Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:16

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:25 21.5.2023

Олаф Шольц: Россия урушни тўхтатиб, қўшинларини олиб чиқиб кетиши лозим

Украин учувчиларини F-16 учоқларини бошқаришга ўргатиш дастури Россияга аниқ мужда берди: у Украинага босқинда муваффақият қозонишдан умидини узиши керак, дея баёнот берди 21 май (якшанба) куни Германия канцлери Олаф Шольц.

Шольц Япониянинг Хиросима шаҳрида “Катта еттилик” (G7) саммити олдидан сўзлаган нутқида учувчиларни тайёрлаш – узоқ муддатли лойиҳа ва “Россияга урушни тўхтатиб, қўшинларини қайтариши лозимлигини англатувчи мужда” эканини айтди.

“Биз Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз”, дея урғулади канцлер.

17:24 21.5.2023

Трюдо: G7 ва Канада Украинани қўллаб қувватлашда қатъий

Канада бош вазири Жастин Трюдо Украина президенти Владимир Зеленскийга 21-май, якшанба куни J7 ва Канада Украинани қўллаб-қувватлашда “қат’ий туришларини” айтди:

"Сизни кўрганимдан жуда хурсандман. Муҳим музокаралар давом этмоқда. Дунёнинг йирик иқтисодларидан иборат G7 ҳам Канада каби сизни қўллаб-қувватлайди."

Трюдо Зеленский билан Хиросимада учрашиб мулоқот қилди.

Ғарб давлатлари саммитда Москвага қарши янги санкциялар эълон қилиш ҳамда Украинага кўпроқ ҳарбий ва молиявий ёрдам ажратишни ваъда қилмоқда.

G7 саммити етакчилари Хитой раиси Си Цзинпинни Тайван ёки мунозарали Жанубий Хитой денгизидаги статус-квони ўзгартиришга қаратилган ҳар қандай ҳаракатлар оқибатидан, Россияни эса Украина чегараларини қайтадан чизишга уринишдан огоҳлантиришни мақсад қилган.

15:08 21.5.2023

Сунак: Зеленскийнинг G7даги «тарихий» иштироки кучли сигнал

Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Япониянинг Хиросима шаҳрида бўлиб ўтаётган «Еттилик гуруҳи» етакчилари саммитида иштирок этиши «тарихий аҳамиятга эга» эканини айтди ва G7 иттифоқчилари бирдамлигини борасида кучли сигнал беришини таъкидлади.

Зеленский дастлаб саммитда онлайн иштирок этиши режалаштирилган эди, бироқ кеча кутилмаганда Зеленский саммитда шахсан қатнашиш учун Франция учоғида Японияга келди.

«G7 етакчиларининг президент Зеленский билан елкама-елка тургани G7 иттифоқчиларининг бирлиги ва қатъияти ҳақида кучли сигнал беради. Биз Украина билан қанча вақт керак бўлса, шунча вақт бирга бўламиз, чунки уларнинг хавфсизлиги бизнинг хавфсизлигимиздир», деди Британия бош вазири Риши Сунак.

15:05 21.5.2023

Байден: «Биз Украинани ташлаб қўймаймиз»

АҚШ президенти Жо Байден Украинага 375 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини эълон қилди ва Владимир Зеленскийга АҚШ Украина мудофаасини кучайтириш учун қўлидан келган барча ишни қилаётганини урғулади.

Японияда бўлиб ўтаётган G7 саммити доирасида Байден Зеленский билан учрашди. У янги ҳарбий ёрдам пакети ўқ-дорилар, артиллерия, зирҳли машиналар ва машғулотларни ўз ичига олишини билдирди.

«Биз Украинани қўллаб-қувватлаймиз ва ваъда бераманки сизни ташлаб қўймасмиз», деди Ақш Президенти Жо Байден.

Байден билан Зеленский учрашувида мухбирлар Зеленскийга Бахмут қўлдан келдими дея савол беришди

"Бундай бўлгани йўқ. Бироқ улар ҳамма нарсани вайрон қилишди. Бу фожиа... лекин бугун Бахмут фақат қалбимизда. Бахмутда жуда кўп русларнинг жасадларидан бошқа ҳеч нарса йўқ. Лекин уларнинг ўзлари ерларимизга келишди. Бахмутдаги ҳимоячиларимиз кучли қаршилик кўрсатмоқда. Биз уларнинг матонатини қадрлаймиз”, деди Зеленский.

Жо Байден украиналик учувчиларни Ф-16 қирувчи самолётларига ўқитиш дастурини маъқуллашини билдирди. АҚШ расмийларига кўра, етакчи демократик давлатлар раҳбарлари Россияга кучлироқ босим ўтказиш устида ишламоқда.

Қўшма Штатлар Украинага ўзини ҳимоя қилиш учун қурол-яроғ юбораётганини таъкидлаб, Украинадан Россия ҳудудига ҳужум қилмасликни талаб қилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG