Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги “Қишлоқагрокимё” корхонасидан ОzodMikrofonга арз қилган ишчилардан бирининг айтишича, улар оладиган маош сўнгги бир йилда қарийб икки баробарга камайиб кетган.
“Ҳар куни базага вагонларда келган селитра, карбамид каби ҳар бири 50 кило келадиган минерал ўғит қопларини елкада ташиб туширамиз. 11 киши ишлаймиз. Ишимиз жуда оғир, соғлиққа зарарли эканлигини ҳам биламиз. Лекин оилани боқиш керак, бошқа иложимиз йўқ. Агар 2016-2017 йилларда маошимиз ўртача 1,5 миллион бўлган бўлса, ўтган йилнинг июнь ойидан қарийб тенг ярмига расценкани қисқартириб ташлашди. Декабрь ойида 360 минг сўм ойлик чиқди. Январь ойида эса 800 минг сўм. Коммунал тўловларни тўлашга ҳам қийналиб қолдик”, дейди ишчилардан бири".
********************************************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.
OzodMikrofon сизга мунтазир!
OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!