Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:28

Екатеринбургда 7 муҳожир ўзбек 12 йилдан 17 йилгача қамалди (ВИДЕО+АУДИО)


ФСБчилар ухлаб ётган ака-ука Абдуллажоновлар чўнтагидан пистолет ва граната топган.
ФСБчилар ухлаб ётган ака-ука Абдуллажоновлар чўнтагидан пистолет ва граната топган.

Самара шаҳрида Москва, Санкт-Петербург ва Екатеринбургда террорчилик ҳуружларини режалаштирганликда ва ИШИДга алоқадорликда айбланган қилинган бир гуруҳ ўзбек муҳожири устидан суд жараёни якунланди.

Приволжский округ ҳарбий суди ўзининг ёпиқ мажлисида ўзбекистонлик ва қирғизистонлик 7 мигрантни “терроризм”, “ғайриқонуний қурол савдоси” ва “портловчи моддаларни ғайриқонуний сақлаш” моддалари бўйича айбдор деб топди ва уларга 12 йилдан 17 йилгача қамоқ жазосига тайинлади.

Судланганлар яқинлари ва ҳимоячилар ФСБ қўйган бирор айблов судда асослаб берилмаганини гапирмоқда.

Судланаётганлар устидан ҳукм чиққани ҳақда Озодликка судланганлардан бири – Козим Абдуллажоновнинг адвокати Денис Гудков хабар қилди.

- Козимжон ва яна 6 судланувчи ИШИДнинг Екатеринбургдаги бўлинмаси аъзоси экани ва шаҳарнинг “Карнавал” савдо марказини портлатишга тайёргарлик кўрганликда айбланди. Ҳуружнинг мақсади этиб гўё бу акция билан улар Россия ҳукуматини Суриядаги ҳарбий амалиётларни тўхтатишга ундамоқчи бўлган. Бошиданоқ бу жиноий ишда ўзаро боғлиқлик йўқлиги аниқланди. Кулгилиси, Козим квартирасида тонг саҳарда ушлашганида у қишки курткада чўнтагига граната солиб ўтирган экан. Яна икки судланувчи ҳам худди шу тарзда ушланибди. Ушланганларнинг уйига аввал маскалилар киргани, ярим соатлардан кейин “гувоҳлар” таклиф қилингани ҳам эътиборга молик. ФСБ олган видеода улардан исломий адабиёт, колбасасимон ва симли буюмларни мусодара қилаётганини кўриш мумкин. Шу икки йил давомида улардан ҳеч бир терговчи ва судья гранатани қаердан олгани тўғрисида сўрамаган. Менинг шахсий фикримча, бунинг барчаси хўжакўрсинга қилинаётган ишлар! деди Денис Гудков.

У терговчилар ака-ука Абдуллажоновларни ўзига қарашли “Султон” ошхонасида “йиғилишлар” уюштириб турганликда айблагани, аммо суд жараёнида бу “йиғилишлар” борасида бирорта исбот-далил келтирилмагани айтди.

Судда айбланувчилар ўз айбларига иқрор бўлмади. Суратда - Аброрбек Каримохунов.
Судда айбланувчилар ўз айбларига иқрор бўлмади. Суратда - Аброрбек Каримохунов.

У судни фсбчилар келтираётган “қурол-аслаҳа ва портловчи моддалар” айбланувчилар бола-чақалари ва ота-оналари билан яшаб келаётган квартиралардан мусодара қилингани ҳам таажжубга солмади, дейди.

Денис Гудков ўзбек муҳожирлари устидан маҳкама ёпиқ тарзда ўтгани ва суд адвокатларнинг тергов қонунга хилоф тарзда олиб борилгани ва қийноқлар қўлланилгани борасидаги шикоятларини мутлақо инобатга олмаганини билдирди.

Приволжский округ ҳарбий судида Озодлик сўровига суд бўлиб ўтгани, бироқ маҳкама қарори борасида оммавий ахборот воситаларига бирор маълумот берилмаслигини маълум қилишди.

- Мен сизга жавоб бера олмайман - расман мурожаат қилиб кўринг. Маҳкама иштирокчилари суд қарорини тинглади. Бу турдаги ишлар юзасидан ҳукмлар одатда эълон қилинмайди, дея билдирди ҳарбий суд котиби Владимир Борисов.

Тергов хулосасига кўра, айбланувчилар ИШИДнинг Жабҳат ан-Нусра жангарилар гуруҳига аъзо бўлган ўзбекистонлик Зиёдулло Ибодов исмли 34 яшар шахс ёрдамида портловчи мослама ясамоқчи бўлган, улар Сурияга ҳатто 100 доллар миқдорида пул ҳам ўтказган.

Озодлик ҳибсга олинганлар яқинлари билан учрашиб, махсус видеолавҳа ҳам тайёрлаган.

Ҳимоячи Гудков уни судда тақдим этилган айблов ашёларидан бири – А4 форматидаги қоғозга принтерда чоп этилган шаҳар харитаси ва унинг марказига нуқта қўйилиб, ““Карнавал” савдо маркази” деб изоҳ берилгани ҳайратга солганини айтди.

- Бу ҳаммаси кулгилику! Уларга компас ҳам бермабди-да... Бизда судлар доимо, айниқса террорчилик бўйича ишларда, айбланувчилар тарафида туради. Ишончим комилки, агарда бу ишларни ҳарбий суд эмас, маслаҳатчилар иштирокида маҳкама кўриб чиққанда, айбланувчиларнинг ҳаммаси оқланиб чиқарди, деди адвокат Денис Гудков.

Денис Гудков 12 йилдан 17 йилгача қамоқ жазосига ва жаримага тортилган йигитлар иши масаласида юқори инстанцияларга, жумладан Инсон ҳақлари бўйича Страсбург судига адолат сўраб мурожаат қилишини билдирди.

Адвокат Д.Гудков: Бунинг барчаси хўжакўрсинга қилинмоқда!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:19 0:00
Бевосита линк

Озодлик бундан икки йил олдин Екатеринбургда ҳибс этилган Козим ва Комил Абдуллажоновлар, Илҳом Қодиралиев, Аброрбек Каримохунов, Нўмонжон Хурулбоев, Фарруҳ Жумаев ва Равшан Каримов тўғрисида хабар берганди.

Қирғизистоннинг Ўзган шаҳридан бўлган бу йигитлар оилалари билан Екатеринбургда яшагани ва майда бизнес билан шуғулланиб келгани маълум.

ФСБ расмийларига кўра, россиялик, қирғизистонлик ва бир ўзбекистонликдан иборат бу гуруҳ “Москва, Санкт-Петербург ва Свердловск вилояти ҳудудида қўлбола портловчи мосламалар ёрдамида йирик террорчилик хуружларини” амалга оширишни режалаштиришган.

Россияда террор ҳужумини амалга оширгач, Суриядаги ИШИД гуруҳига қўшилишни ният қилишган, дея қўшимча қилинган эди расмий баёнотда.

Россия расмийларига кўра, Суриядаги “Исломий давлат” гуруҳига тахминан 3000 нафар Россия граждани қўшилган.

XS
SM
MD
LG