Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2025, Тошкент вақти: 22:40

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:53 24.5.2023

Херсонда ракета ҳужумидан икки киши ҳалок бўлди

Украинанинг жанубий Херсон вилояти Россия томонидан ҳужумга тутилиши оқибатида икки тинч фуқаро ҳалок бўлди, уч нафари яраланди.

“Россия тинч аҳоли гавжум ҳудудларни, турар-жойларни ва Херсоннинг Берислав туманидаги инфратузилма объектларини нишонга олди”, — деди Херсон вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Александр Прокудин Телеграмда.

Прокудиннинг айтишича, рус кучлари Херсонда Украина ҳукумати назорати остидаги ҳудудни оғир артиллерия, Град ракеталари, танклар ва учувчисиз самолётлардан 64 марта ҳужумга тутган.

Украина ўтган йилнинг кузида Херсон вилоятининг айрим қисмларини қайтариб олганидан сўнг, Россия қўшинлари Днепр дарёсининг нариги томонидан вилоят ва Херсон шаҳрини деярли ҳар куни ўққа тутмоқда.

Украина шарқида Бахмут ва унинг атрофидаги ҳудудларни назорат қилиш учун кураш ҳамон давом этмоқда, украиналик ҳимоячилар сўнгги 24 соат ичида Россия кучларининг 26 та ҳужумини қайтарди, деб хабар қилди Украина Бош штаби 24 май куни.

Россиянинг асосий ҳужум йўналишлари Украина шарқидаги Донецк вилоятидаги жанговар ҳаракатлар марказида қолаётган Бахмут-Авдеевка-Марьинка фронт чизиғи атрофида тўпланган.

Россия кучлари Харков вилоятидаги Бахмут шимолидаги Лиман ва Купянск шаҳарларига ҳам ҳужумлар уюштирмоқда, дейилади ҳарбийларнинг кундалик ҳисоботида.

Россия ҳам, Украина ҳам сўнгги пайтларда Бахмутда муваффақият қозонганини даъво қилмоқда.

Росcия минглаб қурбонлар бўлгани тахмин қилинаётган бир ойлик жанглардан сўнг шаҳарни ўз назорати остига олганини даъво қилмоқда, бироқ украиналик ҳарбийлар шаҳарни ўраб олишни мақсад қилиб, шимолий ва жанубий қанотлари бўйлаб олдинга силжишаётганини айтади.

Украина президенти Владимир Зеленский 23 май куни Донецкдаги фронт чизиғидаги қўшинларга ташриф буюрди. Зеленский Ууҳледар шаҳри яқинидаги майдонда жангчиларга медаллар топшираётган суратларини жойлаштирди.

Айни пайтда, Украина ичидан келаётган қуролли жангчилар уруш бошланганидан бери энг йирик трансчегаравий босқинлардан бирини бошлаганидан бир кун ўтиб, Россиянинг Белгород вилояти атрофида жанглар тўхтаган кўринади.

Украина ҳукумати воқеаларда ўз ролини рад этди.

18:51 24.5.2023

АҚШ: “Биз Россиянинг ичида зарбаларни рағбатлантирмаймиз"

Россия Украина билан чегарасида шикастланган зирхли машиналар, жумладан, камида иккита Humvee автомобили акс этган тасвирларни эълон қилиши ортидан, Қўшма Штатлар транс чегаравий рейдда Америкада ишлаб чиқарилган ҳарбий техника ишлатилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Россия 23 май, сешанба куни Белгород вилояти жануби-ғарбидаги икки кунлик ҳужумни қайтаргани, 70 дан ортиқ украиналик жангчиларни ўлдиргани, тўртта зирҳли машина ва бешта пикапни йўқ қилганини маълум қилди.

Бу босқин 15 ой олдин тўлиқ миқёсли босқин бошланганидан бери Украинадан Россия ҳудудига қилинган энг йирик ҳужум бўлди.

Украина томони рейдлар роcсиялик фуқаролардан ташкил топган Кремлга қарши курашаётган икки қуролли гуруҳ томонидан амалга оширилганини даъво қилинган. Унда қўли борлигини рад этган.

Россия босқинчиликда украиналик “миллатчилар”ни айблади.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Мэтью Миллер “биз Россиянинг ичида зарбаларни рағбатлантирмаймиз" деди.

Миллер АҚШ бу хабарларнинг тўғрилигига ишончи комил эмаслигини қўшимча қилди.

18:49 24.5.2023

Россиянинг Белгород вилоятида яна портлашлар газ қувурида ёнғин рўй берган

Маҳаллий ҳокимият вакилларининг айтишича, газ қувуридаги ёнғин тунги дрон ҳужуми оқибатида рўй берган.

Вилоят раҳбарининг сўзларига кўра, ҳаво ҳужумига мудофаа тизимларининг аксарияти дош берган, аммо ҳужум натижасида Белгород шаҳри, Борисов тумани, Белгород туманида: автомобиллар, уйлар, маъмурий бинолар вайрон бўлган.

“Ҳозир барча хизматлар жойида, ёнғин оқибатларини бартараф этмоқда”, — деди Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков.

Сешанба куни Россия Мудофаа вазирлиги украинапараст жангарилар Белгород вилоятидан ҳайдаб чиқарилгани ва ўнлаб "диверсантлар" ўлдирилганини билдирганди.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ҳужумчиларни “Украина жангарилари” деб атади.

Украина ҳужумларга алоқадорлигини рад этиб, рейдлар “Россиядаги ички бўлиниш белгиси” эканини айтиб чиқди.

18:53 23.5.2023

Жозеп Боррел: Ҳарбий ёрдамни давом эттириш ва кўпайтириш керак

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеп Боррел Украина жанг майдонларидаги муваффақият фақатгина украинларнинг “жасорати”га эмас, балки ҳамкор давлатларнинг қанчалик тез қурол етказиб беришига ҳам боғлиқ эканини айтди:

"Украина мудофаасининг муваффақияти ва кўлами нафақат украин аскарлари ва халқининг жасоратига боғлиқ, балки ҳарбий ёрдамни қанчалик тез етказиб беришга ҳам боғлиқ. Ҳарбий ёрдамни давом эттириш ва кўпайтириш керак. Кўпроқ ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари жанг майдонида вазиятни ўзгартира олади. Бу жуда муҳим".

Боррел Украинанинг адолатли тинчликка эришиш ташаббусини қўллаб-қувватлашини айтар экан, "жабрланувчи ва тажовузкорни бир хил даражага қўйишдан" тийилишга чақирди:

“Бу бизни адолатли ва Украина халқининг ҳуқуқларини таъминлай оладиган тинчликка олиб келмайди”.

Боррел Европа Иттифоқига аъзолик бўйича музокараларни бошлашга умид қилаётган давлатларни, хусусан Сербияни Россия билан алоқаларни сақлаб қолиш “Европа Иттифоқига кириш жараёнига мос келмаслиги” ҳақида огоҳлантирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG