Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:49

Мирзиёев экспорт меваларни уч соатда расмийлаштириш ҳақида қарор чиқарди


6 ноябрь куни Ўзбекистон президенти мева-сабзавот экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги навбатдаги қарорни имзолади.

Озодлик суҳбатлашган экспортчилардан баъзиларининг президент қароридан ҳозирча хабари йўқлиги, қарор билан танишганлар эса, ундан хурсанд эканлиги маълум бўлди.

Жиззахлик экспортчи билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:55 0:00
Бевосита линк

Қарорнинг муҳим нуқталари

“Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор билан хўжалик юритувчи субъектларга экспорт шартномаси тузмасдан инвойс асосида мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортини амалга ошириш ҳуқуқи бериладиган бўлди.

(Инвойс сотувчи томонидан харидорга бериладиган ҳужжат бўлиб, унда товарлар миқдори ва баҳоси, хусусиятлари (ранги, вазни кабилар) жўнатувчи ва қабул қилувчи тўғрисида информация каби маълумотлар бўлади - таҳр.)

Шартнома тузмасдан инфойс асосида мева-сабзавот экспорт қилувчи бир неча шартларга риоя қилиши керакки, уларни қарор матнидан ўқишингиз мумкин.

Қарорга илова қилинган шарҳда мана бу муҳим ўзгаришлар қайд этилган:

“...қарор билан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига божхона юк декларациясини расмийлаштириш кўрик ҳужжати тузилганидан кейин 3 соатдан кўп бўлмаган муддатда амалга ошириладиган тартиб жорий этилди.

Мева-сабзавот ва тез бузиладиган маҳсулотларнинг экспорти учун зарур бўлган сертификат бериш муддати экспорт қилувчи томонидан ҳужжатлар тақдим қилинган вақтдан бошлаб бир иш кунига қадар қисқартирилди”.

Жиззахлик экспортчи: Энди ўзимиз ҳам маҳсулот етиштирамиз

Мева-сабзавот экспорти билан шуғулланувчи Jizzax impex agrofirmasi раҳбари Исроил Олимов Озодлик билан суҳбатда президент қароридан хурсандлигини изҳор қилди.

Унинг фикрича, бу қарор маҳсулот етиштирувчиларга жуда катта имкониятлар очади, бундан буён ўртада турган савдогарлар сони камаяди, мева-сабзавот экспорти билан шуғулланиб келган фирмалар бундан буён ишлаб чиқаришга ҳам эътибор қаратади.

“Масалан, бизнинг фирма ёнғоқзор барпо қилмоқчи. 135 гектарда ёнғоқ экмоқчимиз, ерни тайёрлаяпмиз, кўчат етиштирaяпмиз”, деди Jizzax impex agrofirmasi раҳбари Исроил Олимов.

Жиззахлик экспортчи билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:55 0:00
Бевосита линк

Сурхондарёлик экспортчи: Куни-кеча Қозоғистонга 3 фура мева жўнатдим

Сурхондарёнинг Узун туманида қайддан ўтган экспортчи фирма раҳбари Озодлик билан суҳбатда президентнинг 6 ноябрдаги қароригача ҳам мева-сабзавот экспортчилари учун имкониятлар кейинги ойларда анча кенгайтирилганини қониқиш билан тан олди.

“Кейинги ойларда экспорт билан шуғулланувчи монополист ташкилотлар йўқотилди. Тўсиқлар олиб ташланди. Масалан, валюта тушумининг 25 фоизини давлатга сотиш мажбурияти ҳам олиб ташланди. Илгари уч томонлама: сотиб олувчи, ўртадаги экспортчи компания (“Ўзагроэкспорт”) ва биз ўртамизда шартнома тузиларди. Биз ўртадаги тайёрловчи компания эдик, холос. Шу формула тугатилди. Эндиликда ўзимиз экспорт қилаяпмиз. Куни кеча Қозоғистонга 3 фура (оғир юк ташувчи автомашина - таҳр.) мева чиқардим, деди сурхондарёлик экспортчи.

Озодлик бир неча кун олдин Сурхондарё вилояти ҳудудидан ташқарига мева-сабзавот олиб чиқиш қийин бўлаётгани ҳақда хабар қилган эди. Бугунги суҳбатдошимизнинг айтишича, шу кунда муаммолар бартараф этилган, мева-сабзавот экспортига ҳеч қандай чеклов йўқ.

Озодлик суҳбатлашган жиззахлик экспортчи ҳам, унинг сурхондарёлик ҳамкасби ҳам, гапларининг мазмунига қараганда, анча кучли экспортчилардир.

Тошкентлик фермер: Ўтган йили 8 тонна ошқовоғим чириб кетди

Паркентлик (Тошкент вилояти) яна бир суҳбатдошимизнинг гапларига қараганда, у - фермер-экспортчи-харидор занжиридаги дастлабки бўғин. Айтишича, у гилос, олхўри ва узум етиштиради.

“Маҳсулотимни ички бозорда сотаман. 20-30 млн. даромад қиламан холос. Мевамни ташқарига олиб чиқишнинг йўлини тополмаяпман”, деди фермер.

Унинг айтишича, ўтган йили экспортчи ташкилот билан шартнома тузиб, куйиб қолган. “10 тонна ошқовоқ етказиб беришга шартнома тузган эдим. Лекин шартнома тузган одам олмади ошқовоғимни. Натижада ички бозорда 2 тоннасини аранг сотдим. Қолган 8 тоннаси чириб кетди. Мухбир экансиз, мева-сабзавотимни экспорт қилиш йўлини тушунтириб бероласизми?” деди умид билан фермер.

(Озодлик мухбири бу фермерга президент Мирзиёев 6 ноябрда имзолаган қарор билан танишишни маслаҳат берди.)

XS
SM
MD
LG