Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:25

АҚШ COVID-19 вирусига қарши курашда сунъий ақлдан фойдаланмоқда


Оқ Уйнинг Илм-фан ва технология бошқармаси коронавирус тез тарқалишига қарши кураш учун сунъий ақл кучидан фойдаланиш мақсадида консорциум ташкил этган эди.

Орадан бир ҳафта ўтиб, суперкомпьютерлар ва булут глобал тармоғи билан қуролланган яна 2 та компания – Амазон ва Майкрософт консорциумга кирган бошқа ахборот технологиялари (АТ) компаниялари сафига қўшилди.

COVID-19 га қарши курашда юксак самарадорликка эга консорциумга Сиэтлдаги булутли ҳисоблаш марказлари, Amazon Web Services, Microsoft, шунингдек, IBM ва Google Cloud киради.

Бундан ташқари, консорциумнинг илмий, федерал агентликлар ва Энергетика вазирлигининг 5 та лабораториясидан иборат ҳамкорлари ҳам бор.

Тадқиқотлар жараёнида Oak Ridge Summit деб аталувчи суперкомпьютердан ҳам фойдаланилади.

Мутахассислар фикрича, Американинг суперкомпьютерлари беморларни даволаш ва вакциналар ишлаб чиқиш учун илмий тадқиқотларни тезлаштириш мақсадида ишлатилади.

Консорциум қўллаб-қувватлаётган тадқиқот лойиҳалари SARS-CoV-2 коронавирусининг молекуляр таркибини, вирусга оид биоинформатикадан тортиб, COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни аниқлаш ва унинг тарқалишни тўхтатиш стратегияларини ишлаб чиқишгача бўлган йўналишларни қамраб олади.

Албатта, бундай мураккаб ишларни бажариш учун иш самарадорлиги ўта юқори бўлган ҳисоблаш ресурслари керак бўлади.

Microsoft компанияси “Сунъий ақл саломатлик хизматида” дастури учун грантлар ажратади ва унинг мутахассислари COVID-19 га қарши кураш тадқиқот лойиҳаларида иштирок этади.

Amazon Web Services эса коронавирусни даволаш билан боғлиқ ташхис қўйиш, даволаш ва вакцина ишлаб чиқиш тадқиқотларига техник кўмак кўрсатади ва рағбатлантириш кредитлари беради.

Google, IBM компаниялари ҳам иш самарадорлиги ўта юқори ҳисоблаш ресурсларини тадқиқотчилар ихтиёрига беради. Улар ушбу тақдим этилаётган ресурслардан фойдаланиш учун консорциум вебсайти орқали оддий лойиҳа таклифини тақдим этса бўлди. Комиссия уларнинг мақсадга нечоғлик мувофиқлигини, қанча ресурс ва вақт талаб этишини кўриб чиқади ва маъқул топса, тадқиқотга рухсат беради.

Олимлар тадқиқоти давомида қилаётган иши ҳақида блог юритиши керак бўлади ва тадқиқоти натижаси эълон қилинади.

Microsoft компанияси ҳам “COVID-19 га оид очиқ маълумотлар жамланмаси”ни (CORD-19) ташкил қилган ҳамкор компаниялар қаторига киради. CORD-19 коронавирус билан боғлиқ тадқиқотлардан тез, ишончли ва кенг миқёсда фойдаланиш учун сунъий ақл ёрдамида ишлайдиган ушбу маълумотлар базасини тақдим этади.

XS
SM
MD
LG