Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2025, Тошкент вақти: 18:19

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

17:29 25.5.2023
Архив сурати.
Архив сурати.

Бахмут йўналишида жанг қилган 106 аскар Россия асирлигидан қайтди

106 нафар аскар Украинага Россия асирлигидан қайтди. Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак маълум қилди.

Унга кўра, Украинага қайтганлар орасида Бахмут ҳудудида жанг қилган 8 офицер, 98 нафар аскар ва сержант бор. Қайтганлар орасида кўпчилик бедарак йўқолган деб ҳисобланган.

"Бизнинг ҳақиқий уйимиз - одамлар биз ҳақимизда ўйлайдиган жой. Биз биргаликда қураётган Украина - бу инсон, ватандош энг олий қадрият деб ҳисобланадиган жой. Одамлар ҳақида қайғурадиган мамлакат. Бизнинг жамиятимиз айнан шундай фикр юритади. Барча асирлар уйда бўлади, биз бунинг устида ишлаяпмиз ", деб ёзди Андрей Ермак.

Россия томони ҳарбий асирлар алмашинуви ҳақида ҳозирча хабар бермаган.

17:25 25.5.2023

Нидерландия украиналик учувчилар билан Ф-16 машғулотларини имкон қадар тезроқ бошлашга тайёр

Бу ҳақда Нидерландия мудофаа вазири Кайса Оллонгрен маълум қилди.

Машғулотлар Бельгия, Дания ва Буюк Британия билан мувофиқлаштирилган ҳолда ўтади, бошқа давлатлар ҳам қўшилиши мумкин, дея қўшимча қилди Оллонгрен.

НАТО раҳбари Енс Столтенберг украиналик учувчиларни Ф-16 қирувчи самолётларига ўргатиш НАТОни Россия ва Украина ўртасидаги можарода иштирок этишини англатмаслигини айтди.

Норвегия ҳам украиналик учувчиларни тайёрлаш дастурини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Бир кун аввал юқори мартабали рус мулозимлари Ф-16 самолётларини Украинага бериш НАТОнинг можародаги роли масаласини кўтаришини таъкидлади.

Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков Украинага етказиладиган ҳар қандай Ф-16 қирувчи самолётлари Москва учун "қонуний нишон" бўлади, дея иддао қилди.

17:23 25.5.2023

Швейцария танкларини Германия орқали Украинага беради

Швейцария ҳукумати 25 та Leopard 2 жанговар танкини кейинроқ Германияга сотиш учун фойдаланувдан чиқариш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Бу Ғарб мамлакатларига Украинага кўпроқ ҳарбий ёрдам жўнатиш имконини бериши мумкин, дея хабар қилмоқда Reuters.

Ҳукумат баёнотига кўра, бу Швейцариянинг ўз ҳарбий эҳтиёжлари таъминотига таъсир қилмайди. Энди ушбу масала мамлакат парламентида кўриб чиқилиб, якуний қарор қабул қилинади.

Бугунги кунда Швейцария армияси 134 та Leopard 2 танкидан фойдаланмоқда, яна 96 та танк захирада сақланади.

Reuters маълумотига кўра, февралда Германия Швейцариядан ўз танкларининг бир қисмини қурол-аслаҳа ишлаб чиқарувчи Rheinmetall ширкатига сотишни илтимос қилган – ширкат эса ўз навбатида уларни Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо мамлакатларнинг қурол-аслаҳа таъминотидаги камчиликларни тўлдиришга сарфлаши кўзда тутилган.

18:57 24.5.2023

"Демилитаризация" Украина армиясини дунёдаги энг кучлилардан бирига айлантирди - Евгений Пригожин

Баъзи давлатларда террорчи дея тан олинган "Вагнер" ҳусусий ҳарбий бўлинма асосчиси бўлган Евгений Пригожин 77 дақиқалик интервюсида Россия томонидан бошланган “махсус операция” Москва кутган натижаларга олиб келмаганини айтди: "Украина бутун дунёга маълум бўлди, армияси эса сайёрадаги энг кучлиларидан бирига айланди", дея таъкидлайди Россиянинг ҳусусий ҳарбий ширкати бошлиғи..

Пригожин доимгидек Путин ҳақида гапирмайди, балки Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ва Россия элитасининг қолган қисмини танқид қилади.

- Махсус операция денацификация ва демилитаризация мақсадида амалга оширилди. Денацификация қиламиз деб, биз Украинани бутун дунёга машхур миллатга айлантирдик Украина ҳамма жойда мутлақо танилган мамлакатга айланди. Бу денацификация ҳақида. Эди. Энди демилитаризация ҳақида гапирсам.

- Агар махсус операция бошида уларда шартли 500 та танк бўлган бўлса - ҳозир уларда 5000 танк бор. Уларда 20 минг моҳир жангчи бўлган бўлса ҳозир 400 минг жангчиси бор.

- Менимча, бугунги кунда украиналиклар энг кучли армиялардан бири. Уларда ташкилотчилик даражаси юқори, тайёргарлик даражаси юқори, ақл-идрок даражаси юқори, уларда турли хил қуроллар бор, бундан ташқари, улар ҳар қандай тизимда, Совет, НАТО, нима бўлишидан қатъий назар, бир хил даражада муваффақиятли ишлайди, - дейди Пригожин.

Пригожин, шунингдек, Бахмут учун жангларда 20 мингга яқин одамини йўқотганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганларнинг 10 минг нафари Вагнер жангчилари, қолган 10 минг нафари эса колонияларда ёлланган маҳбуслардир.

Ҳарбий таҳлилчилар фикрича, Пригожин мустақил логистик салоҳиятга эга эмаслиги сабабли заиф исёнчи бўлиши мумкин.

Путиннинг эса унинг танқидларига қанча вақт чидаши номаълум. Приогожин Бахмутни июнгача рус армиясига топширишини айтган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG