Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:27

Самарқандда 26 ёшли мардикор молхонада осилган холда топилди


Самарқанднинг Пайариқ туманида 26 ёшли йигит 10 апрел куни Бошқўрғон маҳалласидаги ўз уйи молхонасида осилган ҳолда топилди. Яқинлари йигит ўзини осганини тахмин қилишмоқда.

Ҳеч қаерда ишламайдиган, мавсумий мардикорлик билан шуғулланган 26 ёшли Ш.Қ. нега ўз жонига қасд қилгани маълум эмас.

Марҳум қўшниларидан бирининг Озодликка айтишича, Пайариқ туманидаги Муҳаммадали қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Бошқўрғон маҳалласида яшаган Ш.Қ. ишсиз бўлиб, рўзғорини мардикорчилик билан тебратган:

- Бугун жанозаси бўлди. Молхонада бир кун осилиб ётган экан. Кечки пайт уйидагилар тасодифан кўриб қолишган. Бола ҳеч қаерда ишламасди, уйланмаган. Пайти келганда мардикорлик қиларди. Нега осганини ҳеч ким билмайди, - деди қўшниси.

Туман Ички ишлар бўлими ходими бу бўйича суриштирув олиб бораётганини маълум қилди.

Бу сўнгги икки ой ичида Озодлик ўрганган Ўзбекистонда ёшлар орасидаги ўн еттинчи суициддир.

9 апрел куни Озодлик Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги 16-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси ўзини осгани ҳақида хабар берган эди.

Ўтган ҳафта Озодлик Қўқон шаҳар Махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежида 2018 йил октябридан буён “бир неча ўн ўқувчи қиз ўз жонига қасд қилган”ини аниқлаган эди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил ноябрдаги ҳукумат мажлисида мамлакатда аёллар ўртасида суиқасд ҳолатлари соат сайин ортаётганини айтганди.

Жорий йилдан президент фармони билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги лавозимлари рўйхатига “Ўзбекистон Республикаси Бош психиатри” ва “Ўзбекистон Республикаси Бош суицидологи” лавозимлари киритилди.

XS
SM
MD
LG