Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:27

Иш ҳақини мажбурий хайрияга ўтказмаган ўқитувчиларга ойлик берилмаëтир


Вазирлар Маҳкамаси фармойишига кўра¸ республикадаги барча ташкилот ишчи-ходимлари Оролбўйидаги экологик вазиятни яхшилаш учун бир кунлик иш ҳақини "ўз ташаббуси билан" хайрия фондига ўтказиши керак.
Вазирлар Маҳкамаси фармойишига кўра¸ республикадаги барча ташкилот ишчи-ходимлари Оролбўйидаги экологик вазиятни яхшилаш учун бир кунлик иш ҳақини "ўз ташаббуси билан" хайрия фондига ўтказиши керак.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:24 0:00
Бевосита линк


Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатдаги барча ташкилот ва идоралар ишчи-хизматчиларининг 26 январь кунги бир кунлик иш ҳақини Оролбўйидаги экологик ҳолатни яхшилаш учун хайрия қилдириш ҳақидаги фармойиши ижросига нисбатан эътирозлар айрим жойларда очиқ тус олмоқда.

Озодликка мурожаат қилган жалақудуқлик мактаб ўқитувчисига кўра¸ ўзи ва айрим ҳамкасбларининг “ўз ташаббусига кўра ихтиëрий тарзда” бир кунлик иш ҳақини ўтказиш талабига бўйсунмагани ортидан¸ улар ишлаëтган мактаб ўқитувчиларининг ойлигини бериш тўхтатилган.

Озодлик боғланган Халқ таълими вазирлиги расмийси ўқитувчини Вазирлар Маҳкамаси қарорида ихтиëрий деб айтилган бундай хайрияга пул беришга мажбурлашнинг ҳам бу фармойиш¸ ҳам қонунчиликка зид эканини билдирди.

Ҳокимлик ўқитувчи ойлигига эга чиқди

6 февраль куни Озодликка боғланган Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги 31-мактабнинг ўзбек тили ва адабиëти ўқитувчиси Дилбар Қобулова¸ Вазирлар Маҳкамасининг 22 январь кунги 41-сонли фармойиши ижроси ўқитувчилардан ноқонуний пул ундириш воситасига айланганини билдирди.

- Вазирлар Маҳкамаси фармонида¸ бизнинг вазирлик берган изоҳга кўра¸ ўз ташаббусига кўра хайрия қилишлари мумкин¸ дейилган. Бир кунлик иш ҳақи ундирилсин¸ дейилмаган. Мен бу ташаббус меники эмас¸ бир кунлик иш ҳақимни беришни истамайман¸ дедим. Аввалига директор ҳам¸ бухгалтер ҳам мажбурлаш йўқ¸ деб индашмади. Аммо мактабимиз директорига Жалақудуқ ҳокими қаттиқ босим қилиб¸ ҳаммадан “розиман” деб ëздириб оласан ва 5 миллион сўм ўтказишасин¸ деб буюрган. Шундан кейин босим кучайди¸ деди Озодлик билан суҳбатда Қобулова.

Мактаб ўқитувчиси таъкидича¸ ўзи ва яна айрим ҳамкасбларининг “бир кунлик иш ҳақимни олиб қолишингизга розиман”¸ деган хатга қўл қўймагани ортидан¸ 31-мактаб ўқитувчиларига январь ойлиги берилмаган.

- То ҳамма ўқитувчи розиман деб ëзиб бермагунча¸ ойлик йўқ эмиш¸ дейди Дилбар Қобулова.

Андижон вилояти ҳокимининг "хайрия пуллари"ни ундиришга оид фармойиши нусхаси.
Андижон вилояти ҳокимининг "хайрия пуллари"ни ундиришга оид фармойиши нусхаси.

Андижон вилояти ҳокимининг Озодликка нусхаси юборилган 26 январь кунги фармойишида¸ "вилоятдаги ташкилот¸ корхона¸бошқарма¸ идора ва муассасалар ходимларининг ўз ташаббусига кўра бир кунлик иш ҳақи миқдорида хайрия ëрдамларини "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлимининг" "Ҳамкорбанк"даги ҳисоб рақами ўтказиш "белгилаб қўйилган".

Бу жараëнда ҳокимият ўтказаëтган босим ҳақидаги шикоятга муносабат олиш мақсадида Озодлик мухбири Жалақудуқ туман ҳокими қабулхонаси билан боғланди.

Ўзини ҳоким ëрдамчиси деб таништирган расмий¸ ҳоким мажлисда экани боис у билан боғланиш имкони йўқлигини билдирди¸ ўқитувчиларга “розиман” деган хатга қўл қўймагунча¸ ойлик берилмаслиги ҳақидаги буйруқни эса¸ “бўлмаган гап” деб¸ гўшакни илиб қўйди.

Халқ таълими вазирлигининг 6 февраль куни Озодлик гаплашган мутасаддиси Вазирлар Маҳкамаси фармойишида бир кунлик иш ҳақини хайрия қилишнинг ихтиëрий равишда бўлиши ëзилганини таъкидлаб¸ ўқитувчиларни ўз иш ҳақидан мажбуран воз кечтиришнинг меҳнат қонунчилигига зид эканини билдирди.

Лекин ҳозирча вазирликка бирор ўқитувчи ëки директордан ҳокимият тизимларининг фалон пул ўтказмагунча¸ ойлик берилмайди¸ деб босим қилаëтгани ҳақида шикоят тушмаган. Шундай шикоят бўлса¸ биз уларни ўрганиб¸ ҳар бир ҳолат бўйича тушунтириш берамиз”¸ деди вазирлик расмийси.

Мажбурий хайрия

1 февраль куни Озодликка мурожаат қилган бир гуруҳ самарқандлик ўқитувчилар¸ вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғининг имзосиз буйруғи асосида бир кунлик иш ҳақидан воз кечиш ҳақида ўзларидан мажбуран тилхат ëздириб олинаëтганини билдирган эди.

Самарқанддаги бу жараëнга ҳам айнан Вазирлар Маҳкамасининг 22 январь кунги 41-сонли фармойиши асос қилиб келтирилган эди.

Бу шикоят юзасидан Озодликка изоҳ берган Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати¸ “мазкур хайрия ҳашарининг нафақат ўқитувчилар¸ балки республикадаги барча соҳа вакилларига тегишли”эканини таъкидлаган эди.

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22 январдаги 41-ф-сонли фармойишига кўра, 2019 йил 26 январь куни умумхалқ экология хайрия ҳашари муносабати билан ташкилотларда ишлайдиган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари уларнинг ўз ташаббусига кўра хайрия қилишлари мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Қолаверса, мазкур ҳужжатда хайрия ҳашаридан тушган маблағлар Орол денгизининг суви қуриган майдонларида ҳимоя ўрмонларини барпо этиш, минтақада экологик ҳолатни барпо этиш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби тадбирларга сарфланиши кўзда тутилган”¸ дейилади Халқ таълими вазирлигининг 1 февраль куни Озодликка юборган расмий жавобида.

“Биздан олиб қолинган “хайрия пуллари”га бу пайтгача Орол тўлган бўларди”...

Озодлик билан суҳбатда жалақудуқлик Дилбар Қобулова¸ йиллар давомида ўқитувчилар ойлигидан ҳар хил ҳашар ва хайрия баҳонасида ҳеч бир изн ва изоҳсиз олиб қолинган пулларнинг қаерга кетгани ҳақида жамоатчиликка бирор жўяли изоҳ берилмаганини айтади.

Агар биз берган пулга Орол тўлса эди¸ бутун ойлигимни беришга ҳам тайëрман. Лекин йиллар давомида бирда 20 минг¸ яна бирда 30 мингдан олиб келишди. Бу пулларнинг қаерга кетгани ҳақида бизга биров жўяли ҳисоб берган эмас. Кимларнинг чўнтагига кетмади¸ бу пуллар деб ким айта олади? Шунинг учун мен меҳнат қилиб топган иш ҳақимга бошқалар хўжайинчилик қилишга рози бўлмайман. Январда ойлигимиз ошди¸ деб хурсанд бўлиб турсак¸ энди 100 мингни хайрия қил¸ дейди. Ўқитувчига бу жуда билинади¸ дейди Дилбар Қобулова.

Узоқ йиллик халқаро босимлар натижасида жорий Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги мажбурий меҳнат кўламини камайтириш¸ хусусан¸ таълим тизими хизматчиларининг ўз касбий фаолиятига алоқаси бўлмаган ишларга жалб этиш¸ улар ойлигидан мажбуран турли йиғимлар олиш амалиëтига чек қўйиш жараëнини бошлаган.

Хусусан¸ 4 февраль куни АҚШга келган Ўзбекистон расмий делегация АҚШ ҳукумати ва халқаро бизнес тизимларини мамлакатда мажбурий меҳнатга барҳам берилганини ишонтиришга уринмоқда.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG