Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:39

Энергетика тизими кузнинг илк енгил имтиҳонидан ўтмади


Метан қуйиш шоҳобчаси.
Метан қуйиш шоҳобчаси.

Қишга қанақа пессимистик сценарийлар тузилганди, ҳали айтишар деб умид қиламиз, лекин плюс ҳароратдаги уч соатлик ёмғирга тизим бардош бера олмаяпти.

Нимстанция ва трансформаторлар отиб юбораяпти, бутун ёз қишга тайёргарлик дея нима иш қилинган ва қандай қилинган, ажратилган маблағлар қандай сарфланган, деган саволлар ҳозир берилиши керак.

Аномал куз, аномал ёмғир, аномал дарахт йиқилиши каби баҳоналарни энди тўхтатиш керак.

Бозорга ўтган бўлсак, лимит нега керак? Лимитлар сақланиб қолаётган экан, бозорга ўтдикми ўзи?

Кузнинг биринчи ёмғири билан метан заправкаларда кўзўйнатар навбатлар ҳосил бўла бошлади, водий вилоятларида эса тушдан кейин қатор заправкаларни "лимит тугади" деган сабаб билан ёпилиши ҳолатлари кузатилган.

Эслатиш шарт эмасдир, лекин кузда бошланиб баҳоргача давом этган энергокулфат ўтган йили ҳам шундай бошланганди, ундан олдинги йили ҳам, аввалги йилда ҳам.

Лекин ўтган, ундан олдинги ва аввалги йиллардан фарқли ўлароқ 2024 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистонда метан нархини бозор белгилаши эълон қилинган. Яъни, 2,5 ой аввал давлат ўрнатган потолок нархлар бекор қилинган.

Унда нега заправкалар учун даққиюнусдан қолган лимитлар сақланиб қолмоқда?

 ZIMISTON-UZ: Электр лимитига қарши норозилик тўхтамаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:06 0:00



Энергочиновникларнинг лимит тақсимлаши, график ўрнатиши, кимга газ бериш бермасликни ҳал қилишларидан иборат бузуқ режими нега ҳалиям амал қилаяпти?

Лимитлар бекор қилинса, кабинетда ўтириб газ тақсимлайдиган энергочиновниклар оч қоладими?

Мен тушунаман, агар ҳарорат минус 20га тушиб кетса, пессимистик сценарий бўйича, тармоқ ва истеъмолчиларга вақтинчалик фавқулодда чекловлар ўрнатилишини (ўзи шунинг учун ҳам сценарийлар очиқланиши керак)

Отабек Бакиров

Иқтисодчи, блогер

Телеграмдаги Bakiroo каналидан олинди. (Имло ўзгаришсиз қолдирилди)

Таҳририятдан: OzodTarmoq рукнидаги муаллифларнинг нуқтаи назари таҳририят нуқтаи назарини акс эттирмайди.

Форум

XS
SM
MD
LG