Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:06

Лотин алифбосига Каримов киритган ўзгартишлар яна асл ҳолига қайтарилмоқда


Алифбони ислоҳ қилиш юзасидан билдирилган таклифлар қабул қилинса, пешлавҳадаги сўзлар анча қисқаради.
Алифбони ислоҳ қилиш юзасидан билдирилган таклифлар қабул қилинса, пешлавҳадаги сўзлар анча қисқаради.

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги айрим ҳарфларни ўзгартириш таклифи юзасидан жамоатчилик орасида сўров бошланганини Озодлик “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш марказидан сўраб билди.

Алифбодаги бир неча ҳарфни ўзгартириш таклифи 22 октябрь куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бўлиб ўтган “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини кенг жорий этиш ва янада такомиллаштириш муаммолари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясида ўртага ташланди.

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директор ўринбосари, профессор Озод Отамирзаевнинг 25 октябрь куни Озодликка айтишича, “мактаблар ва олий ўқув юртларининг ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчилари ҳамда талабалар орасида алифбонинг тўртта ҳарфи ўзгартирилаётганига уларнинг муносабатини ўрганиш мақсадида сўров бошланган”.

“Ижтимоий фикр” маркази Амалий тадқиқотлар бўлими илмий ходими Зафар Набиевдан ўтказилаётган сўров тўғрисида батафсилроқ маълумот олдик.

Сўровга жалб этиладиган тақрибан 600 кишининг 150 нафари экспертлар, яъни тил мутахассислари ҳамда 450 нафар оддий аҳоли вакиллари, саводи лотин ёзувида чиққан, ёши 40 қача бўлганлар.

“Сўров, асосан, аҳолининг лотин ёзувини биладиган қатлами орасида ўтказилмоқда. Сўровга жалб этиладиган тақрибан 600 кишининг 150 нафари экспертлар, яъни тил мутахассислари ҳамда 450 нафар оддий аҳоли вакиллари, саводи лотин ёзувида чиққан, ёши 40 қача бўлганлар”.

Алифбода нима ўзгараяпти?

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ўқитувчиси, алифбо ислоҳоти билан шуғулланаётган ишчи гуруҳ масъул котиби, профессор Саодат Муҳамедова вақти зиқлигини айтиб, Озодлик саволларига жавоб беришни истамади. “Ижтимоий тармоқларда ҳамма гап борку?!” деди профессор.

Саодат Муҳамедова facebookдаги саҳифасида 22 октябрда ўтказилган конфренция ҳақида информация бераркан, бундай деган:

Joriy o‘zbek alifbosi va imlosiga kiritilishi zarur bo‘lgan o‘zgarishlar bo‘yicha takliflar konferensiya qatnashchilarining bahs- munozaralariga sabab bo‘ldi. Xususan, joriy alifboda sh, ch, o‘, g‘, ng tovushlarining ifodalanishi bilan bog‘liq holatlar qizg‘in muhokama qilindi.

О’ – Ŏŏ, Ғ – Ğğ, Ш – Şş бўлади, NG эса, алифбодан олиб ташланади.

Конференция иштирокчиси Шаҳноза Тўрахўжаева ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар қилишича, О’ – Ŏŏ, Ғ – Ğğ, Ш – Şş бўлади, NG эса, алифбодан олиб ташланади. Бундан ташқари "С" ҳарфи алифбога "Ж" бўлиб киряпти (жўжа – сŏса). Яна J ҳарфи ҳам қоляпти (jurnal, jyuri). Яъни энди иккита Ж бўлади!

Лекин, бу ўзгаришлар ҳали узил-кесил қабул қилинган қарор эмас. Сўнгги қарорни Олий Мажлис Сенати қабул қилажаги хабар қилинди.

Жожа Жола

Сўнгги қарор қандай бўлиши номаълум қолаётган шу кунда ўзгараётган ҳарфлар муҳокамаси ижтимоий тармоқларда қизимоқда.

Твиттердан фойдаланувчилардан бирининг “…ғирт туркча алифбони олишди. Жондаги Ж учун С, Журналдаги Ж учун J! Кока-колани болаларимиз Жожа Жола деб ўқишади”, деган киноясига бошқа бир фойдаланувчи “Andicon дейилса Испаниядаги бирорта провинцияга ўхшаб эшитиларкан”, деб жавоб берди.

Лотин алифбосига ўтишга асос бўлган қонун

1993 йил, 2 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонуни эълон қилинган. Янги ўзбек алифбоси 31 ҳарф ва бир тутуқ белгиси (апостроф)дан иборат деб белгиланган эди.

Биринчисини ўзгартирган иккинчи қонун

1995 йилнинг 6 майида Ўзбекистон президенти “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида"ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонунни имзолади ва шу ҳужжат билан эндиликда бекор қилиниши кутилаётган “қўшалоқ” ҳарфлар жорий қилинди. Масалан, биринчи қонун бўйича, кирилчадаги "Ш" ҳозир таклиф қилинаётганидай Ş билан (Туркия турклариникидай) берилган бўлса, иккинчи қонунга биноан Ş Sh га айлантирилган.

Қабул қилинганига икки йил ҳам тўлмаган қонунга бундай ўзгартиш киритилганини таҳлилчилар президент Каримовнинг сиёсий ҳадиклари билан билан боғлайди.

Масалан, Ўзбекистон парламентининг экс-депутати Жаҳонгир Муҳаммад Озодликка бундай деди:

Туркиядан талабалар чақиртириб олинди, турк бизнеслари йўли тўсилди ва жумладан, Туркия туркчасига яқин бўлган ўзбек алифбоси ҳам "жазоланди".

"1994-1995 йилларга келиб Ислом Каримов Туркияни энг катта таҳлика деб билди. Сиёсатнинг ҳамма "қилич"лари шу "таҳликани" камайтиришга қаратилди. Туркиядан талабалар чақиртириб олинди, турк бизнеслари йўли тўсилди ва жумладан, Туркия туркчасига яқин бўлган ўзбек алифбоси ҳам "жазоланди". Бу ерда Москванинг ҳар доимгидек "кўринмас қўли" ҳам бор эди. Хуллас, нима бўлганда ҳам, бу сиёсий қадам эди ва ўзбек тилига, ўзбек халқига қимматга тушадиган қадам эди. Шундай бўлди ҳам".

Иккинчи қонундан воз кечиб, биринчисига қайтмоқчилар?

Эндиликда эса, 1995 йил 6 майда имзоланган қонун асосидаги алифбодан воз кечиб, деярли дастлабки вариант - 1993 йил 2 сентябрда тасдиқланган алифбога қайтмоқчилар.

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини кенг оммалаштиришдаги ҳамда лотин ёзувидаги китобларни чоп этишдаги муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари каби долзарб масалалар мавжуд.

Бу қайтишни куни кеча ўтказилган конференцияни уюштирувчиларидан бири, профессор Саодат Муҳамедова “лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини кенг оммалаштиришдаги ҳамда лотин ёзувидаги китобларни чоп этишдаги муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари каби долзарб масалалар”ни ҳал қилиш зарурати билан изоҳламоқда.

Ўзбеклар 18 йил олдин лотинга ўтиб бўлиши керак эди. Ўтмади. Янги муддат белгиланди

Дастлабки қонун қабул қилинганидан қарийб 9 ой ўтгач, 1994 йилнинг 16 июнида “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга оширишни таъминлаш юзасидан Давлат дастури қабул қилинган.

Дастурда белгиланган тадбирларни бажариш учун ажратилган муддатларнинг энг кечи 2000 йил қилиб кўрсатилган. Яъни Ўзбекистон бундан 18 йил муқаддам тўла янги алифбога ўтиб бўлиши лозим эди. Бироқ ҳануз икки ёзувчли давлат бўлиб қолмоқда. Айрим экспертларнинг фикрига кўра, бугунги кунда республикада барча адабиётларнинг 70 фоизи кирилл ёзувида чоп этилмоқда.

Эндиликда Ўзбекистон ҳукумати лотин ёзувидаги алифбога 2021 йилга қадар ўтишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил, 15 майда тасдиқлаган “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини кенг жорий этиш ва янада такомиллаштириш бўйича Ҳаракатлар режаси”да айтилган.

Масаланинг яна бир қизиқ жиҳати

Гапни “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги айрим ҳарфларни ўзгартириш таклифи юзасидан жамоатчилик орасида сўров бошлагани тўғрисидаги хабардан бошлаган эдик.

Қизиғи шундаки, сўровни ўтказаётган марказ директор ўринбосари, профессор Озод Отамирзаев Озодлик саволларига жавоб бераркан, шахсан ўзи кирилл ёзуви асосидаги алифбо тарафдори эканлигини яширмади.

- Бугунги ёшлар кириллицани билмайди. Натижада улар тўплаганимиз катта илмий потенциалимиздан фойдалана олмай қолиб кетди.

- Бугунги ёшлар кириллицани билмайди. Натижада улар тўплаганимиз катта илмий потенциалимиздан фойдалана олмай қолиб кетди. Энди кириллицага қайтиш қийин, бунинг учун жуда катта пул керак бўлади,- деди профессор Отамирзаев.

XS
SM
MD
LG