Краснодар ўлкасидаги "Илский" нефтни қайта ишлаш заводида яна ёнғин
Ёнғинга, катта эҳтимол билан, яна дронларнинг ҳужуми бўлгани хабар қилинмоқда. Бу сўнгги бир кун ичидаги иккинчи ёнғин. Ушбу нефтни қайта ишлаш заводига 4 май куни Украинанинг тўртта учувчисиз учувчисиз самолёти ҳужум қилган.
"Дрон Илский нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудига ҳужум қилди, натижада 60 квадрат метр майдонда ёнғин бошланди. Ҳозир ёнғин бартараф этилди", - дея хабар берди Россиянинг ТАСС агентлиги фавқулодда хизматлардаги расмийга таяниб.
5 май куни ижтимоий тармоқларда портлашлар диверсантлар томонидан уюштирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида норасмий маълумотлар ҳам пайдо бўлганди.
Бахмут ва Маринка учун энг шиддатли жанглар
Украина кучлари Бош штаби ўтган кун давомида Россиянинг 50 га яқин ҳужуми қайтарилганини билдирди. “Бахмут ва Маринка учун энг шиддатли жанглар давом этмоқда”, — дейилади хабарда.
Бахмут ғарбий қисмида Украина кучлари назоратни ушлаб туриюди. Шиддатлик жанглар шаҳарнинг ана шу қисмида ва шимолда, Богдановка аҳоли пункти ҳудудида бўлган.
Россиялик блогерлар Украина кучлари бугун Донецкнинг жануби-ғарбидаги Ухледар аҳоли пункти ҳудудида ҳужум амалиётларини ўтказганини даъво қилмоқда ва бу Украинанинг кутилаётган қарши ҳужуми олдидан кучга кирган разведка амалиёти сифатида талқин қилишмоқда. Украина Бош штабининг хулосаси бу соҳада ҳужумкор ҳаракатлар ҳақида хабар бермайди, фақат рус қўшинлари Вугледарга ўқ узгани айтилади.
Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Россия учирган 24 та дрондан 18 тасини уриб туширди
Киев шаҳар маъмурияти Россиянинг тўрт кун ичида учинчи бор Киевга қилган ҳужумида барча ракеталар ва дронлар йўқ қилинганини билдирди.
Киев шаҳар ҳарбий бошқармаси бошлиғи Сергей Попконинг айтишича, Украина пойтахтига ҳам баллистик ракеталар билан зарба берилган, лекин улар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ёрдамида йўқ қилинган. Шаҳарнинг айрим ҳудудларига ракеталарнинг қолдиқлари тушган.
Шунингдек, Одесса шаҳри ҳам 15 та камикадзе дрони билан нишонга олинган, улардан 12 таси уриб туширилган, учтаси эса университет биносига зарар етказган, қурбонлар йўқ.
Украина томонининг хабар беришича, Одессага зарба берган дронларнинг думларига “Москва учун” ва “Кремл учун” ёзувлари ёзилган.
Рус қўшинларининг Херсонда 23 кишининг умрига зомин бўлган ҳужумидан кейин ўнлаб херсонликлар эвакуация мақсадида автовокзалда йиғилди, дея хабар берди вилоят губернатори.
Автобусларга чиқиш учун узун навбатлар ҳосил бўлган. Кўплаб ёш болали аёллар ва қариялар вокзалда автобусларини кутмоқда.
Херсон вилояти губернатори Олександр Прокудин кечаги ҳужумларда ҳалок бўлганлар билан бир қаторда 46 киши яраланганини айтди.
Унинг қўшимча қилишича, Херсонда жума куни кечқурундан душанбагача комендантлик соати эълон қилинган.
Маҳаллий расмийларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида Россиянинг аввалги ҳужумидан кейин электр тармоғини таъмирлаётган уч муҳандис ҳам бор.
Киевнинг кутилаётган қарши ҳужуми олдидан Москва сўнгги бир неча кун ичида Украинага ҳаво ҳужумларини кучайтирди.
Зеленский Ҳаагадаги Халқаро жиноят судида нутқ сўзлади
Украина президенти Владимир Зеленский Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига (ХЖС) ташриф буюрди.
Суд март ойида Россия президенти Владимир Путинни Украинадан болаларни депортация қилганликда айблаб ҳибсга олишга ордер берганди.
Зеленскийни Халқаро Жиноят Суди президенти Пётр Хофмански кутиб олди.
"Биз ҳаммамиз Ҳаагада бошқа бир Владимирни кўришни хоҳлаймиз", деб ҳазиллашди Зеленский Гаагада "Адолатсиз тинчлик бўлмайди" деб номланган нутқи давомида.
Унинг сўзларига кўра, Россия президенти ўзининг “жиноий ҳаракатлари” учун ҳукм қилинишига лойиқ.
"Ишончим комилки, биз ғалаба қозонганимиздан кейин буни кўрамиз - ва биз ғалаба қозонамиз", - дея Украина президентининг сўзларидан иқтибос келтиради Нидерландиянинг NOS телекомпанияси.
Финляндиядаги матбуот анжуманида сўзлаган Зеленский бор эътибори Украина шаҳар ва қишлоқларини Россия босқинидан ҳимоя қилишда эканини айтди.
Зеленский Москванинг Киев Кремлга ҳужум қилишга урингани ҳақидаги айбловини рад этди:
«Владимир Путинга ҳам, Москвага ҳам ҳужум қилмаймиз. Биз ўз ҳудудимизда жанг қиляпмиз, шаҳар ва қишлоқларимизни ҳимоя қиляпмиз. Бизда шундоғам бу учун қурол етишмайди, шундай экан қуролларни бошқа жойга сарфлай олмаймиз. Путинга биз ҳужум қилмадик, буни трибуналга қолдирамиз”.
Россия ХЖС юрисдикциясини ратификация қилмаган ҳамда Украинада ҳарбий жиноятлар содир этганини инкор этиб келади.
Россия Украинани Кремлга ҳужум қилиб Владимир Путинга суиқасд уюштиришга уринганликда айблади ва жавоб қайтариш билан таҳдид қилди.