Линклар

Шошилинч хабар
15 январ 2025, Тошкент вақти: 13:35

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

14:43 2.6.2023

Киевга ракета ҳужумлари, 15 та ракета ва 21 та дроннинг барчаси уриб туширилган

Россия Украина пойтахти Киевга кетма-кет олтинчи кундирки ракета ҳужуми уюштирмоқда.

Украина расмийлари 2 июнь куни мамлакатнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари пойтахт Киев осмонида 15 та ракета ва 21 та дроннинг барчасини уриб туширганини билдирди.

Украина Бош прокуратураси 2 июнь куни ҳужумларда 68 ёшли эркак ва 11 ёшли боланинг яраланганини маълум қилди.

Аввалроқ, Киев ҳокими Виталий Кличко Телеграмда ҳужумлар ҳақида ёзар экан аҳолидан қутқарув хизматларига ҳеч қандай қўнғироқ бўлмаганини айтганди.

“Огоҳлантиришдан сўнг ҳам пойтахтнинг Дарница туманидаги йўлда ёнаётган ракета парчалари топилди. Қутқарув ва ўт ўчириш хизмати воқеа жойига йўл олди”, — деб ёзди Кличко.

Россия қўшинлари май ойи бошидан бери Украина шаҳарларига, хусусан, Киевга қарши ҳужумларини кучайтирди.

Украина пойтахти май ойи бошидан бери Россия ҳаво ҳужумларининг 19 та тўлқинини бошдан кечирди.

Киев ҳарбий маъмурияти 1 июнь куни пойтахтга ракета парчалари қулаши оқибатида уч киши, жумладан 11 ёшли қиз ҳалок бўлганини маълум қилди. Яна 11 киши жароҳатланган.

Ҳалок бўлганларнинг икки нафари қулфланган бомбапанасига кира олмай қолган.

Кличко 2 июн куни шаҳарда барча бомбапаналарнинг ҳар доим очиқ бўлишини таъминлаш учун уларни мажбурий назорат қилиш зудлик билан амалга оширилишини айтди.

"Шаҳар ҳокимияти бомбапаналарнинг иши устидан назоратни кучайтирмоқда. Ҳа, саволлар бор. Ва биз бунинг устида ишлаймиз", деди у ва аҳоли объектларга кириш имкониятига ишонч ҳосил қилиш учун ихтиёрий равишда назорат қилишлари мумкинлигини қўшимча қилди.

Айни пайтда Россия вилоят ҳокимияти мамлакатнинг ғарбий Брянск вилоятидаги икки қишлоқ Украина кучлари томонидан ўққа тутилганини маълум қилди.

Вилоят губернатори Александр Богомазнинг Телеграмда маълум қилишича, ҳужумлардан ҳеч ким жабрланмаган.

Украина билан чегарадош жанубий Курск вилояти губернатори ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг “бир нечта” учувчисиз учоқларини уриб туширганини айтди. У қурбонлар бор ёки йўқлигини айтмади.

18:49 1.6.2023

Зеленский Молдовада: Биз НАТОга қўшилишга тайёрмиз!

Украина президенти Владимир Зеленский Молдовага сафари чоғида ўз мамлакати НАТОга аъзо бўлишга тайёрлигини яна бир бор таъкидлади.

У 1 июнь куни Украинанинг қўшниси мезбонлик қилаётган Европа сиёсий ҳамжамияти саммитида қатнашиш учун Кишиневга келди.

Зеленский Молдова президенти Майя Сандунинг ёнида туриб журналистларга гапирар экан “Киев Шимоий атлантика ҳарбий альянсига қўшилишга ҳар қачонгидан тайёр” деди..

Ослода НАТО ташқи ишлар вазирларининг икки кунлик учрашуви олдидан, Франция ташқи ишлар вазири Кэтрин Колонна ҳарбий альянс Украинага қандай хавфсизлик кафолатларини бериши ҳақида ўйлаб кўриши кераклигини айтди.

“Халқаро ҳуқуқнинг оддий тамойилини эсга олишим керак, яъни барча суверен давлатлар ўз иттифоқларини эркин танлаш ҳуқуқига эга”, — деди у.

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Баербок уруш давом этаётган бир давлат иттифоққа қўшила олмаслигидан огоҳлантирди.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянснинг барча иттифоқчилари Украинанинг ҳарбий блокга қўшилишига рози эканини айтди.

"Украинанинг блокга қачон аъзо бўлишини НАТО иттифоқчилари ва Украина ҳал қилади. НАТО кенгайишига Москванинг қаршилик қилишига ҳаққи йўқ ", - деди Столтенберг.

Столтенберг, шунингдек, Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш истагини муҳокама қилиш учун тез орада Туркияга боришини айтди, аммо Швеция аллақачон АҚШ бошчилигидаги ҳарбий иттифоқдан юқори даражада ҳимояланганлигини таъкидлади.

18:46 1.6.2023

"Вагнер" Бахмутни 5 июнгача тарк этишини айтмоқда

Европанинг кўп давлатларида жиноятчи гуруҳ дея тан олинган Россиянинг “Вагнер” ҳусусий ҳарбий бўлинмаси раҳбари Евгений Пригожин 5 июнгача Бахмутдан чиқиб кетишини билдирди.

Пайшанба куни ўзининг 62 ёшини ўқув-машғулот йиғинида нишонлаган Пригожин 5 июн куни Украина шарқидаги Бахмут шаҳрини Россия армиясига топшириб, шаҳарни тарк этишини айтади.

“Вагнер” ёлланма аскарлари вайрон бўлган шаҳарни май ойининг охирида бир неча ой давом этган шиддатли урушлардан сўнг эгаллаб олишганди.

Пригожиннинг айтишича, унинг одамлари Россия назорати остидаги Украинадаги лагерларда бир ой дам олади, шундан кейин ҳамма нарса ойдинлашади.

Путиннинг ошпази лақаби билан танилган Пригожин Роззиянинг юқори даражадаги ҳарбийларини, хусусан, Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовларни ўз фаолияти юзасидан мунтазам ҳақорат қилган.

Шойгу ҳам, Герасимов ҳам унинг омма олдидаги ҳақоратларига жавоб қайтармаган.

Ўтган ҳафта Пригожин ўз лақаби “Путин ошпази” эмас, “Путиннинг қассоби” бўлиши кераклигини киноя қилган.

У прокурорлардан Россия мудофаа вазирлигининг юқори мартабали амалдорлари Украинадаги урушдан олдин ёки уруш пайтида “жиноят” содир этганлигини текширишни сўраган.

13:21 1.6.2023

Киевда Россия ракета ҳужумидан 11 қиз, унинг онаси ва яна бир аёл ҳалок бўлди

11 ёшли қиз, унинг онаси ва яна бир аёл пайшанба куни эрта тонгда Россиянинг Киевга берган ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлди, дея хабар берди Украина расмийлари.

Уларга кўра, Украина ҳаво кучлари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Россиянинг Брянск вилоятидан учирилган 10та баллистик ва “Искандар” қанотли ракеталарининг барчасини уриб туширган.

Аммо ракета қолдиқлари тушиши кўпинча бундай ҳужумлар пайтида ҳалокатли бўлади. Полиция тиббий поликлиника, болалар боғчаси, турар-жой бинолари ва автомобилларга зарар етганини, Киев ҳарбий маъмурияти эса 3 киши ҳалок бўлгани ва 10 киши жабрланганини маълум қилган.

Расмийларга кўра, Украина ҳаво кучлари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Россиянинг Брянск вилоятидан учирилган 10та баллистик ва “Искандар” қанотли ракеталарининг барчасини уриб туширган.

Полиция ҳужум оқибатида тиббий поликлиника, болалар боғчаси, турар-жой бинолари ва автомобилларга зарар етганини билдирди.

Киев ҳарбий маъмурияти ракета ҳужумида 3 киши ҳалок бўлгани ва 10 киши жабрланганини маълум қилди.

“Бугун халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Кечаси Россия Киевда яна бир болани ўлдирди”, — деди президент Владимир Зеленский девонхонаси раҳбари Андрей Ермак.

Россия тинч аҳолини нишонга олгани ёки ҳарбий жиноятлар содир этганини рад этади, бироқ унинг кучлари феврал ойида кенг миқёсли босқиндан бери Украина шаҳарларида вайронагарчиликлар келтириб чиқарди ва аҳоли турар жойларига қайта-қайта зарбалар берди.

Киев қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётган бир пайтда Россия Украина пойтахтига ракета ва дрон ҳужумларини кучайтирди.

Россия сўнгги ҳафталарда Киев қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётган бир пайтда Украина чегара ҳудудларини ўққа тутганини айтди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG