Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:25

Ёнган 52 ўзбек иши бўйича қайта бошланган судда ўлганларнинг яқинлари қатнашмоқда (ФОТО)


52 киши ёниб кетган автобуснинг ҳайдовчилари: (чапдан ўнгга) Барат Танатов, Нуржан Киргизбаев, Максат Пернебеков ва адвокат Хайрулло Алимагамбетов, Ақтўбе, 3 сентябрь, 2018 года.
52 киши ёниб кетган автобуснинг ҳайдовчилари: (чапдан ўнгга) Барат Танатов, Нуржан Киргизбаев, Максат Пернебеков ва адвокат Хайрулло Алимагамбетов, Ақтўбе, 3 сентябрь, 2018 года.

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 52 ўзбекистонлик ёниб кетган автобус ҳайдовчилари устидан маҳкама қайта бошланди. Жорий йил январида содир бўлган бу фожеа бўйича бошланган судда 3 ҳайдовчи ва уларни ишга ёллаган ширкатнинг 2 вакили судланмоқда. Маҳкамада ёниб кетган ўзбекистонликларнинг 11 қариндоши қатнашмоқда.

Судланувчилар курсисида ўтирган автобус ҳайдовчилари: Барат Танатов, Нуржан Киргизбаев ва Максат Пернебековлар 2018 йилнинг 26 январидан бери ҳибсда сақланмоқда.

Улар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаганликда, транспорт воситасидан фойдаланиш тартибини бузганликда, икки ва ундан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлганликда айбланмоқда.

Шунингдек, уларни ишга ёллаган “Азия транзит сервис” корхонаси таъсисчиси ва механиги ҳам судга тортилган. Исми хабарларда тилга олинмаётган ширкат раҳбари юридик шахс сифатида ўз хизмат ваколатини тўлиқ бажармаганлик ва носоз транспорт воситасини фойдаланишга топшириш, ҳужжатларни сохталаштиришда айбланмоқда. Ширкат механиги эса носоз автобусни қатновга чиқаришда айбланмоқда.

Бу икки киши Ақтўбени тарк этмаслик ҳақидаги тилхат асосида очиқда қолмоқда.

Маҳкамада ёниб кетган ўзбекистонликларнинг Фарғона вилояти, Тошлоқ туманилан борган 11 қариндоши қатнашмоқда.

Ақтўбеда ёнган 52 ўзбекистонликдан айримларининг Фарғонадан судга борган 11 қариндоши
Ақтўбеда ёнган 52 ўзбекистонликдан айримларининг Фарғонадан судга борган 11 қариндоши

3 сентябрь куни эрталаб бошланган маҳкаманинг биринчи масжлисида судя Серик Махамбетов суд мажлисининг қозоқ тилида ўтишини айтди. Қурбонларнинг Фарғона вилоят, Тошлоқ туманидан борган яқинлари таржимон сўради ва судя талабни қондирди.

Автобусда бир ўғли ва бир набираси ëниб кетган Юлдузхон Ғаниева
Автобусда бир ўғли ва бир набираси ëниб кетган Юлдузхон Ғаниева

Ҳодисада бир ўғли ва бир набираси - Адҳам ва Авазбек Маъруфжоновлар ëниб кетган Юлдузхон Ғаниева мажлисда Қозоғистондаги ўзбекистон элчиси ва консулидан судда қатнашиш, уларнинг ҳақларини ҳимоя қилишни сўради.

Айрим ота-оналарнинг маҳаллий журналистларга айтишича, уларга марҳум яқинларининг жасади қолдиқлари ва ДНК таҳлили натижалари кўрсатилмаган. Шу боис, уларнинг аксарияти фарзандлари ўлганига ҳануз ишонолмаётганини айтишмоқда.

Бундан ташқари, суд бошланиши билан, автобус ҳайдовчиси бўлган судланувчи Максат Пернебековнинг опаси - Нуршат Пернебекова ҳодисада омон қилган икки ўзбекистонлик гувоҳнинг мажлисда қатнашмаётганидан норозилигини билдирди, аммо унинг норозилиги инобатга олинган-олинмагани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Шу тариқа, 3 сентябрь кунги суд мажлиси судланувчиларга айбловни ўқиб эшиттириш билан якунланди. Маҳкаманинг 4 сентябрь куни давом этиши ва бу куни қурбонларнинг яқинлари тингланиши айтилди.

Суднинг биринчи мажлиси 24 июль куни ўтказилган эди. Уларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши эса 9 июлда судга оширилган.

Шу йилнинг 18 январь куни Самара-Чимкент автойўлининг Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидан ўтадиган қисмида автобусда кетаётган 52 нафар Ўзбекистон фуқароси тириклайин ёниб кетган.

Ёнаётган автобусдан фақат 5 киши – автобуснинг 3 ҳайдовчиси ва ўзбекистонлик 2 йўловчи қочиб чиқишга улгурган.

Ёнғин сабаби оловдан нотўғри фойдаланиш, деб белгиланган. Терговчилар тахминича, ҳайдовчилар автобус салонини иситиш учун кавшар лампадан чиққан.

Бу ҳақда ​ёнғинда омон қолган наманганлик Аҳрор Исаков ҳам "Даракчи" нашрига айтган эди. Аҳрор Исаковга кўра, автобус жуда совиб кетганидан йўловчилар салонни кавшар лампа билан иситган. Айни шу кавшар лампа ҳамда автобусдаги бир канистр бензин ёнғинни келтириб чиқарган.

Аҳрор Исаков ва омон қолган яна бир ўзбекистонлик 3 сентябрь куни ишини давом эттирган маҳкамада иштирок этмаётир ва бунинг сабаблари Озодликка ҳозирча номаълум қолмоқда.

Озодлик Ақтўбеда бошланган маҳкамани кузатмоқда, янгиликлар учун сайтимизда қолинг!

XS
SM
MD
LG