Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:13

21 йил қамоқда ўтирган собиқ сиёсий маҳкум Мурод Жўраев вафот этди


Мурод Жўраев (чапда) 2015 йил 12 ноябрида қамоқдан озод этилган эди
Мурод Жўраев (чапда) 2015 йил 12 ноябрида қамоқдан озод этилган эди

"Эрк" демократик партияси аъзоси, собиқ иттифоқ пайтида Муборак шаҳар ҳокими, ЎзССР Олий кенгаши депутати бўлган собиқ сиёсий маҳбус Мурод Жўраев 65 ёшда вафот этди. Тошкентлик мустақил журналист Абдураҳмон Ташановнинг хабар қилишича, Мурод Жўраев 4 декабрь куни тушлик қилиб ўтирган пайтида, бирданига жон берган.

Сўнгги ойларда Мурод Жўраев оғир хасталиги боис даволаниш учун Германия сафарига ҳозирланаётган эди. У даволаниш учун хорижга чиқиш изнини қарийб 2 йил кутган ва шу йилнинг 7 октябрида чиқиш визасини олган эди.

21 йил қамоқда ўтирган собиқ сиёсий маҳкум Мурод Жўраев вафот этди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:29 0:00
Бевосита линк

Умрининг 20 йилдан кўпроғини қамоқда ўтказган Жўраевнинг соғлиғига панжара ортида жиддий путур етганди. Яқинлари унинг зудликда муолажа олиши зарурлигини айтиб келаётган эдилар.

Мустақил Ўзбекистон тарихида энг узоқ вақт - 21 йил қамоқда ўтирган собиқ сиёсий маҳбус Мурод Жўраев 2015 йилнинг 12 ноябрида озод этилган эди.

OZOD-VIDEO: Сиëсий маҳкум Мурод Жўраев озодликка чиқди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:38 0:00

Мурод Жўраевнинг қамоқдан чиқарилишидан 11 кун аввал АҚШ давлат котиби Жон Керри Марказий Осиё сафари доирасида Самарқандда президент Ислом Каримов билан учрашган эди.

Халқаро ташкилотлар Жон Керрини Тошкентда инсон ҳуқуқлари масаласини кўтаришга чақирган эди.

Мухолифатдаги “Эрк” партияси аъзоси бўлган Жўраев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 1995 йилдаги ҳукми билан конституциявий тузумга тажовуз, давлат тўнтаришига уриниш моддалари асосида 12 йилга озодликдан маҳрум этилган, аммо қамоқхонада бир неча бор жазо муддати узайтирилган.

1980 йилларнинг иккинчи ярмида Мурод Жўраев Қашқадарё вилоятидаги Муборак шаҳар ижроия қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.

Ўша йилларда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Қашқадарё вилоятини бошқарган.

1990-йиллар бошида эса Мурод Жўраев Ўзбекистон парламенти депутати бўлган.

XS
SM
MD
LG