Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:50

Хўжайлида 134 та фермер хўжалигига 2019 йилги ҳосил пули тўланмаган


Сўнгги бир ой ичида фермерларга 2019 йил учун пахта пулини бермаётган пахта тозалаш заводлари ва кластер корхоналари ҳақида Озодликка шикоятлар оқими кўпайди.​
Сўнгги бир ой ичида фермерларга 2019 йил учун пахта пулини бермаётган пахта тозалаш заводлари ва кластер корхоналари ҳақида Озодликка шикоятлар оқими кўпайди.​

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида давлатга пахта сотган 134 та фермер хўжалигига 2019 йилги ҳосил пули тўланмаган.

Давлат билан тузилган шартномага мувофиқ¸ пахта пули 2019 йилнинг 31 декабрь кунигача фермер хўжаликлари банк ҳисобига ўтказилиши лозим эди.

Озодлик билан суҳбатда бўлган хўжайлилик фермерлар пулни кечикиши сабабли кейинги ҳосилга тайёргарлик ишларини бошлашга қийналаётганликларини айтишади.

Хўжайли тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалик масалалари бўйича муовини Ойбек Кудайбергеновнинг Озодликка айтишича, фермерлардан қарздорлик 6 миллиард сўмдан кўпроқни ташкил этади.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси шу пулни тушириб бермаган.

Озодлик пул нега кечикаётгани ҳақида Вазирлар Маҳкамасидан изоҳ ололмади.

Исми сир қолишини сўраган хўжайлилик фермер қарийб 200 миллион сўм ҳосил пулини ололмай, сарсон бўлаётганини айтди:

“Тумандаги 134 хўжалигини биронтасига пул тўланмаган. Шартномага кўра, завод агар пулни кечиктириб берса, ҳар бир кунига умумий пулнинг 0,4 фоизи миқдорида устама(пеня) тўлаши керак. Ҳозир юрист билан маслаҳатлашиб заводни судга бериш масаласини кўряпмиз”, - дейди фермер.

Хўжайли тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалик масалалари бўйича муовини Ойбек Кудайбергеновнинг Озодликка айтишича, фермерлардан қарздорлик 6 миллиард сўмдан кўпроқни ташкил этади.

- 6 миллиард сўмдан ошиқ пулни фонд тушириб бермаяпти. Фермерларга пул тўланмаса бу кейинги ҳосилга таъсир қилиши мумкин. Чунки булар кейинги ҳосилга тайёргарлик ишларини бошлашлари учун пул керак. Ҳозир фонд пулни тушириб бериши кутиб турибмиз, - деди Кудайбергенов.

Сўнгги бир ой ичида фермерларга 2019 йил учун пахта пулини бермаётган пахта тозалаш заводлари ва кластер корхоналари ҳақида Озодликка шикоятлар оқими кўпайди.​

23 январь куни Сирдарё вилоят, Оқ олтин туманида қарийб юз нафар фермер аввал туман ҳокимлиги, сўнгра "Агробанк"нинг туман бўлими раҳбариятига 2019 йил пахта пулини беришни талаб қилиб борган эди.

Шунингдек, Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ёзёвон, Андижоннинг Улуғнор, Самарқанднинг Оқдарё, Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманларида юзлаб фермер 2019 йилги пахта ҳосили пулини олмагани ҳақида Озодлик хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG