Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 16:33

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

15:03 21.5.2023

Зеленский: «Украина кучайиб бормоқда»

Украина президенти Владимир Зеленский Японияда бўлиб ўтаётган Катта еттилик саммитидан кейин Украина янада кучайишини таъкидлади:

«Бугун Японияда G7 саммити олдидан учрашув ва музокараларнинг биринчи куни бўлиб ўтди. Биз шериклар билан позицияларни мувофиқлаштириб, мудофаа, қурол-яроғ, қирувчи самолётлар бериш борасида қўшма ҳаракатларга тайёргарлик кўрамиз. Украина манфаати учун имкон қадар кўпроқ давлат ва етакчиларни жалб қиламиз».

Зеленский Киев ҳаво мудофаасини мустаҳкамлашга ёрдам бергани учун Британия бош вазири Риши Сунакга миннатдорлик билдирди.

АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон украиналик ҳарбийларни Ф-16 қирувчи самолётларидан фойдаланишга ўргатадиган ўқув дастурларини қўллаб-қувватлашини айтди. Бу ҳақида АҚШнинг юқори мартабали расмийлари маълум қилди.

Риши Сунак Буюк Британия Голландия, Бельгия ва Дания билан «Украинанинг ҳарбий ҳаво кучлари қобилиятини ошириш учун» иш олиб боришини билдирди.

14:58 21.5.2023

Пригожин Бахмут устидан тўлиқ назорат ўрнатилганини даъво қилди, Украина инкор қилмоқда

“Вагнер” ҲХШ раҳбари Евгений Пригожин 20 май куни ёйинлаган видеосида «Вагнер гуруҳи» жангчилари Бахмутни қўлга киритишни якунлаганини айтди. Украина бу даъвони рад этиб, шаҳар атрофида жанглар давом этаётганини билдирди.

Рейтерс Пригожин Бахмутдан туриб видеомурожаат қилганини тасдиқлашга муваффақ бўлди. Бироқ видео санасини мустақил равишда тасдиқлай олмади.

«Самолёт» деб аталувчи кўп қаватли бино эгалланиши билан бугун, кундузи соат 12 да Бахмутни тўлиқ эгаллаш якунланди ”, “Вагнер” ҲХШ раҳбари Евгений Пригожин

Украина ҳарбий матбуот котиби Сергей Череватий «Бу ҳақиқат эмас. Бизнинг бўлинмалар Бахмутда жанг қилмоқда» дея маълум қилди Рейтерс агентлигига.

Пригожин видеомурожаатида вагнерчилар дам олиш ва қайта тайёрланиш учун 25 майдан Бахмутдан чекиниши ва бошқарувни рус армиясига топширишини айтди.

Пригожин шунингдек Вагнер кучлари етарли даражада ўқ-дорилар билан таъминланмаганлиги боис кўп йўқотишларга учраганини ҳам таъкидлади.

Пригожин Японияда «Катта еттилик гуруҳи» саммитида қатнашаётган Украина президенти Владимир Зеленский ва АҚШ президенти Жо Байденни ҳам тилга олди.

Украина армиясининг жасоратини олқишлар экан, Пригожин Зеленскийга мурожаат қилиб, «Бугун Байденни кўрганингизда, уни пешонасидан ўпиб, мендан унга салом айтинг», дея кесатиқ қилди.

17:52 20.5.2023

Резников: “F-16лар ёмонни енгиш учун яратилган. Уларнинг вақти келди! ”

Украина расмийлари Киевга илғор F-16 қирувчи учоқларини етказиб бериш учун янги “халқаро коалиция” тузилганини олқишламоқда.

Украина мудофаа вазири Олексий Резников 20 май куни Твиттерда “Санта Клаус борга ўхшайди”, деб ёзди.

“F-16лар ёмонни енгиш учун яратилган. Уларнинг вақти келди! ”, - деб ёзди Резников.

Президент Владимир Зеленский шанба куни Япониянинг Хиросима шаҳрида “Катта еттилик” саммити доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Украинага F-16 учоқлари берилиши музокараларнинг муҳим қисми.

Зеленский Хиросимада Британия бош вазир Риши Сунак билан сўзлашуви ортидан “Бирлашган Қиролликнинг халқаро қирувчи учоқлар коалициясидаги етакчилиги” учун миннатдорчилик билдирди.

Бир кун аввал АҚШ президенти Жо Байден жума куни жаҳон етакчилари саммитида Вашингтон иттифоқчиларнинг украиналик учувчиларни F-16 қирувчи учоқларини бошқаришга ўргатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини айтди.

АҚШда ишлаб чиқарилган самолётлар бўйича машғулотлар Европада ўтказилади ва бунинг учун бир неча ой керак бўлади.

Украина шаҳарлари яна ракета ҳужумига тутилди

Шанбага ўтар кечаси Украина пойтахти Киев ва яна бошқа қатор шаҳарлар яна ялпи ҳужумга тутилган.

Украина ҳарбий маъмуриятининг маълум қилишича, Россия сўнгги 24 соат ичида Украинага 60 дан ортиқ ракета отган. Украина расмийларига кўра, тунда пойтахт узра ўн саккизта дрон уриб туширилган.

"Аниқланган барча ҳаво нишонлари бизнинг ҳаво мудофааси томонидан йўқ қилинди", - деб ёзди Киев ҳарбий раҳбари Сергей Попко.

Киев шимоли-шарқидаги Чернигов шаҳрида ҳам портлашлар содир бўлди.

Украина ҳарбийлари, шунингдек, бир неча ойлардан бери шиддатли жангларга саҳна бўлган Донецк вилояти Бахмут шаҳри атрофида Россиянинг янги ҳужумлари ҳақида хабар берган.

Украина ҳарбий штаби билдирувига кўра, “сўнгги 24 соат ичида фронтда 80 дан ортиқ жанговар тўқнашувлар бўлиб ўтди”.

Озодлик радиоси жанг майдонидаги хабарларни мустақил равишда текшира олмайди.

Мариуполда портлашлар

Россия томонидан босиб олинган Азов денгизи бўйидаги Мариуполь порт шаҳрида жума куни бир неча портлаш содир бўлди. Россия матбуоти портлашлар шаҳар аеропортида содир бўлганини хабар қилди.

Хабарларга кўра, Мариуполь аэропортига тўртта ракета тушиб портлаган.

2022 йил 16 март куни Россия юзлаб тинч аҳоли, асосан аёллар ва болалар бошпана топган театрни бомбардимон қилди. Украина расмийлари ўшанда 300 га яқин одам ҳалок бўлганини билдирган.

14:47 20.5.2023

Бахмут йўналишида оғир жанглар давом этмоқда

Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр сўзларига кўра, Украина кучлари "Самолёт" ҳудуди яқинида позицияларини ушлаб турибди.

Бу Бахмутнинг жануби-ғарбидаги энг чекка ҳудуд.

Малиарнинг айтишича, Украина кучлари рус қўшинларининг йўқотган позицияларини қайтариб олишга уринишларига қарши кураш олиб борилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG