Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 20:17

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

14:26 19.5.2023

Россия Украина пойтахти Киев ва бошқа шаҳарларни ракета ҳужумига тутиди

19 майга ўтар кечаси Россия Киевни Эронда ишлаб чиқарилган дронлардан ҳужумга тутди. Бу май ойи бошидан буёнги 10-чи ҳужум, бироқ уларнинг барчаси пойтахт ҳаво мудофааси томонидан йўқ қилинган.

Киев ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попко Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир кечада 16 та дрон ва битта қанотли ракетани уриб туширганини айтди.

Украина ғарбидаги Львов ва жануб-шарқдаги Кривой Рог шаҳарларида ҳам портлашлар эшитилди.

Тафсилотлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, аммо портлашлар ҳақида эълон қилган Кривой Рог мери Александр Вилкул шаҳар аҳолисини эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.

Донецк ва Харковнинг шарқий вилоятлари расмийлари айни пайтда 19 май куни Россия ҳужумлари оқибатида 3 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлгани, 16 нафари яраланганини маълум қилди.

Донецк вилояти маъмурияти раҳбари Павло Кириленкога кўра, Донецкда икки киши ҳалок бўлган, яна тўққиз киши яраланган.

Харковдаги қишлоққа ракета ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди, деди вилоят губернатори Олег Синегубов.

Украина ҳаво мудофааси расмийларига кўра, 19 май куни Россия жами 28 та дрон ва ракета учирган, 19 таси йўқ қилинган.

19:11 18.5.2023

Россия Киев билан Одессага ракета зарбалари берди

Расмийларга кўра, пайшанба куни саҳар вақти Россия Украина пойтахтига ва Одесса шаҳрига қарата қанотли ракеталар учирган.

Украина ҚК бош қўмондони Валерий Залужний ҲҲМ кучлари Киев осмонида Россиянинг 30 қанотли ракетасидан 29 тасини уриб туширганини билдирди. Ушбу ҳужумлар чоғида бир киши ҳалок бўлган.

Киевда қулаган ракета парчалари айрим жойларда ёнғин чиқишига олиб келди.

Бу Россия авиациясининг Киевга май ойидаги тўққизинчи ҳужуми бўлиб, расмийлар уни Украинанинг кўпдан бери режаланаётган қарши ҳужумига халал беришга уриниш ўлароқ баҳолашмоқда.

Қанотли ракеталар Каспий денгизи минтақасидан стратегик бомбардимончи учоқлар орқали учирилгани айтиляпти.

Ракета парчалари Киевнинг икки туманига қулаган, гараж комплексида бошланган ёнғин бартараф этилган. Пойтахтда ҳужумдан жабрланганлар бўйича ҳозирча маълумот йўқ.

19:09 18.5.2023

Бахмут учун қақшатқич жанглар давом этмоқда

Украина армиясининг қуруқликдаги қўшинлари қўмондони, генерал-полковник Александр Сирский 18-май, пайшанба куни Украина қўшинларининг Бахмут яқинидаги рус бўлинмаларига ҳужум қилиб йўқ қилгани тасвирланган видеони эълон қилди.

Телеграмда жойлаштирилган видеонинг тагида 225-Харков батальонининг Бахмут ҳудудида ҳаракат қилаётгани кўрсатилган.

Рейтерс ахборот агентлиги видеонинг қаерда эканлигини ва у олинган санани тасдиқлай олмади.

Украина расмийлари Бахмут атрофидаги ҳужум Киев томонидан Россия кучларини сиқиб чиқариш учун режалаштирилган каттароқ қарши ҳужумнинг бир қисми эмаслигини таъкидламоқда.

Россия ҳам Украина ҳам олдинга силжиганини даъво қилар экан, тинимсиз артиллерия ҳужумларидан Бахмут буткул вайрон бўлган.

Дрон тасвирларида Бахмут шаҳридаги турар-жой биноси кучли ўққа артиллерия ҳужумига учраганини кўриш мумкин.

Рейтерс агентлиги видеодаги жойлашувни текширишга муваффақ бўлди бироқ видео санасини тасдиқлай олмади.

Украина армияси 18-май, пайшанба куни, шарқдаги Бахмут шаҳри атрофидаги шиддатли жангларда янги ҳудудий ютуқларга эришганини маълум қилди.

Ўтган ҳафтада Киев Бахмут шимоли ва жанубидаги Москва қўшинларига босимни кучайтирганини айтган эди. Россия ёлланма жангчилари шаҳар ичида олдинга силжишганини иддао қилган.

19:05 18.5.2023

Европа етакчилари Россияни Украинадаги қилмишлари рўйхатини тузишга келишиб олди

Исландия бош вазири Украинадаги уруш пайтида Россия кучлари томонидан етказилган «Зарарлар реестри» тузилишини таянч қадам деб атади.

Исландия бош вазири Катрин Якобсдоттир Рейкявикдаги Европа Кенгаши саммитида бўлиб ўтган матбуот анжуманида бундай деди:

“Ҳисобдорлик бўлмаса, тинчлик бўлмайди. Украинага етказилган зарар учун ҳуқуқий жавобгарликни таъминлаш учун пойдевор яратдик».

Рейкявикдаги йиғилишда Россия босқини натижасида Украинага етказилган зарар, мавжуд ҳолат ва далилларни ҳужжатлаштириш механизми »Зарар реестри" таништирилди.

«Россия Федерациясининг Украинага тажовузи натижасида етказилган зарарлар реестрининг тузилиши, шубҳасиз, бизга адолат ўрнатишга имкон берадиган тарихий қарор», деди Украина бош вазири Денис Шмигал.

Европа кенгашига раислик Латвияга ўтди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG