Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:48

Имон Каримова онаси устидан навбатдаги суд бошланаётганини маълум қилди


Имон Каримова саҳифаси
Имон Каримова саҳифаси

Имон Каримова Instagram мессенжеридаги Iman.k17 саҳифасида 1 августда эълон қилган маълумотга кўра, Зангиота аёллар қамоқхонасида қамоқ жазосини ўтаётган Гулнора Каримова устидан 2 августда “яна бир нолегал суд режалаштирилмоқда”.

Имон Каримова бу хабарни “ҳукумат ва прокуратурадаги ўз манбалари”га таяниб хабар берган.

Бироқ, Имон Каримова онасига нисбатан қандай айблов илгари сурилаётгани ҳақида ҳеч нарса демаган.

Бу суд, Имон Каримованинг таъкидлашича, онасига нисбатан “халқаро меъёрлар ва қонунларга хилоф равишда уни жисмонан йўқ қилиш учун босим қўллашда давом этишларини яна бир бир исботлайди”.

Тўсатдан ясалган сохта айбловлар онамга қанча кўп қўшилса, ҳукумат ва бошқа тизимларнинг унинг қонунан озод этилиши ва у гувоҳ бўлган нарсалардан қўрқуви яққоллашиб бораверади,” деб ёзади Имон Каримова.

Имон Каримова, шунингдек, швейцариялик адвокат онаси билан бир неча бор учрашишга муваффақиятсиз уриниб кўрганини эслатган.

Июль ойи бошида Имон Каримова онасининг қамоқхонадаги аҳволининг кун сайин оғирлашаëтганини иддао қилганди.

Шундан сўнг Адлия вазирлиги Гулнора Каримова сақланаётган Зангиотадаги 21 -аёллар қамоқхонасида текширув ўтказилгани, аммо Каримованинг саломатлигига оид иддаолар тасдиқланмаганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG