Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:08

Имон Каримова онасининг қамоқ муддати "бешинчи марта узайтирилганини" иддао қилди


Имон Каримованинг 3 декабрь кунги пости.
Имон Каримованинг 3 декабрь кунги пости.

Ўзбекистон Биринчи президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага берилган қамоқ муддати яна бир марта узайтирилган.

Бу ҳақда унинг Лондонда яшаëтган қизи Имон Каримова ўз Instagram саҳифасида ëзди.

Айни пайтда Имон Каримова қамоқ муддатининг қачон¸ ким томонидан¸ қанчага узайтирилгани ҳақида маълумот бермади.

Гражданлар ва журналистлардан тушаëтган саволлар оқимининг кучайиши муносабати билан командамиз Гулнора Каримовага қарши сиëсий мотивларга асосланган ишга оид тўлиқ маълумотларни эълон қилишни бошлайди”¸ деб тақдим этди 3 декабрь кунги сўнгги постини Имон Каримова.

Унинг иддаосича¸ Ўзбекистон ҳукумати Гулнора Каримовани “айбловлар остида чўктириш” учун ноқонуний методларни ишга солмоқда ва эълон қилинадиган тафсилот ва фактлар ана шу усулларни фош қилишга қаратилади.

Имон Каримовага кўра¸ бораëтган терговнинг бош мақсади Ўзбекистондаги барча иқтисодий ва ижтимоий муаммолар учун Гулнора Каримовани айблашдир.

"Бу Ўзбекистон ҳукуматининг Каримова қамоқ жазосини бешинчи марта узайтиришидирдеган Имон "жорий ҳукуматдагилар онасининг ўзларига оид ҳақиқатни ошкор қилишидан қўрқиб¸ уни мутлақ изоляцияда сақлаëтганини" яна бир бор таъкидлайди.

Яқинда ишга (Гулнора Каримова иши назарда тутилмоқда – таҳр.) “махфий” деган мақом берилди ва бундай қарорга асос бўлган сабабларга мутлақ изоҳ берилмади. Бунинг¸ ҳатто адвокатларнинг ишга оид материаллар билан таниша олмаслиги сабаб илгари сурилиши мумкин ҳар қандай эҳтимолий ҳимояга халал беришини ҳамма тушуниб турипти. Лекин конституцияга мутлақ зид бундай ҳолат биринчи марта бўлаëтгани йўқ. Шу тарзда адвокатлар¸ ҳатто энг яқин қариндошлари ҳам Гулнора Каримованинг иши ва саломатлигига оид маълумотдан мосуво қолди. Сўнгги хабарларга қараганда¸ унинг аҳволи ўта оғир”¸ деб ëзди Имон Каримова.

Гулнора Каримованинг қизи¸ онасининг саломатлиги ëмонлашуви “ҳукуматга қўл келиши”ни таъкидлай туриб¸ бу мавзунинг яқин кунларда кенг ëритилишини ҳам ваъда қилади.

Тўрт кун аввал Имон Каримова Instagram тармоғидаги iman.k17 саҳифасини бундан сўнг “юристлар¸ акаси (Лондонда яшаëтган Ислом Каримов) ва команда” юрғизишини маълум қилган эди.

Гулнора Каримованинг швейцариялик хусусий адвокати Gregoire Mangeat эса¸ 25 ноябрь кунги твитида ўзининг Гулнора Каримова билан кўришишига бундан сўнг рухсат берилмаслиги¸ Ўзбекистонга юборилган сўнгги сўровларнинг барчаси рад этилганини хабар қилган эди.

16 сентябрь куни Каримова ўз Twitter саҳифасида мижози устидан яна бир махфий маҳкама бошланганини хабар қилган бўлса¸ айни ўша куни Имон Каримова Шавкат Мирзиëев ҳокимиятини яқин кунларда мамлакатдаги коррупцияга оид фактларнинг жаҳон ва Ўзбекистон жамоатчилигига ошкор қилинишидан огоҳлантирган эди.

​“Келаëтган бир неча кун ичида ҳар бир халқаро суд ва коррупцияни тадқиқ этиш билан шуғулланувчи машҳур халқаро компанияларга юбориладиган ҳужжатлар жорий ҳокимиятнинг онам ва бизнинг қўлимиздаги фактлардан нега қўрқишини қисман (ҳозирча бошланиши) кўрсатади. Гарчи ўртамиëна блогерлардан бир нечтасини олиб келиш орқали¸ бунга уриниб кўришлари мумкин бўлса-даХалқ эътиборини бу маълумотлар чиқишидан чалғитиб бўлмайди ”¸ деб ëзди Имон Каримова ўз саҳифасида.

Жорий ҳукуматдагиларнинг коррупцияга алоқадорлигини кўрсатиши иддао қилинган фактларнинг кимларга оид экани¸ уларнинг таҳдид қилингани каби¸ халқаро суд ва нуфузли ташкилотларга юборилган-юборилмагани ҳақида ҳозирча Имон Каримова хабар берганича йўқ.

Жорий йил августида Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримовага нисбатан давлат мулкини талон-торож қилиш, Ўзбекистон манфаатларига зид битимлар тузиш ҳамда ўзгаларнинг жуда кўп миқдордаги мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритиш ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилгани ҳақида расмий баëнот берган эди.

2014 йилдан бери қамоқ жазосини ўтаëтган Гулнора Каримованинг ҳозирга қадар қанча муҳлатга озодликдан маҳрум қилингани¸ адвокат Gregoire Mangeat таъкидича¸ ҳатто унга ҳам маълум эмас.

Каримова “команда”си узайиб бораëтган терговнинг қачон тугашию¸ Каримовага берилган жазо муддатининг аниқ қачон тугашини аниқ белгиламаслик амалиëтини унга нисбатан атайин олиб борилаëтган “психологик ҳужум” сифатида баҳолаган.

XS
SM
MD
LG