг атрофидаги туманларга бешта ракета тушди - расмийлар

Россиянинг камида бешта ракетаси Украина шарқидаги Харков шаҳри ва унинг атрофидаги туманларга шанба куни кечки пайт (22-апрел) тушиб, тинч аҳоли уйларига зарар етказди, деди маҳаллий расмийлар.

Вилоят губернатори Олег Синегубовнинг Телеграмда ёзишича, ракеталардан бири Харковдан жанубда жойлашган Котляри қишлоғидаги уйга келиб тушган, иккинчиси эса шаҳарнинг ўзида катта ёнғинга сабаб бўлган.

“Барча ойналар синган: иккитаси бу томондан, иккитаси нариги томондан. Том қисман вайрон бўлди”, деди маҳаллий аҳолидан бири Любов Голошапова Рейтерс агентлигига.

Котлярига берилган зарба натижасида иккита уй жиддий зарар кўрди, бири қўшни уйга тушган ракета портлаши натижасида вайрон бўлди.

“Уй бузилди, панжаралар яксон бўлди, машина ойналари чил-чил бўлди. Ўзингизга қаранг. Худога шукур, тирикмиз, яхшимиз. Бола жуда қўрқиб кетди - биз уни ҳаммомдан зўрға олиб чиқдик. Худога шукур, ҳамма тирик, ростини айтсам, - дейди маҳаллий аҳолидан бири Наталия Плотка.

15:16 23.4.2023

Украина томони Бахмутда ҳаракатланаётган украин аскарлари видеосини тарқатди

Россия Бахмутда яна учта туманни эгаллаб олганини даъво қилганидан кейин Украина ўзининг 93-механизациялашган бригадаси Бахмутда юргани акс этган видеони эълон қилди.

«Бизга ҳужум қилаётган душман яхши тайёргарлик кўрган ҳарбийлар, маҳбуслар эмас. Уларнинг бўлинмаси нима қилаётганини билади. Рақибга паст баҳо бермаслик керак. Улар биздан қўрқишади, чунки аскарларимиз биздаги мавжуд қуроллар автоматик гранаталар, миномётлар дан фойдаланишга ўргатилган. Улар тажрибали ва энди аниқ нишонларга ура олади”, бўлинма командири.

Россия Мудофаа вазирлиги шанба куни рус қўшинлари Бахмутнинг ғарбий қисмида яна учта туманни қўлга олганини маълум қилди.

Рейтерс видеодаги жойлашувни архив расмлар билан солиштириб текширишга муваффақ бўлди

Бироқ видео санасини мустақил равишда тасдиқлай олмади.

12:09 22.4.2023


Украина ҳаво мудофааси 4 та шаҳид учувчисиз учоқларини уриб туширди

Украинанинг турли ҳудудларида 21 апрел оқшомида ҳаво огоҳлантириши эълон қилинди

Запорожье, Днепропетровск, Херсон ва Николаев вилоятларида 21 апрел оқшомида портлаш овозлари эшитилди.

Украина оммавий ахборот воситалари Запорожье аҳолиси томонидан эшитилган иккита портлаш овозини хабар қилишди.

Украина президенти девонининг раҳбари Андрей Ермакнинг ёзишича, бу "ҳаво ҳужумидан мудофаа" ишлаган.

Бироз вақт ўтгач, Украина Қуролли Кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари "21 апрел куни соат 19: 00 атрофида душман Шаҳед-136/131 зарбали камикадзе дронлари билан жануби-шарқдан Украинага ҳужум қилди. Бешта “Шаҳед”дан тўрттаси уриб туширилди" деб хабар берди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG