Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:24

Чақалоғи нобуд бўлган фарғоналик она шифокорларни лоқайдликда айбламоқда


Uzbek banner - Open-microphone
Uzbek banner - Open-microphone

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳрида яшовчи Дилфуза Сотиболдиева туман перинатал марказида сунъий нафас олиш аппаратига улаш имкони йўқлиги ҳамда шифокорларнинг лоқайдлиги боис чала туғилган боласи нобуд бўлганини даъво қилмоқда.

Сотиболдиеванинг иддао қилишича, 13 сентябрь куни дунёга келган чақалоғи ҳаëтини сақлаб қолиш учун масъул бўлган врач хатти-ҳаракатлари унинг нобуд бўлишига сабаб бўлган.

“Болам 31 ҳафта эди. У cоппа-соғ бўлгани ҳақида ҳамма ҳужжатлар бор. Ўзим туғдим болани. Шифокорлар ўпкаси озгина очилмай қолган, деб айтишди. Бу ойликда бўладиган ҳолат. Шифокорларни айби, булар сунъий аппаратга улаш тизими йўқлигини билиб, мени Фарғона вилоят перинатал марказига юборишмаган. У ёқда 7 олйик, 6 ойлик болалар ҳам яшаб кетган экан. У ёқда имкониятлар бор экан, энг сўнгги камера ускуналари бор экан. Ўзлари охири айтишди, вақтлироқ билганимизда, мен сизни Фарғонага жўнатардим деб. Туманда эрта туғилган болани сақлаб қолиш учун шароит йўқ экан.”

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:28 0:00
Бевосита линк

Фарғона вилоят Ўзбекистон тумани перинатал марказидан 13 сентябрь куни рўй берган чақалок ўлими юзасидан маълумот олишнинг имкони бўлмади.

Шу йил июнида Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши Фарғона вилоят перинатал маркази ҳамда Марғилон шаҳар туғруқ комплексидаги шароитларни ўрганган. Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, перинатал марказ штат меъёрлари бўйича тўлиқ штат бирликлари билан таъминланмагани, натижада, тиббий ходимларга юкламалар ортиб кетгани, бу эса иш сифатига салбий таъсир кўрсатаётгани қайд этилган.Марказда беморларни даволаш учун жиҳозлар, уларни жойлаштириш ва фойдаланиш учун шароит ҳам етарли эмаслиги таъкидланган.

Ўзбекистон туғруқхоналарида болалар ўлими ҳақида Озодлик бундан олдин ҳам хабар берган.

ЮНИСЕФ ташкилотига кўра, Ўзбекистонда гўдаклар ўлими кўрсаткичи юқорилигича қолмоқда — беш ёшгача бўлган болалар ўлимининг қарийб 50 фоизи ҳаётининг илк 27 кунида содир бўлмоқда.

2017 йилнинг 7 январь куни Ўзбекистон прокуратура тизими ходимлари билан учрашувда президент Шавкат Мирзиëев оналар ва болалар ўлими сабабларини ўрганиб¸ бу ҳақда жамоатчиликка жар солиш масъулияти прокурорлар зиммасида эканини алоҳида таъкидлаган эди.

-Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш борасида ҳам етарли назорат ўрнатилмаган. Нима учун бир гўдакнинг ўлимидан кейин ўша вилоят прокурори жар солмайди? Нимага бунинг тагига етиб борилмайди? Кимнинг айби билан ҳаётдан кўз юмди булар? Нима учун шифокор ўз вақтида қарамаган? Шунинг учун ҳаммасини яхшилаб ўйлаб ёзинглар, ҳаммаси учун жавоб берадиган вақт келди¸ - деган эди прокуратура ходимларига қарата президент Мирзиëев.

XS
SM
MD
LG