Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:12

Ақтўбе қурбонлари: "Муҳиддинжон ўлмаган, ўлди деб ёзманглар"


Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эълон қилган Ақтўбе қурбонларининг тахминий рўйхатига Тошкент шаҳри Сергели туманида яшовчи 20 яшар Муҳиддинжон Умаржонов ҳам киритилган.

Вазирликка кўра, 1998 йил, 14 майда туғилган Умаржонов Муҳиддинжон Нуриддин ўғли Тошкент шаҳри Сергели тумани Қурувчилар мавзеси, Хонобод маҳалласи, 20-уй, 13-хонадонда яшайди.

Озодлик мобил мухбири Муҳиддинжон Умаржонов яшайдиган маҳаллага бориб, унинг қўни-қўшнилари билан суҳбатлашди.

Айрим қўшнилар Муҳиддинжоннинг Ақтўбе қурбонларининг тахминий рўйхатига кирганидан бехабар эканликларини айтиб, "Чет элга кетган у йигит" дейишди.

Озодлик мобил мухбири Хонобод маҳалласи, 20-уй, 13-хонадонга борганида, эшикни очган аёл, ўзини "Муҳидддинжоннинг холаси" деб таништирди.

"Интернетда шундай рўйхат чиқибди, лекин биз жияним ўлганига ишонмаймиз. Ўлган, деб ёзманглар уни, нотўғри гап бу", дея Муҳиддинжоннинг холаси эшикни ёпиб қўйди.

Ўзбекистон Фавқуллода вазиятлар вазирлигининг 20 январь куни эълон қилган Ақтўбе қурбонларининг тахминий рўйхатида Умаржонов Мухиддинжон Нуриддин ўғли 52-ўринда берилган.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG