Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 18:31

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

14:45 20.5.2023

Зеленский Хиросимада

Украина президенти Владимир Зеленский 20 май куни Катта еттилик гуруҳи етакчилари саммитида қатнашиш учун Япониянинг Хиросима шаҳрига келди.

Зеленский Франция ҳукумати учоғида ташриф буюрди.

Ядровий ҳужумдан биринчи бўлиб жабр кўрган Хиросимадаги саммитда Украинага ёрдам ва Россияга қарши янги жазо чоралари муҳокамалар марказида бўлиши кутилади.

АҚШдан Киевга янги ёрдамлар

АҚШ президенти Жо Байден G7 саммитида Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилиши кутилмоқда

Хиросимадаги Катта еттилик саммитида Вашингтон Киевга 375 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилиши ҳақида Reuters ва Politico хабар бермоқда.

АҚШ ва Украинанинг учта расмийси Politico нашрига янги ёрдам пакети Байденнинг Владимир Зеленский билан учрашувидан кейин эълон қилинишини айтган.

Газетанинг ёзишича, янги ёрдам пакетига артиллерия снарядлари, зирҳли машиналар ва танкга қарши қуроллар киради.

Умуман олганда, 2021 йил августидан бери Қўшма Штатлар Украинага 21 миллиард доллардан ортиқ қурол етказиб берди.

АҚШ президенти Жо Байден жума куни жаҳон етакчилари саммитида Вашингтон иттифоқчиларнинг украиналик учувчиларни F-16 қирувчи учоқларини бошқаришга ўргатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини айтди.

АҚШда ишлаб чиқарилган самолётлар бўйича машғулотлар Европада ўтказилади ва бунинг учун бир неча ой керак бўлади.

Расмий ушбу саъй-ҳаракатларда қайси давлатлар иштирок этишини айтмади, аммо АҚШ яқин ҳафталарда машғулотларни бошлашга умид қилаётганини қўшимча қилди.

Байденнинг машғулотларни қўллаб-қувватлаши, Катта саккизлик саммитига ташриф бюрган Украина президенти Владимир Зеленксий учун хушхабар.

Зеленский узоқ вақтдан бери Украинани Россиянинг босқинчи кучларидан ҳимоя қилиш учун Ғарб томонидан ишлаб чиқилган учоқларини сўраб келади.

F-16 самолётлари ҳозирда мавжуд бўлган совет давридаги қирувчи самолётлардан анча самарали.

Полша ва Словакия Украинанинг ҳозирги флотини тўлдириш учун МиГ-29 самолётларини топширган.

НАТО ҳукуматлари Украинани танклар, артиллерия ва ҳаво мудофааси билан таъминлади, аммо ўз мамлакатларини ҳимоясиз қолдиришдан хавотирланиб, қирувчи самолётларни қўшишдан эҳтиёт бўлмоқда.

Улар, шунингдек, Россия ҳудудига чуқур зарба бериши ва Москвага урушни кучайтириши учун сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай эхтимолдан ҳавотирда.

Зеленский шу ҳафта Британия ва Голландиядан “реактив самолётлар коалицияси”ни яратишга ёрдам бериш ваъдасини олди.

Зеленский араб етакчиларига: Украина мусулмонларини ҳимоя қилинг!

Украина президенти Владимир Зеленский Хиросимага келишдан олдин жума куни Жидда шаҳрида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ҳамда Уммон, Қувайт ва БАА раҳбарлари билан учрашиб, уларни ўз мамлакатида тинчлик ўрнатиш учун ҳамкорликка чақирди.

Араб Лигаси саммити доирасидаги икки томонлама учрашувларда Зеленский Уммон Бош вазири ўринбосари Асаад Бин Тариқ бин Таймур Ал Саид, Қувайт валиаҳди шайх Мешал ал-Аҳмад ал-Сабаҳ, БАА вице-президенти Шайх Мансур билан учрашди.

Зеленский Саудия Арабистонига баъзи ҳарбий асирларни озод қилишда ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди.

Киев раҳбари араб еткачиларига мурожаатида 2014 йилда Россия томонидан аннексия қилинган Қрим яриморолидаги Қрим татарларига ишора қилиб, Украина мусулмон жамоасини ҳимоя қилиш чораларини кўришга ҳам чақирди

“Агар саммитда бизнинг заминимиздаги урушни можаро деб атайдиган турлича фикрда бўлганлар бўлса ҳам, ишонаманки, одамларни Россия қамоқхоналари қафасларидан қутқаришда ҳаммамиз бирлаша оламиз”, - деди у.

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон саммитда унинг қироллиги Россия ва Украина ўртасида воситачилик қилишга тайёрлигини айтди.

Ўтган йили валиаҳд шаҳзода Муҳаммад Украинада Россия томонидан асирга олинган 10 нафар хорижлик, жумладан беш британиялик ва икки америкалик озод этилишини таъминлади.

Афтидан, бу ҳаракатга унинг Россия президенти Владимир Путин билан яқин алоқалари сабаб бўлган.

Дунёдаги энг йирик нефт экспортчиси бўлган қиролликнинг Вашингтон ва Москва учун аҳамияти Россиянинг Украинадаги уруши жаҳон энергетика бозорини ларзага келтираётган бир пайтда ўсиб бормоқда.

Аммо Саудия Арабистони Россияни изоляция қилиш ҳаракатларига қўшилишга шижоат кўрсатмаяпти.

У Путин билан, жумладан, ОПЕК+ нефт ишлаб чиқарувчилар гуруҳи доирасида ҳам ҳамкорликни кучайтиришга интилади.

Зеленский саммитдаги нутқида баъзи давлатлар, жумладан, Араб Лигаси аъзолари Россиянинг Украина ерларини босиб олган ва 15 ойлик уруш давомида украиналикларни қирғинбарод қилинаётганига “кўз юмиш”да давом этаётганини айтди.

Кўрфаз давлатлари Ғарбнинг ОПЕК+ аъзоси бўлган Россияни изоляция қилиш учун Форс кўрфази нефт ишлаб чиқарувчиларига босим ўтказишига қарамай, Украина можаросида бетараф қолишга ҳаракат қилмоқда.

17:41 19.5.2023

Россия Запорожье АЭС атрофида мудофаани кучайтирмоқда

Россия ҳарбийлари сўнгги ҳафталарда Украинанинг кутилаётган қарши ҳужуми фонида босиб олинган Украина ҳудудидаги Запорожье атом электр станцияси атрофида мудофаани кучайтирмоқда. Бу ҳақда Рейтерс станция ишчилари ва шу станция жойлашган Энергодар шаҳри аҳолисига таяниб хабар бермоқда.

Уларнинг сўзларига кўра, рус ҳарбийлари Энергодар атрофида янги хандаклар қазиб, яна ҳудудни миналаштирган.

Украина “Энергоатом” раҳбари Пётр Котин Запорожья АЭСдаги алоқаларига таяниб сўнгги ойларда Россия қўшинлари сони у ерда уч баробарга – 500 дан 1500 кишигача кўпайгани ва станцияда аллақачон эвакуация машғулотлари ўтказилганини айтди.

Россия қўшинлари 2022 йилнинг март ойида, Украинага бостириб киришдан кўп ўтмай, Запорожя АЭСни эгаллаб олганди. Ўшандан бери Россия ва Украина бир неча бор бир-бирини станцияни ҳужумга тутганликда айблаб келади. Украина армиясининг қарши ҳужуми кутиларкан станция тўғридан-тўғри жанговар зонада бўлиши мумкинлигидан хавотирлар бор.

17:39 19.5.2023

CNN: Украинага F-16 учоқлари берилишига АҚШ эътироз билдирмайди

CNN ўз манбаларига таяниб АҚШ Европа давлатларининг F-16 учоқларини Украинага етказишига монеълик қилмаслиги ҳақида хабар бермоқда.

Европа давлатлари ва Конгресснинг айрим аъзоларининг босими остида АҚШ маъмурияти F-16 ҳарбий учоқларининг учинчи давлатлар томонидан Украинага етказилишига эътироз билдирмаслигини, бироқ ҳозирча бундай сўровлар келиб тушмаганини айтилмоқда. Шу билан бирга, бир қатор давлатлар, хусусан, Нидерландия Украинага Америка самолётларини етказиб беришга тайёрлигини билдирган.

Буюк Британия, Франция ва Нидерландия 16 май куни Украинага F-16 самолётларини сотиб олиш учун “қирувчи учоқ коалицияси” тузилганини эълон қилди.

Украина президенти Владимир Зеленский Бирлашган Қироллик, Нидерландия ва Франция Киев билан биргаликда “қирувчи учоқ коалицияси”ни яратиш устида иш олиб боришини айтди.

15 май куни Зеленский билан учрашувдан сўнг Британия бош вазири Сунак ўз давлати украиналик учувчиларни тайёрлашни бошлашга тайёрлигини айтди. Ўша куни Франция президенти Эммануел Макрон ҳам интервюда мамлакат “ҳозирдан” украиналик қирувчи учувчиларни тайёрлашга бошлаши мумкинлиги маълум қилди.

14:30 19.5.2023


Зеленский Катта еттилик саммитида қатнашади, лекин видеоалоқа орқали

Украина президенти Владимир Зеленский Япониянинг Хиросима шаҳрида бўлиб ўтадиган Катта еттилик саммитида иштирок этишини эълон қилди. У ерда Россияга қарши янги жазо чоралари масаласи кўриб чиқилади. Украина хавфсизлик хизмати Зеленский Хиросимадаги саммитда видеоалоқа орқали қатнашишини билдирди. Олдинроқ Зеленский Хиросимага АҚШ ҳаво кучларига қарашли учоқда сафар қилиши ҳақида хабар қилинган эди.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Олексий Данилов бундай деганди:

“У ерда жуда муҳим ишлар ҳал қилинади ва шунинг учун бизнинг манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун президентимизнинг иштироки жуда зарур”, деди.

Катта еттилик саммити 20-21 май кунлари бўлиб ўтади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG