Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 12:16

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:06 11.5.2023

Украина: Руслар Бахмутга ҳужумни давом эттирмоқда, Россия бўлинмаси жиддий йўқотишларга учради

Украин ҳарбийлари Бахмутда Россиянинг 72-алоҳида мотоўқчилар бригадасига жиддий талофат етказганини маълум қилди.

Украина шарқий ҳарбий округи матбуот котиби Сергей Череватий Бахмутда вазият «мураккаб»лигича қолаётгани, аммо «Вагнер»нинг катта йўқотишлари туфайли Москва мунтазам армия кучларини кўпроқ жалб қилишга мажбур бўлаётганини билдирди.

“Русларнинг бутун бошли бригадаси яксон қилинмаган бўлсада, уларнинг икки бўлинмаси жиддий зарар кўрди. Пригожиннинг чалғитувчи сафсаталарига қарамай, Бахмутда вазият оғирлигича қолмоқда. Шаҳар ҳали ҳам душманнинг асосий ҳужум йўналиши", деди С.Череватий.

«Вагнер» гуруҳи раҳбари Евгений Пригожин 72-алоҳида мотўқчилар бригадаси ўз позицияларини тарк этганини хабар қилди.

19:03 11.5.2023

Пригожин: Украина қарши ҳужумни Бахмут қанот чизиқларида бошлади

«Вагнер» гуруҳи раҳбари Евгений Пригожин Украина бўлинмалари қарши ҳужум бошлагани ва Бахмутга қанотлардан яқинлашаётганини иддао қилди:

«Украина Қуролли кучлари қарши ҳужумни бошлади. Уларнинг тайёргарликдан ўтган барча бўлинмалари зарур қурол-яроғ, материаллар, танклар ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган! Улар аллақачон ишга киришди”.

Рейтерс Пригожиннинг даъвосини мустақил равишда тасдиқлай олмади. Россия оммавий ахборот воситаларининг Украинанинг кутилаётган қарши ҳужуми ҳақидаги саволига жавобан Пригожин Украинанинг қарши ҳужум операциялари «афсуски, қисман муваффақиятли ўтди» дея тан олди.

Пригожин Зеленскийнинг Украина кучлари хорижий давлатлардан қўшимча ёрдам кутаётгани сабабли Украинанинг қарши ҳужуми кечиктирилгани ҳақидаги изоҳларига ҳам тўхталди.

Унинг сўзларига кўра, Зеленскийнинг қарши ҳужум борасидаги гаплари «алдамчи таассурот» уйғотиш учун.

"Вагнер” ўқ-дориларнинг даҳшатли тақчиллигида жанговар топшириқларни бажаришда давом этмоқда. Россия мудофаа вазирлиги берган ваъдаларини ҳаммасини бажара олмади."

Вагнер бошчилигидаги рус қўшинлари ўтган ёздан бери Бахмутни эгаллашга ҳаракат қилиб келмоқда.

“Вагнер” ёлланма аскарлари Украинада, Сурияда ва Африка давлатларидаги жангларда қатнашган ва қатнашмоқда. “Вагнер”чилар қатор ҳарбий жиноятларда ҳам айбланган.

27 январда АҚШ “Вагнер”ни трансмиллий жиноий ташкилотлар рўйхатига киритган. Ўтган ҳафта Франция сенати “Вагнер”ни террорчи ташкилот сифатида тан олди.

Ғарб журналистлари билан суҳбатда Украина президенти қарши ҳужумга ўтиш учун ҳамон Украинага келадиган зирҳли техникаларнинг бир қисмини кутаётганини айтди.

"Биз ҳозир мавжуд бўлган қуроллар билан ҳужум қилишимиз мумкин, аммо инсоний йўқотишлар жуда катта бўлган бўларди. Бу номақбул. Шунинг учун биз ҳали кутишимиз керак. Бизга яна бироз вақт керак", - деди Владимир Зеленский.

19:00 11.5.2023

Россия ва Украина бир-бирининг ҳарбий объектларига ҳужум қилганини даъво қилди

Кеча Россия ва Украина бир-бирининг ҳарбий нишонларига зарба берганини билдирди.

Россия Мудофаа вазирлиги рус ҳарбийлари Купянск, Лиман, Донетск, Запороже ва Херсон йўналишларида украин ҳарбийлари, зирҳли техникалари ва бошқа ҳарбий техникаларига ҳужум қилганини билдирди

Россия Мудофаа вазирлигининг даъво қилишича, Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украинанинг Су-27 қирувчи самолёти ва бир нечта дронларини уриб туширган ва бир нечта ракеталарини тутиб олган.

Украина Мудофаа вазирлиги эса Украина қуролли кучлари ўтган 24 соат ичида Лиман ва Бахмут йўналишларида Россиянинг ўнлаб ҳужумларини қайтаргани, Купянск ва Черниговдаги нишонларга қанотли ракеталар билан зарба берганини маълум қилди.

Вазирликка кўра, Украина ҳарбий-ҳаво кучлари ва артиллерия бўлинмалари Россиянинг ҳарбий нишонлари, ўқ-дори ва ёнилғи омборларига ҳамда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ҳам нишонга олган.

18:58 11.5.2023

Суриштирув: Россия ҳарбий саноат ширкати раҳбарининг Чехияда қимматбаҳо мулклари бор

Россиянинг Евроиттифоқ санкцияларига учраган “Тактическое ракетное вооружение” холдинг ширкати раҳбарининг оиласи Чехияда умумий қиймати саккиз миллион евродан ортиқ кўчмас мулкларга эгалик қилади, дейилади Навальний жамоасининг янги суриштирувида.

Суриштирув муаллифларига кўра, холдинг раҳбари Борис Обносовнинг куёви Ростислав Зориков номига Прага тарихий қисмида жойлашган тўрт қаватли уй олинган – бу мулк олти миллион евро туради.

Бундан ташқари, Чехия пойтахтида Зориковнинг бир миллион евродан зиёд қийматли пентхауси ҳам бор. Майдони 140 кв.метрга тенг ушбу пентхаус эшигига у ерда Ростислав Зориков ҳамда унинг хотини – Борис Обносовнинг қизи Ольга истиқомат қилиши қайд этилган.

Прагада Обносовнинг қариндошлари номига яна учта квартира олинган: ҳужжатларга кўра, улардан бири Ростислав Зориковнинг отасига, яна бири – укаси Даниилга, учинчи эса ўзига тегишли.

Коррупцияга қарши кураш фонди раиси Мария Певчих суриштирувга изоҳ бераркан, ФБК Чехия ҳукуматидан Борис Обносов ҳамда Зориковларнинг мамлакатга келишини тақиқлашни талаб қилаётганини айтди. У Чехия ва ЕИ ҳукуматлари Зориковларни ҳануз Европага киритаётгани сабабини тушунмаслигини урғулайди.

“Бу оиланинг бошлиғи – қип-қизил ҳарбий жиноятчи, “Тактическое ракетное вооружение” ширкати эса Украинага қарши уруш иштирокчисидир, – дейди Певчих. – Биз қаерга арз қилиш мумкин бўлса, арз қиламиз, чех ҳукуматининг барча идораларига, полицияга ва ТИВга ёзамиз. Зориков ва Обносовларга ҳамда уларнинг мамлакатдаги барча фирмаларига махсус санкциялар қўлланишини талаб қиламиз”.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG