Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:21

Тожикистондаги банк Ўзбекистон ажратган кредитни тадбикорларга бера бошлади


Март ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда икки президент яқин йилларда мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмаси $1 млрдга етишига умид билдирган эди.
Март ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда икки президент яқин йилларда мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмаси $1 млрдга етишига умид билдирган эди.

Tожикистондаги “Амонат” давлат банки Ӯзбекистон билан ҳамкорлик қилиши ниятида бӯлган маҳаллий тадбиркорларга имтиёзли кредит беришни бошлади.

Жорий йил мартида Ўзбекистон икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун Тожикистонга 100 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаганди.

Tожикистондаги “Амонат” давлат банки раиси Руҳулло Ҳакимзода 24 июль куни Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ӯзбекистон давлати томонидан ажратилган 100 миллион доллар кредитни “Амонат”, “Ориён” ва “Эсхата” банклари икки давлат ӯртасидаги иқтисодий ва тижорий ҳамкорликларни ривожлантишга ҳисса қӯшишаётган тадбиркорларга ажратишини маълум қилди.

Ҳакимзоданинг қӯшимча қилишича, мазкур маблағдан 35 миллион АҚШ доллари “Амонат” банки ихтиёрига берилган.

“Ӯзбекистондан Тожикистонга маҳсулот олиб келаётган тадбиркорлар “Амонат” давлат банкига мурожаат қилса, биз уларга кафолат мактуби берамиз. Ушбу мактуб асосида Ӯзбекистон хорижий алоқалар банки керакли маблағни олиб, маҳсулот сотиб олишлари мумкин. Масалан, тадбиркорлар Роғун ГЭСи қурилиши учун Ӯзбекистондан арматура етказади”, - деди Руҳулло Ҳакимзода.

Ҳакимзодага кӯра, Ӯзбекистонда бир тонна арматура йӯл харажатлари билан бирга Қазоғистон ёки Россиядан олинадиган маҳсулотдан 90 доллар арзонроқдир.

Ҳозирча, 12 хусусий ширкат имтиёзли кредит учун “Амонат” банкига мурожаат қилган.

“Амонат” давлат банки расмийларининг айтишича, мазкур кредит йиллик 8 фоизга берилиб, қарзни қайтариш муддати 3 йилдан 5 йилгача этиб белгиланган. Ширкатлар ва тадбиркорларга қарз бизнес-планлар ва гаров асосида берилади.

Маҳалий таҳлилчи Пайрав Чоршанбеевнинг фикрича, Ӯзбекистоннинг 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тожик тадбиркорларга мӯжалланган кредитидан ҳам тожик тадбиркорлар, ҳам ӯзбекистонлик маҳсулот ишлаб чиқарувчилар манфаат кӯради.

“Ӯзбекистон томони Тожикистонга кӯпроқ саноат маҳсулотлари экспорт қилиб, бу мамлакатда янги бозорларни эгаллайди. Ҳозир Тожикистон бозорларида Хитой ва Туркия моллари бир-бири билан рақобатлашмоқда. Келгусида Ӯзбекистон арзон ва сифатли моллари бундай рақобатга қӯшилиши мумкин,” - деб айтди Пайрав Чоршанбеев.

Охирги икки йил ичида Тожикистон ва Ӯзбекистон ӯртасида иқтисодий ва тижорий ҳамкорликлар ривожлана бошлади.

2017 йилда ўзаро савдо айланмаси 20 фоиз ўсиб, 240 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. Жорий йилнинг март ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда икки президент яқин йилларда мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмаси $1 млрдга етишига умид билдирган эди.

XS
SM
MD
LG