Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2024, Тошкент вақти: 10:19

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:07 15.5.2023

Франция Украинага ўнлаб зирҳли техника ва танк беради

Франция ва Украина президентлари Эммануел Макрон ва Владимир Зеленский якшанба куни кечқурун Парижда учрашув ўтказди, шундан сўнг улар қўшма баёнот билан чиқдилар.

Франция ва Украина етакчилари Россияни Украинага қарши тажовузини тўхтатишга, жумладан, янги санкциялар орқали босимни кучайтиришга чақирди. Франция Украинага сиёсий, молиявий, гуманитар ва ҳарбий ёрдам кўрсатишда керак бўлгунча давом этишга ваъда берди.

Учрашувдан сўнг Макрон Франция яқин ҳафталарда бир неча Украина батальонини ўнлаб зирҳли техника ва енгил танклар, жумладан, AMX-10RC (ғилдиракли танклар деб ҳам аталади) билан жиҳозлашини айтди.

19:03 15.5.2023

Шолц: Германия Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолик истагини тўлиқ қўллаб-қувватлайди

Германияга ташрифи давомида Владимир Зеленский украин халқи номидан Европа олдидаги хизматлари учун нуфузли Буюк Карл мукофотини қабул қилиб олди.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг канцлер Олаф Шолц билан вертолётда ғарбий Ахен шаҳрига борди. Ахен шаҳридаги Cоронатион залида бўлиб ўтган маросимда Зеленский Европани бирлаштиришдаги хизматлари учун мукофот билан тақдирланди.

Шолц Германия Украинани Европа Иттифоқига аъзо бўлиш йўлида »тўлиқ қўллаб-қувватлашини« билдирди.

“Ҳурматли Владимир Зеленский, Украинани Европа Иттифоқига қўшилиш йўлида тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Украина шу ерда, Украина бу Европа. Сизни чин юракдан табриклайман »Яшасин Украина".

Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляен Украинанинг Европа оиласидан жой олишига ишонишини айтди:

«Украинада Европа ғоясига мос ҳамма нарса бор: ўз эътиқодини ҳимоя қилиш учун кураш, қадриятлар ва эркинлик учун кураш, тинчлик ва бирдамлик учун кураш. Шунинг учун ҳам мен Украинанинг тинчликка эришишига ва унинг Европа оиласидан жой олиш орзуси ушалишига ишонаман».

19:00 15.5.2023

Германия Украинага 2,7 миллиард евролик ҳарбий ёрдам беради

Кеча Украина президенти Владимир Зеленский Германия канцлери Олаф Шолц билан учрашди. Зеленский Россия босқинидан кейин Олмонияга қилган илк ташрифида кўрсатаётган ҳарбий ёрдами ва бирдамлиги учун Германия ҳукуматига миннатдорлик билдирди.

Зеленский Берлинга қирувчи самолётлар ҳамроҳлигида Германия ҳукумати самолётида етиб келди.

Олаф Шолц Владимир Зеленскийга Украинанинг кутилаётган қарши ҳужумида омад тилади.

Мухбирлар Украина президентидан Германиянинг бир кун аввал эълон қилинган 30 та Леопард танкидан иборат 2,7 миллиард евролик ҳарбий ёрдам пакети қарши ҳужумни бошлаш учун етарли бўладими деб сўради.

Зеленский эса «яна бир неча ташрифлар керак» дея жавоб берди

Шолц Украина тинчликка тайёр эканлиги, аммо бу можарони музлатиш ва Россия айтаётган келишувни қабул қилиш дегани эмаслигини қўшимча қилди:

«Бу Украина ҳудудига империалистик ҳужум. Европада тинчлик ва хавфсизликка кучли давлат кучсиз давлатга ҳужум қилиши мумкин деган ғоя хавф солмоқда».

Зеленский Германияга ҳарбий ёрдам учун миннатдорчилик билдирар экан, Киев ғарбдаги иттифоқчилар билан бу йил Украинадаги урушда Россияни ўнгланмас мағлубиятга учратишга қодирлигини айтди.

Олаф Шольц Киевга берилажак янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.

Айтилишича, Украинага 20 та Marder пиёдалар жанговар машиналари, 30 та Leopard 1 A5 танклари, 18 та ўзиюрар гаубица, 100 та зирҳли автомобиль, 200 дан зиёд разведка дронлари, шунингдек артиллерия снарядлари, ялпи ўт очиш тизимлари учун ракеталар ҳамда тўртта IRIS-T SLM ҲҲМ тизимлари берилади.

18:46 15.5.2023

Рим папаси Зеленскийга тинчлик рамзи бўлган бронза ҳайкалча совға қилди

Украина президенти 13 -15 кунлари бир қатор Европа давлатларига сафар қилди

Уруш бошланганидан буён илк бор Римга борган Зеленский италиядан кўрсатган ёрдами учун миннатдорлигини билдирди.

«Мен Италиянинг барча сиёсий раҳбарларини, жамоат фаолларини мамлакатимизга ташриф буюришга, у ердаги оддий одамлар билан суҳбатлашишга таклиф қиламан. Агар у ерда нималар содир бўлаётганини, Путин нималар қилганини ўз кўзингиз билан кўрсангиз, ўйлайманки, биз нима учун ёвузликка қарши бунчалик курашаётганимизни, яшаш учун курашаётганимизни тушунасиз», деди Владимир Зеленский.

Италия бош вазири Жоржио Мелони Россиянинг Украинага «шафқатсиз ва адолатсиз тажовуз»ини қоралади. У шунингдек, Италия Украинани «қанча керак бўлса шунча вақт» қўллаб-қувватлашига ваъда бериб, Россияни зудлик билан тажовузни тўхтатишга чақирди.

Мелони Италия Украинанинг Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлиш сўровини қўллаб-қуввталашини урғулади.

Зеленский Римга қирувчи самолётлар ҳамроҳлигида Италия ҳукуматига тегишли самолётда борди.

Украина президенти Владимир Зеленский Ватиканда Рим папаси Франсиск билан учрашди.

Рим папаси Зеленскийга тинчлик рамзи бўлган бронза ҳайкалча совға қилди. Украина президенти эса унга украиналик аскарга тегишли Мадонна сурати туширилган зирҳли нимча совға қилди.

Венгрия сафаридан қайтган Френсис 30 апрель куни Ватиканнинг урушни тугатиш миссиясида иштирок этаётгани ҳақида гапирди.

Рим папаси Френсиск Киев ва Москва ўртасида воситачилик қилиш истагини бир неча бор билдирган. Бироқ унинг таклифи ҳозирча ҳеч қандай самара бермади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG